Бисмиллоҳир роҳМОНир роҳийм


-§. Талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашнинг дидактик имкониятлари ва амалиётдаги аҳволи


Download 1.23 Mb.
bet10/30
Sana24.02.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1227429
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   30
Bog'liq
ТАЛАБАЛАРНИ КАСБИЙ - ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ТАЙЁРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

1.3-§. Талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашнинг дидактик имкониятлари ва амалиётдаги аҳволи.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ 19 “таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш”, Ватанимиз равнақини таъминлашда ёшларнинг масъулиятини оширишга қаратилган “Энг буюк жасорат — маънавий жасоратдир” мавзуида маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ташкил қилиш муҳим педагогик аҳамият касб этади.
Шу боис, “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида жамиятда узлуксиз маънавий-маърифий тарбия ва тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишнинг стратегик йўналишлари, таъсирчан, креатив ва инновацион услубларини ишлаб чиқиш 20 [ ] асосида талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашнинг дидактик имкониятлари бўйича қуйидагича мезонлар қайд қилинади. Булар: педагогларнинг илмий, услубий, маънавий-маърифий ва ташкилий-услубий ишлари бўйича фаолиятини соатлар миқдорисиз иш турлари ва мазмуни асосида лавозимларга қўйилган малака талабларига мувофиқ белгилаш; 2) Олий таълим муассасаларида “Маънавият ва маърифат” маркази моддий-техника базасини мустаҳкамлаш; 3) мобиль интернет фойдаланувчиларига мўлжалланган, ёшларни юксак маънавий ахлоқий тарбиялаш, уларни интеллектуал салоҳияти ва ижтимоий фаоллигини янада оширишга хизмат қиладиган миллий ўйинларни ташкил этиш; 4) вайронкор ва бузғунчи ғоялардан ўзини олиб қочиш; 5) мафкуравий иммунитетга эга бўлиш; 6) миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик, дўстга садоқат каби эзгу ниятлар руҳида фаолият юритиши; 7) маънавий баркамол, юксак маънавиятли шахс сифатида камол топиб Ватан равнақи учун ҳисса қўша олиш. (китобхонлик, спорт, маданият, санъат, фан, адабиёт орқали ўзлигини намоён эта олиши, жаҳон ареналарига Ўзбекистон байроғини баланд кўтара олиши) Ана шу кесимларда ўқитувчи ва талаба орасидаги касбий фаолиятни ривожлантириш бўйича диалектик муносабат ёш авлоднинг маънавий - маърифий тарбиясига бевосита боғлиқ бўлиб, бу борада:
- педагогик кадрлар тайёрлаш сифатини янада ошириш;
-педагогик таълим тизимини миллий анъаналар, замонавий ва хорижий тажрибалар асосида услубий ва мазмунан янгилаш;
- касбий таълим ва тарбиянинг узвийлигини таъминлаш;
- маънавий тарбияни баҳолашнинг илмий асосланган индикаторларини ишлаб чиқиш;
- ёш авлод онгига Ватанга содиқлик ва унинг тақдири учун дахлдорлик ҳиссини сингдиришга, уларда ёт ғоя ва қарашларнинг салбий таъсирига нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантиришга қаратилган тадбирлар ташкил этиш.
Демак, талабаларни маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш педагогик фаолият субъекти сифатида тизимли, узлуксиз ва узвий тарзда амалга ошириш замирида ёшлар соғлом тафаккурини ривожлантиришга қаратилган муҳим вазифа ётади. Соғлом тафаккур асосида соғлом маънавият шакллантирилади. Аммо соғлом тафаккур ва соғлом маънавият тушунчаларини ўзаро бирлаштириб турувчи омил реалмижтимоий муҳит ҳисобланади.
Айни вақтда мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўлининг чуқур таҳлили, бугунги кунда жаҳон бозори конъюнктураси кескин ўзгариб, глобаллашув шароитида рақобат тобора кучайиб бораётгани давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича ёндашув ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш, ёшлар ўртасида миллий ғояни тарғиб қилиш, уларда давлат рамзлари ва миллий қадриятларга ҳурмат ҳиссини уйғотиш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш муҳим педагогик аҳамият касб этади.
Айтиш ўринлики техноген цивилизация ёшлар хулқ - атворига етарли даражада таъсир ўтказаётганлигини:
- халқаро майдонда мафкуравий, ғоявий ва информацион курашларнинг кучайиб бораётгани;
- ёшларнинг онги ва қалбига турли зарарли ғоя ва мафкураларни сингдиришга бўлаётган хуружлар;
- баъзи ёшларнинг ҳузур- ҳаловатга берилиб, енгил-елпи ҳаёт кечиришга интилишлари ;
- жамиятда юз бераётган оламшумул дунёвий воқеа-ҳодисаларга баъзи ёшларнинг бефарқ қарашлари ва лоқайдлик хусусиятларининг пайдо бўлаётгани;
- “оммавий маданият” деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм, ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш;
- бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар ёшлар орасида ўз таъсирини кўрсатаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Бир неча йиллик кузатув ва тажрибаларимиз асосида айтишимиз мумкинки, ёш авлод тарбиясида маънавий баркамол шахсни тарбиялаш педагоглар учун муҳим мавзу бўлиб келган.
Айнан талаба ёшларимиз орасида маънавий - маърифий тадбирларни кучайтириш орқали миллий мафкурамизга куч - қувват берадиган, уни янги-янги марралар сари сафарбар этадиган, кенг оммага таъсир ўтказишга хизмат қиладиган маънавий, ҳуқуқий, иқтисодий, сиёсий, ижтимоий педагогик тарғибот, ташвиқот, ҳамда педагогик ибрат кўринишидаги “маънавият соатлари” сифат ва самарадорлигини ошириш муҳим педагогик аҳамият касб этади.
Шунингдек, маънавий қадриятларимизни тиклаш ва такомиллаштириш борасида амалга оширилган ижтимоий педагогик ишлар, дин ва ақидапарастлик тушунчаларини бир-биридан фарқлай олмайдиган тажрибасиз ёшларнинг огоҳлик ва ҳушёрликни бой бериб, нотўғри йўлларга кириб қолаётгани ва бошқа баъзи ножўя иллатлар талаба - ёшлар томонидан содир этилаётган салбий ҳатти-ҳаракатларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шароитларини таҳлил этиш ва бу борада жиддий изланишлар олиб боришни тақозо этади. Буларнинг барчаси, ўз навбатида, талабаларни педагогик касбга тайёрлашда маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш самарадорлигини оширишни яна бир карра долзарб этиб қўймоқда.
Бу диалектик муносабатни йўлга қўйишда ўқитувчидан қуйидагилар талаб қилинади. Булар:
-юксак ахлоқий ва инсоний фазилатлар;
- кучли ва кенг қамровли билим;
-методик мукаммаллик ва сайқалланган касбий маҳорат;
-нутқ маданияти, нотиқлик санъати ва имло саводхонлиги;
-мустақил ўз устида ишлаш ва тарих илмидан хабардорлиги.
Айтиш ўринлики, ўқитувчи меҳнати ва педагогик фаолияти кенг қамровлидир. У ўқитишнинг учта муҳим ижтимоий функцияси – таълим бериш, тарбиялаш ва шахсни ривожлантириш21 [ ]билан боғлиқ вазифаларни бажаришга масъул. Маълумки, олий таълим педагог кадрларни тайёрлашда асосий роль ўйнайди. Айниқса, олий педагогик таълим муассасалари ўқув режасига киритилган "Педагогика" (Педагогика назарияси ва тарихи," "Педагогик технологиялар," "Педагогик маҳорат"), "Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар", "Маънавият асослари" ва бошқа ижтимоий-гуманитар фанларнинг ўқитилиши бўлажак педагоглар – талабаларни маънавий-маърифий тарбия ишларини ташкил этишга тайёрлашда катта имкониятлар мавжуд. Бироқ Олий таълим муассасаларида амалга ошириладиган маънавий тадбирлар ўқитувчининг амалий педагогик фаолияти билан етарли даражада боғланмаган. Умуман бу фикрни қуйидаги объектив ва субъектив сабабларга кўра изоҳлаш мумкин:
Биринчидан, касбий-педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича маънавий-маърифий ишлар режасида киритилган маънавий-маърифий ишлар, спорт клублари, илмий, ижодий тўгараклар, маданий тадбирлар киритилган мавзулар аксариятининг мазмуни қисқа ва саноқли мавзулар билан чегараланган. Ушбу вазият ўқитувчининг маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш учун талабалар чуқурроқ билим беришга камлик қилади ва мавзуга оид умумий билимлар билан чегараланилади.
Иккинчидан, Олий таълим муассасаларида чекланган маънода одатда маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш иқтисодий масалалар танглигига бориб тақалади. Ваҳоланки психология илмидан бизга маълумки инсонда идрок қилиш жараёни ва хотирасида сақлаш процесси кўриш сезгилари орқали амалга оширилса узоқ муддатли ва эффектив натижалар самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Учинчидан, “Маънавиятшунослик” фани 5111600 – “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълим” 3-курс бакалавриат йўналишларида 424 соат, “Маънавий-маърифий ишлар ташкил этиш методикаси” фани 5111600 – “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълим” бакалавриат йўналишларида умумий ўқув соати 144 соатга мўлжаллаб ўтилади. Бироқ ўқув дастурларида “талабаларни адабиёт, санъат ва спортга, соғлом турмуш тарзига жалб этиш, уларда эстетик дид ва касбий этика, ахборот таҳлили маданиятини шакллантириш, ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик ҳиссини қарор топтириш бўйича маънавий-маърифий тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва барча олий таълим муассасаларида мазкур чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш22” юзасидан бир қатор ечимини кутаётган муаммолар мавжуд.
Биз тадқиқотимизнинг дастлабки босқичида олий таълим муассаса (ОТМ)ларида касбий педагогик таълим жараёнида талабаларнинг маънавий -маърифий ишларни ташкил этиш механизмларини такомиллаштиришнинг амалдаги ҳолати, шарт-шароитлари, хусусиятлари, функционаллиги, самарадорлиги ва ўзига хослиги масалалари ўрганиб чиқдик.
Талабаларнинг маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бўйича ОТМ мавжуд ҳолатни ўрганишда маълум тартиб, меъёр ва тизим асосида иш олиб борилди. ОТМда тадқиқотгача бўлган амалий ҳолат қуйидаги тамойиллар асосида ўрганилди:
– мавжуд ҳолат таҳлилини амалга ошириш учун аниқ ва объектив баҳолаш тамойилларини белгилаб олиш;
– мавжуд ҳолатнинг ўзига хос бетакрор хусусиятларини аниқлаш;
– мавжуд ҳолатнинг ижобий ва салбий томонларини белгилаш;
–касбий педагогик таълим жараёнида талабаларнинг маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бўйича билим, кўникма ва малакалари даражасини аниқлаш (педагогик сўровномалар асосида);
–педагогик жараён самарадорлигини таъминлаш учун зарур бўлган педагогик омил ва шарт-шароитлар хусусиятларини белгилаш.
Олий таълим муассаса (ОТМ)ларида касбий педагогик таълим жараёнида талабаларнинг маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш амалдаги ҳолатини ўрганиш педагогик жараёнда қуйидаги ўзига хос хусусиятлар мавжудлигини намоён қилди:

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling