Бисмиллоҳир роҳМОНир роҳийм


Тадқиқот натижаларининг апробацияси


Download 1.23 Mb.
bet7/30
Sana24.02.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1227429
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   30
Bog'liq
ТАЛАБАЛАРНИ КАСБИЙ - ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ТАЙЁРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 3 та халқаро ва 5 та республика миқёсидаги илмий-амалий анжуманларда муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси бўйича жами 44 та иш нашр, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг докторлик (PhD) диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 6 та мақола, шундан, 5 таси республика ва 1 таси хорижий журналларда нашр қилинган.
Тадқиқотнинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация иши кириш, уч боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан иборат бўлиб, ҳажми 142 бетни ташкил қилади.


I БОБ. ТАЛАБАЛАРНИ КАСБИЙ - ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ТАЙЁРЛАШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
1.1-§. Талабаларни касбий-педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашнинг меъёрий - ҳуқуқий ва методологик асослари
Глобаллашув ва халқаро иқтисодий интеграция жараёнларида таълим ва тарбия тизимини фан, техника ва ишлаб чиқариш соҳалари билан интеграциялашувини таъминлаш, Ўзбекистоннинг кейинги тараққиёти ва истиқболи, ҳуқуқий, маънавий – маданий заминларини мустаҳкамлаш учун ёш авлодга дунё стандартлари талаби даражасида билим беришимиз олдимизда турган муҳим педагогик вазифалардан биридир.
Талабаларни касбий- педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш бугунги куннинг долзарб муаммоси сифатида қаралиши, Олий таълим тизимида таҳсил олаётган мутахассисларнинг педагогик маҳорати ва креатив қобилиятларига нисбатан талабларнинг ортиб бораётганлиги, жамият олдига ҳар бир педагогни маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш учун олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш ҳамда уни рўёбга чиқаришга қулай шароитларни яратиш муаммосини қўймоқда. Чунки бундай эҳтиёж педагогикадаги янги парадигма – шахсга йўналтирилган тарбия технологиялари асосини ташкил этувчи жамиятдаги янгича қарашлар– объектив дунёни яхлит идрок этадиган, ўзлигини тушунадиган, инсоний қадр – қимматни улуғлайдиган маънавий баркамол авлодни тарбиялаш мамлакат тараққиёти ва равнақининг бош мезонига айланмоқда.
Талабаларни касбий- педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашнинг энг асосий компонентларидан бири бу - Олий таълим тизимида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни ташкил этиш фаолиятини такомиллаштириш2дан иборатдир. Биз олиб бораётган тадқиқотнинг мақсади ҳам талабаларни касбий педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашни амалий-технологик тизими ва ижтимоий-педагогик механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 8 октябрь 2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847 Фармонида белгилаб берилди. Бу биринчи навбатда, фармонда кўрсатилган “Олий таълим тизимида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни ташкил этиш фаолиятини такомиллаштириш”, “Талабаларни адабиёт, санъат ва спортга, соғлом турмуш тарзига жалб этиш, уларда эстетик дид ва касбий этика, ахборот таҳлили маданиятини шакллантириш, ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик ҳиссини қарор топтириш бўйича маънавий-маърифий тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва барча олий таълим муассасаларида мазкур чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш” [19] да муҳим аҳамият касб этади.
Президент Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Биз Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлантиришни мақсад қилиб қўйган эканмиз, бунга фақат жадал ислоҳотлар, илм-маърифат ва инновация билан эриша оламиз. Бунинг учун, авваламбор, ташаббускор ислоҳотчи бўлиб майдонга чиқадиган, стратегик фикр юритадиган, билимли ва малакали янги авлод кадрларини тарбиялашимиз зарур” деган эътирофлари таълим тараққиётининг кейинги истиқболи кўп жиҳатдан Олий таълим тизимида таҳсил олаётган кадрлар салоҳияти, уларнинг келажак истиқболлари, ижодкорлиги ва ташуббускорлиги билан боғлиқлигини ижтимоий ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда .
Шунинг учун ҳам мактабгача таълим ташкилотларидан бошлаб олий ўқув юртигача – таълимнинг барча бўғинларини ислоҳ қилиш, бўлажак ўқитувчиларни давр талаблари асосида тайёрлаш, уларни ўз касбини моҳир устаси, янгиликларни тез идрок этиб, ўз фаолиятида қўллайдиган ижодкор қилиб тарбиялаш Олий мактаб ва педагогика фани олдида турган муҳим вазифаларидан бўлиб ҳисобланади.
Қуйилган вазифалар асосида:
– талабаларни адабиёт, санъат ва спортга, соғлом турмуш тарзига жалб этиш уларда эстетик дид ва касбий этика, ахборот таҳлили маданиятини шакллантириш;
– ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик ҳиссини қарор топтириш бўйича маънавий-маърифий тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;
–талаба-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш уларни амалий касб эгаси сифатида тайёрлаш ишларини ташкил қилиш ва тизимли равишда олиб бориш;
– маънавий тарбияни баҳолашнинг илмий асосланган индикаторларини ишлаб чиқиш;
Фикримизча юқоридаги вазифалар ижросини таъминлашда талабаларни касбий-педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш мазмунини тубдан ислоҳ қилиш муҳим педагогик аҳамият касб этади.
Шу билан бирга, Халқаро миқёсда талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш, замонавий педагогик технологияларни қўллаш бўйича БМТнинг International Institute for Sustainabie Development (IISD), Swiss Federal Institute of Technology (Швейцария), University of Bridgeport (АҚШ) каби дунёнинг етакчи олий таълим муассасалари ва илмий марказлари, Оломоуцкий университети Indigenous Teacher Education Project (ITEP) лойиҳаси (Чехия) томонидан олиб борилаётган тадқиқотлар олий таълим муассасаларида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ҳамда инновацион таълим муҳитини яратиш муаммосига қаратилган бўлиб, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишларига ҳамда халқаро стандартларга мос келадиган Олий таълим тизимини яратилишида мазкур тадқиқот натижалари аҳамиятли ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ни ПҚ-3151-сонли Қарорида “профессор-ўқитувчилар томонидан талабалар билан олиб бориладиган маънавий-маърифий ишларни ҳар бир муайян талаба билан олиб бориш, уларда мафкуравий иммунитетни оширишнинг таъсирчан чораларини кўриш юзасидан услубий асосларни яратиш” ечимини кутаётган муаммолардан бири ҳисобланади.
Шу боис, талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашнинг дидактик имкониятларини такомиллаштириш, тарбиявий тадбирларнинг режа ва дастурларни модернизациялаш, олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог кадрларининг креатив тафаккурини шакллантириш, ривожланган хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасаларида “Эл – юрт умиди” жамғармаси фонди ҳисобидан тажриба алмашишлари бўйича комплекс чора - тадбирлар ишлаб чиқиш заруриятини алоҳида эътироф этиш жоиз.
Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, жаҳон тажрибаси ахборот -коммуникация технологиялари ва Интернетнинг таълим соҳасига кенг кириб келиши таълим хизматларининг глобаллашуви учун ҳам катта йўл очмоқда. Ривожланган давлатлар таълим соҳасида бўлаётган бундай ижобий жиҳатларни эътиборга олган ҳолда талабалар орасида маънавий-маърифий ишларни юксалтириш учун ахборот - коммуникация технологияларидан оммавий равишда кенг фойдаланиш механизмларини ишлаб чиқиш талаба-ёшларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, уларда юксак ахлоқий сифатларни тарбиялаш, уларнинг касбий компетентлиги билан инсоний фазилатларини уйғунлаштириш, профессор-ўқитувчиларнинг тарбиявий масъулиятини ошириш, таълим ва тарбия уйғунлигини амалда таъминлаш учун фанларнинг ҳар бир мавзусидаги тарбиявий мақсаддан унумли фойдаланилишини таъминлаш билан боғлиқ жараёнларни амалга оширишга қаратиш давр талабига айланиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3907-сонли Қарорида “Педагог ходимларнинг қадр-қиммати ва нуфузини ошириш, уларнинг моддий-маънавий ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш”3, бугунги ислоҳотларнинг моҳиятини ёритишга қаратилган тизимли ишларни ташкил этиш масалалари алоҳида эътироф этилганлигида кўрамиз.
Бу, албатта, биринчи навбатда, телевидение, радио, газета ва журналлар, Интернетдаги ижтимоий тармоқлар ҳамда фаол веб-сайтлар орқали мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмуни ва моҳиятини тушунтириш юзасидан чиқишлар ташкил этиш, иккинчидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат марказида “Пресс-клуб” ташкил этиш ва унда ислоҳотлар мазмунини ёритишга доир кўрсатув ва ижтимоий роликлар тайёрлаб, телевидение ва Интернет орқали жамоатчилик эътиборига ҳавола қилиб бориш4, учинчидан ёшлар ўртасида мафкуравий иммунитет, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни шакллантириш, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишни олдини олишга қаратилган таъсирчан тарғибот усулларини жорий этиш механизмларини ишлаб чиқиш муҳимлигини кўрсатади.
Бизнинг фикримизча, мазкур Қарорда олий таълим муассасаларининг таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш истиқболли режаларини бугунги кунда ёшлар тарбияси ўта долзарб масала эканини инобатга олиб касбий педагогик фаолият нуқтаи назаридан келиб чиқиб белгилаш, олий таълим муассасаларидаги маънавий-маърифий ишлар бўйича проректорларнинг функционал вазифаларини қайта кўриб чиқиш, соҳада “таълим-фан-ишлаб чиқариш интеграцияси”ни таъминлаш устувор вазифа қилиб кўрсатилган. Шунингдек:
- ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялаш;
- ёшлар ўртасида миллий ғояни тарғиб қилиш, уларда давлат рамзлари ва миллий қадриятларга ҳурмат ҳиссини уйғотиш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш;
- ёшларга ҳар томонлама ўрнак бўладиган “Замонамиз қаҳрамони” образларини яратиш ва тарғиб қилиш;
-оммавий ахборот воситалари, кино, театр ва мусиқа санъатида ёшлар ўртасида халқимиз маънавиятини, миллий истиқлол ғоясини тарғиб қилишга, бугунги ислоҳотларнинг моҳиятини ёритишга қаратилган тизимли ишларни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябрдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ПҚ-4436-сон қарорида “Жамиятда “жаҳолатга қарши — маърифат” деган улуғвор ғоя асосида диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини, эзгулик, тинчлик ва инсонийлик каби фазилатлар азалий қадриятлар ифодаси эканлигини тарғиб этиш” вазифаси белгилаб қўйилган. Алоҳида қайд этиш лозимки, давлатимиз томонидан эътибор қаратилаётган, юқорида келтириб ўтилган Қарор ва Фармонларнинг самараси, биринчи навбатда, жойларда Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдиришга қаратилган маънавият ва маърифат ишларига эътибор янада кучайганида намоён бўлади. Бу борадаги фаолиятни янгича руҳ, маъно-мазмун билан бойитиш учун юқорида кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш, олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар касбий педагогик компетентлилигини оширишнинг дидактик имкониятларини такомиллаштириш, таълим-тарбия жараёнида маънавий-маърифий ишларни амалий татбиқини кенг йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича қўмитаси (UNЕSCО) ва консалтинг ташкилоти (DGP Rеsеarch & Cоnsulting) ҳамкорлигида жалб қилинган нуфузли хорижий экспертлар гуруҳи томонидан 2017 йилнинг январь — июнь ойларида соҳаларнинг истиқболли талабларидан келиб чиқиб таълим мазмунига биринчидан, юқори самарали замонавий таълим ва инновация технологиялар, илғор хорижий тажрибани кенг жорий этган ҳолда, олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш дастур ҳамда услубларини тубдан янгилашни талаб этмоқда;

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling