Бисмиллоҳир роҳМОНир роҳийм


Download 1.23 Mb.
bet8/30
Sana24.02.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1227429
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30
Bog'liq
ТАЛАБАЛАРНИ КАСБИЙ - ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ТАЙЁРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

иккинчидан олий таълим муассасаларида талабаларга сабоқ бераётган профессор ўқитувчиларни замон билан ҳамнафас бўлишларига, тарбиявий тадбирлар жараёнида янги инновациялар, шунингдек, илғор услубларни кенг жорий этишга зарур шарт - шароит яратиш, шу билан бирга, касб маҳорати, педагогик ва илмий фаолиятини муттасил ривожлантириб боришини талаб этади.
Айтиш ўринлики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сон Қарорининг қабул қилиниши, Олий таълим тизимини 2017–2021-йилларга мўлжалланган комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сон “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги Қарори, “Таълим тўғрисидаги Қонун”нинг янги лойиҳаси каби муҳим меъёрий ҳужжатларда шакллантирилган Олий таълим муассасаларида соҳага оид маънавий-маърифий ишлар масалалари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион илмий изланишлар олиб борилишини мувофиқлаштириш шаклларини ишлаб чиқиш ва фойдаланишни талаб қилади.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, амалга оширилаётган маънавий тарғибот фаолияти Конституциямизнинг 12-моддасида: “Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади. Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас” деб белгилаб қўйилган.
Юқорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, таълим жараёнини сифат ва самарадорлигини ошириш бевосита талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга боғлиқ бўлиб, биз тадқиқотларимз жараёнида “касбий педагогика” ва “маънавий-маърифий” тушунчаларининг луғавий маъноларини изоҳлаб ўтишни лозим деб топдик.
Бир қатор педагогик адабиётлар таҳлили ва педагогик луғатларда касбий педагогика” ҳамда “маънавий-маърифий” тушунчалар қўлланилади. “Маънавият” тушунчасининг илмий, фалсафий, адабий ёки оддий тилда ифодаланадиган кўплаб таърифларини келтириш мумкин. Фикримизча, бу масала бўйича илмий адабиётларда, кундалик матбуотда бир – биридан фарқ қиладиган фикр–мулоҳазаларни учратганда бундан таажжубланмасдан уларнинг қайси муаллифнинг ўзига хос дунёқараши, мушоҳада тарзи ифодаси сифатида қабул қилиш ўринлидир.
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида маънавият ахлоқий ҳолат, барча ахлоқий нарсалар, хусусиятлар сифатида талқин этилиб, инсониятнинг фалсафий, ҳуқуқий, илмий, бадиий, диний, ахлоқий тасаввурлари ва тушунчалар мажмуидир дейилган. Шунингдек, мазкур луғатда маънавият инсоннинг, халқнинг, жамиятнинг, давлатнинг куч қудратидир, у йўқ жойда ҳеч қачон бахт саодат бўлмайди дея изоҳ берилган. Шунга кўра айтиш мумкинки, маънавий тарбиянинг тадрижий ривожланиш ва узлуксизлик тамойилларига асосланиши ёшлар тарбиясига эътиборни кучайтириш, мафкуравий иммунитетини бойитиш заруриятини кўрсатмоқда.
Фалсафа: қомусий луғатида маънавият–инсонларнинг ўзаро муносабатлари, уларнинг ҳаётий тажрибалари давомида шаклланган ва ривожланган қадриятлар тизими сифатида эътироф этилган бўлиб, инсон маънавиятини ўзига шахс сифатида англагандан бошлаб, умрининг охиригача шакллантиради ва ривожлантириб боради деган асосли фикрга таянилган.
Ҳақиқатдан ҳам инсоннинг ўз маънавиятини ривожлантиришга бўлган эҳтиёжи чексиздир. Маънавият инсоннинг руҳияти, ўз – ўзини англаши, дид, фаросати, адолатни разилликдан, яхшиликдан, ёмонликни гўзалликни хунукликдан, оқилликни жоҳилликдан ажрата билиш қобилияти, ақл заковати уларни амалга ошириш йўлида онгли фаолият кўрсатиши ва интилиши. [ ;]
Тадқиқотларимиз жараёнида биз маънавий ишлаб чиқариш ёшлар онги ва тафаккури маҳсули сифатида ўзини амалий фаолиятда намоён этади деган ғояга таяниб, унинг таркибий компонентларини ўрганиб чиқишга ҳаракат қилдик.
– маънавий ишлаб чиқариш ижтимоий шаклдаги онгни яратиш, ишлаб чиқариш;
– талаба - ёшларда глобаллашув жараёни талабларига мос маънавий сиёсий фаолликни шакллантириш;
– умуминсоний ва миллий демократик қадриятларга содиқлик асосида замонавий кенг дунёқараш ва бағрикенгликни ривожлантириш;
– маънавий-маърифий тарбия негизида ёшларда мафкуравий иммунитет ва миллий ўзликни англашни шакллантириш;
– креатив тадбиркорлик тафаккурни тарбиялаш замирида ёшларда фуқаролик позициясини шакллантириш кабиларга алоҳида эътибор бериш.
“Маънавий ишлаб чиқариш” тушунчаси ва адабиётлар таҳлилига асосланиб инсон фаолиятини икки йўналишда намоён бўлади, яъни моддий ишлаб чиқариш ва маънавий ишлаб чиқариш деган хулосага келдик.
Маънавий ишлаб чиқаришга йўналтирилган фаолият яъни маънавий фаолият икки хил кўринишга эга: маънавий бойликлар яратиш (маънавий бойликлар ишлаб чиқариш) ва маънавий бойликларни ўзлаштириш, истеъмол қилиш. Биламизки, маънавий ишлаб чиқариш жараёнида маънавий қадриятлар яратилади ва ривожлантирилади. Маънавий ишлаб чиқаришнинг муҳим белгиларидан бири унинг борлиқни назарий, рационал билишга ва айни пайтда янги маънавий қадриятлар ишлаб чиқаришга қаратилганлигидадир. Бу жараёнда инсон бир томондан ўз онгини ўстиради, ривожлантиради, бойитади. Иккинчи томондан эса, одамларнинг маънавий эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилувчи ғоялар, билимлар, назариялар, бадиий образлар ва бошқа маънавий қадриятлар ишлаб чиқаради. Маънавий ишлаб чиқариш, аввало халқ ижодига асосланади. Илмий, бадиий, ахлоқий ва бошқа қадриятларнинг асосида халқ ижодиёти ётади. [ ]
Демак, талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш таълимий тарбиявий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган замонавий таълим парадигмаларига яъни:
–қадриятли (аксиологик) ёндашув маънавий ишлаб чиқариш инсон ҳаётининг мазмуни сифатида;
– фаолиятли ёндашув асосан моддий ва маънавий бойликларни яратишга йўналтирилган фаолиятнинг синалган усуллари сифатида;
– шахсий ёндашув – маънавий ишлаб чиқариш муайян шахс тимсолида намоён бўлади.
Талабаларни касбий- педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш тушунчасини асос қилиб олган ҳолда, маърифат” термининг моҳиятини ҳам очиб бериш тадқиқот ишимизнинг муҳим таркибий қисмини ўзида ифода этади.
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “маърифат” сўзига қуйидагича таъриф берилади. Маърифат – билим, фан, маълумот, танишиш. Таълим – тарбия, иқтисодий, сиёсий, диний, фалсафий ғоялар асосида кишиларнинг онг билимини, маданиятини оширишга қаратилган фаолият. Маърифат билим ва маданиятни ёйиш ва юксалтиришнинг ҳамма турлари ва соҳаларини ўзида қамрайди.
Фалсафа: қомусий луғатида маърифатпарварлик ёки маърифатчилик ҳаракати жамиятнинг маънавий–маърифий соҳаларида ўрнатилган ижтимоий сиёсий зулмкорлик сиёсатига қарама қарши ўлароқ, шаклланган ижтимоий фалсафий ва оммавий демократик ҳаракатлар сифатида амал қилади. Унинг мақсади муайян жамият ҳаётини фалсафий ғоявий ва маънавий–маърифий зўравонликдан, жаҳолатпарастликдан озод этиб, эркин тафаккур, илғор маънавий маърифий тизим орқали, тараққиётнинг барча зарур моддий ва маънавий жабҳаларига татбиқ этишдир [ ] деб талқин этилади.
Талабаларни касбий- педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш бевосита маънавий–ахлоқий фазилатларни таркиб топтириш жараёни билан уйғунликда кечади. Фаннинг тадрижий тараққиётида ёшлар маънавий фазилатларини шакллантириш муаммоси ўзининг ўрганилиши жиҳатидан алоҳида аҳамият касб этиб келган. Қатор илмий манбаларда маънавий қадриятлар ва ёшлар тарбияси муаммоларининг ечимини топиш масалалари О.Мусурманова [00; 108 б], М.Қуронов [00;], Н.Эгамбердиева, З.Солиевалар томонидан илмий таҳлил этилган. Олимлар ўз тадқиқотларида ёшлар маънавий камолотида таълим муаассасалари ва оиланинг ўрнини алоҳида кўрсатиб ўтади.
О.Мусурманованинг фикрича, ёшлар маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантиришда улар онгида халқимизнинг азалий анъаналарига, удумларига, тилига, динига, руҳиятига асосланиб, келажакка ишонч, меҳр-оқибат, сабр-тоқат, адолат, маърифат, инсонпарварлик, меҳнатсеварлик туйғуларини ҳар бир ёш онгига сингдириш талаб этилади. Ёшлар онгига мазкур юксак ахлоқий-маънавий қадриятларни сингдиришда уларнинг қизиқиши, интилиши, майли, орзу-уйлари, қобилияти, малака ва кўникмалари муҳим рол ўйнайди. [75; 108 б].
Олима ўз тадқиқотларида “маънавият” “мафкура”, “ахлоқий тарбия” ижтимоий фаолликнинг муҳим категорияси сифатида талқин этган. Шунингдек ёшлар тарбиясида макромуҳит ва микромуҳитнинг таъсири алоҳида кўрсатиб ўтилган. Макромуҳит-инсониятни ўраб турган ижтимоий, моддий ва маънавий шарт-шароитлар; микромуҳит-бевосита инсонни қуршаб олган оила, маҳалла, меҳнат жамоаси, ўқув гуруҳлари каби тор доирадаги муҳит.
Биз эса, О.Мусурманованинг фикрларига таянган ҳолда, талабаларни касбий-педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга таъсир кўрсатадиган индикаторларни ўрганиб чиқиб, уларни қуйидаги мазмунда тасниф этдик:
- ёшлар онги ва қалбида илмий, маънавий - ахлоқий, сиёсий, соғлом диний эътиқодни уйғун шакллантириш;
- ижтимоий-гуманитар фанлар, маънавий-маърифий тадбирлар орқали талаба - ёшларда маънавий тарбия индикаторлари ва компетенциялар, билим, малака ва кўникмаларни шакллантиришга қаратилган амалий машқ, топшириқ ва педагогик вазиятлар туркумларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш;
- ёшларда маънавий-ахлоқий фазилатлар, ватанпарварлик, давлат рамзларига ҳурмат, замонавий билимларга интилиш, медиа маданиятни ривожлантириш, тарбия борасидаги илғор педагогик технологияларни ўрганиш ва амалиётга жорий этиш мақсадида хорижий давлатларга илмий сафарлар уюштириш;
- маънавий-маърифий тарбия негизида ёшларда мафкуравий иммунитет ва миллий ўзликни англашни шакллантириш кабиларга алоҳида эътибор бериш.
Б. Шермуҳаммадов тадқиқотларида [ ] ёшларни бир мақсад йўлида бирлаштирувчи миллий истиқлол ғоясининг халқ мафкурасига айланиши мамлакатда барқарор тараққиётни таъминлашга хизмат қилиши илмий асосланган ҳолда қўйидагича фикр билдирилган. “Маълумки, барча замонларда бунёдкор мафкураларнинг мазмун-моҳияти таълим-тарбиянинг шаклланиши ва равнақ топиши билан узвий боғлиқ бўлган. Тарихий даврларнинг турли босқичида халқимиз томонидан яратилган ғоялар инсонпарварлик, халқпарварлик, ватанпарварлик каби жиҳатларни ифодалаб тарбиявий йўналишларнинг шаклланишига асос бўлган. Бу жараён илмий-тарихий нуқтаи назардан катта тарихий даврни ўз ичига олган бўлиб, мазкур технологиялардан маънавий маърифий ишлар тарғиботида ҳам самарали фойдаланиш эҳтиёжини туғдиради”. [ ] 29-бет.
М.Қуронов илмий изланишларида, маънавиятсизлик “касали”, ахлоқсизлик “эпидемияси” ҳар қандай бактериологик қуролга қараганда кўпроқ “руҳий вайроналик” келтириши ҳақида куйиниб гапиради. “……Моддий, иқтисодий, илмий-техник салоҳиятнинг зарурлигини инкор этмаган ҳолда, келажак пойдевори – маънавият, деб белгиланди” деган концепцияни келажагимиз бўлган ёшлар онгига сингдириш орқали тарбия жараёнини ташкил этиш талабаларда инсоний фазилатларини тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. [00] Биз эса олимнинг фикрларига таянган ҳолда ёшлар маънавий-маърифий тарбиясида миллий маданий меросимиз ролини алоҳида кўрсатиб ўтган ҳолда, ахборот таҳдидларидан ҳимояланган талаба маънавиятсизлик “касали” гирдобидан узоқда яшайди деб ҳисоблаймиз.
Маънавиятни ҳам бир уйга тўпланган бойликка қиёсласак, ташқаридан кираётган шамол уй ичидаги нарсаларни остин-устин қилиб ташлашини ҳеч бир хонадон соҳиби истамайди. Худди шу каби биз ҳам ёт ғоялар, оқимлар ва мафкуралар маънавиятимизга вайронкор таъсир ўтказишига қарши ҳимоя чоралари кўришимиз табиий. Четдан ўтказиладиган мафкуравий таъсирга қарши ҳимоя чоралари кўришдан аввал қандай таъсирларни маъқуллаш лозиму, қандайларини рад этиш кераклигини аниқлаб олиш лозим. Ҳозирги кунда бирорта ҳам миллий маънавият йўқки, у бошқа халқлар маънавиятидан тўла иҳоталанган бўлса [ ].
Ҳақиқатан ҳам, бугунги кунда қайси мамлакат ёшларининг билими, маънавияти паст бўлса, бу юрт тараққиётдан четда қолади. Чунки у ўзини ислоҳ этиб, модернизациялаша олмайди. Ортда қолганларга эса тараққиёт меваларининг бошқалардан ортгани тегади. Қайси давлатнинг ёшлари юксак маънавиятли, билимли ва интеллектуал етук бўлса, унинг халқи, фуқаролари бахтиёр бўлади.
Айтиш ўринлики, маънавият ва маърифат тушунчаси кенг қамровли бўлиб, кишининг ақлу заковати руҳий дунёсини, олам ҳақидаги фалсафий, сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, эстетик, диний ва бошқа қарашларини, тасаввурларини, бир–бирларига, оилага бўлган муносабатларини ифодалайди. Шу нуқтаи назардан талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий - маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш, уларнинг ақлий меҳнати натижаларини ва ўзликни англашлариги хизмат қилади. Ақлу заковат, ҳис – туйғу, руҳий салоҳият уйғунлиги маънавиятнинг мазмунини ташкил этади. Маънавиятнинг бунёдкорлик, ўзгартирувчилик, бошқарувчилик, ихтирочилик, йўналтирувчилик каби хусусиятлари ёшлар интеллектуал ривожланишининг муҳим шарти, кафолатлидир дея айта оламиз.
О.Р Жамолдинова илмий изланишларида ёшлар соғлом турмуш маданиятини ривожлантиришда узвийлик ва узлуксизлик тамойиллари амал қилишининг педагогик механизмларини такомиллаштириш масалалари ёритилган. Унга кўра ўзида юксак ахлоқий сифатлар, кучли ирода, мустаҳкам характер, шунингдек, миллий истиқлол ғояси ва мафкура тамойилларига зид бўлган ақидаларга қарши иммунитетнинг ҳосил бўлиши учун курашиш ёш авлод тарбиясида миллий ва умуинсоний қадриятлардан, халқ педагогикаси ва Ўрта аср Шарқ мутафаккирларининг маънавий меросидан унумли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратиш муҳим педагогик аҳамият касб этади.
Фикримизча О.Жамолдинова томонидан халқ педагогикаси ва Ўрта аср Шарқ мутафаккирларининг маънавий меросидан унумли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратиш, бугунги кунда ёшлар ўртасида “унутилаётган” миллий маънавий меросимизни қайта тиклашга Шарқ дурдона асарларини қалбан ҳис қила олиш маданиятини тарбиялашга бевосита таъсир кўрсатади.
“Маънавият” тушунчасини Н.Жўраев инсон қалбининг сарчашмаси сифатида таърифлайди. Унинг фикрича, маънавият бу умуминсоний қадриятларга содиқлик, халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш демакдир.
Шунингдек, З.К. Исмоилова “Миллий ғоя ва маънавий – ахлоқий тарбия” номли ўқув қўлланмасида миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, шунингдек, экстремизм, терроризм ва бошқа бузғунчи ғояларга нисбатан ёшларда муросасизликни шакллантириш масалаларини ёритиб берган.
З. Салиеванинг докторлик тадқиқотида педагогика олий таълим муассасаси талабаларининг маънавий маданиятини ривожлантиришда маънавий профилактика тизими, ижтимоий-педагогик фаолият, нейролингвистик дастурлаштириш, андрагогик ёндашув, педагогик деонтология ҳамда техноген цивилизация ва маънавий маданиятнинг уйғунлиги асосида такомиллаштирилишини тақозо этиши ҳақидаги илмий хулосаларга таянган бўлса, Д.Мирвалиева тадқиқотларида аждодларимиз мероси воситасида талабаларда оммавий маданиятга қарши курашчанлик кўникмасини шакллаштиришнинг педагогик тизими, Д.С.Давронова илмий изланишларида глобаллашув, интеграция жараёни барча соҳаларда шиддат билан кечаётган тараққиёт инсониятнинг ғоявий-сиёсий жиҳатдан етуклигини тақозо этиши, ёшларни маънавий юксалтиришда янги илғор ва самарали усулларни амалиётга жорий этиш зарурлиги айтиб ўтилган. [ ]
С.М. Йўлдошеванинг илмий изланишларида Ўзбекистонда соғлом авлодни маънавий тарбиялашнинг ижтимоий-педагогик асослари сифатида талаба-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун зарур бўлган маданий-кўнгилочар объектлар, мактабдан ташқари таълим муассасалари, шу жумладан, жойларда турли ижодий ва таълим тўгараклари, спорт секцияларининг етишмаслиги болаларнинг соғлом руҳда тарбияланишига ва тўғри ҳаёт йўлини танлашига салбий таъсир кўрсатаётганлиги ҳақида куюнчаклик билан фикр билдирган.
Тадқиқотлар жараёнида илмий фалсафий манбалар таҳлили асосида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш кўп қиррали жараён эканлиги, турли фан вакиллари ўз тадқиқот соҳаси нуқтаи назаридан ёндашиб, муаммонинг ечимига эътибор қаратишганлигини таъкидлаб ўтиш лозим.
С. Қодиров ахлоқ илми ва ахлоқий маданиятни қуйидагича тавсифлайди: “Ахлоқ – сизнинг зийнатингиз”, “Ахлоқ – ижтимоий муносабатларнинг бир кўриниши, кишилар ўртасида таркиб топадиган ўзаро боғлиқлик ва алоқалар мажмуасидир” [ ]. Ахлоқий маданият – ахлоқий камолот меъёрларига эришиш даражасидир. Кундалик турмушда, иш фаолиятида амал қилинадиган “хазина”. Ахлоқий маданият – ахлоқий онг, билим, ахлоқий муносабат ва ахлоқий фаолиятдир.
У.Н. Муҳаммадиевнинг Ўзбекистонда сиёсий маданият ва миллий маънавиятнинг ўзаро муносабати муаммоси юзасидан олиб борган илмий изланишларини, А.Мухторовнинг глобаллашув шароитида маънавий таҳдидларни бартараф этиш омиллари, А.Д Ташанов бузғунчи ғояларнинг миллий ўзликни англашга салбий таъсири [ ] ни кўрсатиб бериш орқали ёшлар маънавий ривожланишининг фалсафий талқинига эътибор қаратганлар.
Тажриба ва кузатувларимиз, илмий адабиётлар таҳлили асосида айтишимиз мумкинки, маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш тушунчаларига берилган ёндашувлар хилма – хил. Бир қатор илмий изланишлар таҳлили шуни кўрсатдики, Ў.Т. Қурбанов тадқиқотларида аудиториядан ташқари машғулотлар жараёнида талабалар маънавиятини5 ривожлантириш технологияси яратилган бўлса, Ш.Н.Тайлақова талаба - ёшлар маънавиятини оммавий ахборот воситалари асосида такомиллаштириш (телекўрсатувлар, радиоэшиттиришлар ва интернет хабарлари мисолида ), Ш.З. Тайланова илмий изланишларида педагогика олий таълим муассасалари талабаларида қадриятлар тизимини ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш масалалари илмий назарий жиҳатдан ёритиб берилган.
Ш.З. Тайланова фикрига кўра “талабаларда қадриятлар тизимини ривожлантириш атроф-муҳит ва ўз-ўзига нисбатан муносабат тавсифини акс эттирувчи ва касбий фаолиятга тайёргарлик жараёнида намоён бўладиган, педагогик компетентликнинг ўзаро алоқадор аксиологик компонентларида сифат ўзгаришларини ҳосил қилишга йўналтирилган объектив жараён бўлиб, ташқи ва ички таъсирларнинг ўзаро алоқадорлигини ҳисобга олишни талаб этади.
Шундан келиб чиққан ҳолда талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш механизмларини такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари:
– юксак маънавиятли, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқарашга эга бўлган фидойи ва ватанпарвар ёшларни тарбиялаш
– оммавий ахборот воситалари, кино, театр ва мусиқа санъатида ёшлар ўртасида халқимиз маънавиятини, миллий истиқлол ғоясини тарғиб қилишга, бугунги ислоҳотларнинг моҳиятини ёритишга қаратилган тизимли ишларни ташкил этиш;
– талаба – ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялаш;
– миллий қадриятларимиз, урф – одат ва анъаналаримиз, тарихий меросимиз манбаларига таяниб талабаларнинг билим ва тасаввурларини ривожлантириш қонуниятларини таҳлил қилиш;
–тарихий ва миллий хусусиятлар контекстида талабаларни меҳмондўстлик, байналминал дўстлик, маданиятлараро минтақавий ҳамкорлик руҳида тарбиялаш;
– педагоглик касбининг юксак ижтимоий мавқеи ва обрўсини тарғиб қилувчи “Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари”ни ташкил қилиш, ташқи реклама воситаларини (шит-баннерлар ҳамда ташқи экранлар учун роликлар) тайёрлаш ва ўрнатиш йўли билан касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни кенг тарғиб қилиш тадбирлари ўтказилишини таъминлаш [ ] муҳим педагогик аҳамият касб этади.
Бугунги кунда, айниқса, Олий таълим соҳасида талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий - маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш, нафақат ёшлар, балки бутун жамиятимиз аъзоларининг билими, савиясини ошириш учун аввало илм-маърифат, юксак маънавият кераклигини ҳис этган ҳолда хорижий илғор тажрибаларни амалиётга татбиқ этиш орқали, замонавий илм ва техниканинг чўққиларига эришиши учун тўлиқ имкониятлар яратилди. Ҳақиқатдан ҳам талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида инновацион, адаптацион шароитда ишлашини, тез ўзгарувчан шароитларга нисбатан қайишқоқ бўлишни замоннинг ўзи талаб этмоқда. Шу боис ҳам олий таълим муассасаларида талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида замон талабларига жавоб бера оладиган даражада ривожлантириш, таълимни тубдан ислоҳ қилиш, мазкур тизимни янги сифат босқичига кўтариш муҳим.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling