Бисмиллоҳир роҳМОНир роҳийм


-§. Талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашда медиатехнологиялардан фойдаланишнинг ўрни ва роли


Download 1.23 Mb.
bet19/30
Sana24.02.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1227429
TuriДиссертация
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   30
Bog'liq
ТАЛАБАЛАРНИ КАСБИЙ - ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ТАЙЁРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

2.3-§. Талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашда медиатехнологиялардан фойдаланишнинг ўрни ва роли
Талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашда ҳаётимиз мазмун-моҳиятига айланиб бораётган медиа, интернет, телевидение, радио, кино, видео, телефон ва бошқа алоқа воситалари ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Медиасаводхонлик кўникмаларининг ижобий жиҳатларига эътибор қаратадиган бўлсак, мазкур технологиялар талаба ёшларни медиаматнларни қабул қилиш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва яратиш қобилиятларини шаклланишига ёрдам беради. “Медиасаводхонлик” тушунчаси луғавий маъносига диққатимизни қаратсак. Ғарб медиапедагоглари “медиасаводхонлик” (media literacy) тушунчасини қуйидагича изоҳлашади:
“Медиасаводхонлик” – ўқувчи ва талабаларга медиа билан мулоқотда, уларнинг ҳаётидаги медиа мазмунини тушунишда танқидий нуқтаи назар билан қарашга ёрдам беради. Медиасаводхон ўқувчи ёки талаба медиаматнларга баҳо беришда танқидий ва таҳлилий ёндашуви, оммавий маданият билан муносабатда танқидий масофада бўлиши, манипуляцияга қаршилик қилиши керак [213] “Медиасаводхонлик”-медиаматнларни шарҳлаш, таҳлил этиш ва яратиш қобилияти “Медиасаводхонлик” - турли шакллардаги ахборотларни олиш, таҳлил этиш, баҳолаш ва узатиш қобилияти [ 214]
“Медиасаводхонлик” - медиасаводхон одамни замонавий дунёдаги, кодли ва репрезентацион тизимларда фаолият юритаётган медианинг ижтимоий-маданий, сиёсий контекстини тушунишга, медиаматнларни идрок этиш, яратиш, таҳлил этиш, баҳо беришга тайёрлаш жараёни. [215] “Медиасаводхонлик” - инсонларга аудиовизуал ва босма матнларнинг маданий аҳамияти, мазмунини тушунишга, яратишга ва баҳолашга ёрдам беришга ундовчи ҳаракат. Ҳар бир инсон медиасаводхон бўла олади [ 216]
Педагогик адабиётлар таҳлили ва кузатувларимиз натижаси шундан далолат берадики, тарбияда ноанъанавий усулларга, педагогик технологияга, ижтимоий педагогика ва психологиядаги илғор миллий ҳамда халқаро тажрибага асосланиш, ҳаётдаги шахсий намуна, ўз фаолиятини режалаштириш, соғлом турмуш тарзи қоидаларига риоя этиш, эҳтиёж ва имкониятнинг мослиги, натижани олдиндан кўра билган ҳолда мақсадни қўйиш, педагогик маҳорат ва техника муҳим рол ўйнайди.
Илмий манбаларда баён этилганидек ҳар бир педагог психолог бўлиши, ёшлар қалбига йўл топа олиши, шунингдек замон билан ҳамнафас (ёшлар дунёқарашига мос ўз устида ишлаши) дунёқарашини шакллантириши, ахлоқ қоидларига монанд ёки ўз мамлакатининг талабларига таянган ҳолда ижтимоий фаол шахс сифатида фаолият юритмоғи лозим. Ўрганишлар шундан далолат берадики, бу борада баъзи ўзига хос ечимини кутаётган масалалар мавжуд. Жумладан, Олий таълим муассасаларида “Маънавият кунлари”, “Ахбарот соати”, маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш маълум бир қолиб асосида ташкил этилади. Бу яхши албатта. Бироқ бугунги кун талаба ёшларини “кечаги маълумот”, “қолибдаги хабарлар” билан “қониқтириб” бўлмайди. Вахоланки, талаба ёшларда ахборот таҳлили маданиятини шакллантириш ижтимоий – маънавий ҳимояси учун таълим муассасаларида фаолият юритаётган ҳар бир педагог бирдек масъул ва жавобгардир. Шунинг учун замонавий педагог ўз касбининг моҳир устаси бўлиши билан бир қаторда, “психолог”, “актёр”, “санъаткор”, “технолог” “ота– она”бўлиши, талабалар “дунёсига” ҳам кириб билиши таълим ва тарбия самарадорлигини таъминлашда муҳим педагогик аҳамият касб этади.
Медиатехнологиялар асосида амалга ошириладиган тарбиявий ишларнинг самарадорлиги талаба шахсини педагогик ва психологик жиҳатдан ўрганиш уларнинг индивидуал типологик хусусиятларини билиш билан боғлиқ. Ўрганиш махсус дастур асосида ташкил этилиши ва унда талаба шахсининг тарбияси ва тақдири омиллари, инсонлар билан мулоқот тажрибаси, атроф-муҳит, бўлаётган воқеа-ҳодисаларга, меҳнатга муносабати, ички ва ташқи дунёси, ҳатти-ҳаракати, онги ва тафаккури даражаси, ахлоқ-одоби акс этиши лозим. У талаба ёшларнинг маданиятида, идрок ва тафаккурида, эҳтиёжларида, қизиқишларида, характери ва темпераментида, одатларида, фикрлаш хусусиятларида, мулоқотида, муносабатида намоён бўлади. Шундагина талабаларнинг қайси гуруҳга мансублиги ёки майлини билиш ва тарбиявий таъсир йўлларини аниқлаш мумкин.
Бизнинг фикримизча, бугунги кундаги техник ва илмий ўсиш, бир томондан, талаба ёшларнинг турмуш тарзига ўз таъсирини кўрсатаётган бўлса, иккинчи томондан, айнан инсон ҳаётига бўлган янги таҳдидларни келтириб чиқармоқда (виртуал борлиқда яшаш, психологик жиҳатдан виртуал борлиқни афзал кўриш, виртуал таҳдидлар в.б.). Шу нуқтаи назардан, талабаларни касбий-педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашда бўлган муносабат аслида миллий ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг асосий категориясига айланиб бормоқда.
Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, “олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш”30, улар ғоявий ва ҳуқуқий, таъбир жоиз бўлса техник саводхонлигини ўсиши билан муштарак ҳолда кечади. Бу муаммо жамиятимизда ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ислоҳотлар амалга оширилаётган, янгиланиш жараёни кечаётган ҳозирги даврда, айниқса долзарблик касб этади. Чунки оламшумул воқеаларга бой, интеллектуал ва ахборот технологиялари ривож топаётган медиа таълим тизими ривожланаётган, ғарб оммавий ахборот воситаларидаги ахлоқсизлик тарғиботи, ўзининг демократия моделини олға силжитишнинг асл мақсад-муддаолари [201;48] билан кириб келаётган ҳозирги даврда ёшлар маънавий-маърифий, ахлоқий тарбиялаш, улардан юқори даражадаги дунёвий маданиятга эга бўлиш талаб этилади. Талаба ёшларнинг юқори даражадаги дунёвий маданиятга эга бўлиши бевосита уларда китобхонлик маданиятини тарбиялаш жараёни билан уйғун ҳолда кечиши мақсадга мувофиқдир.
Талаба ёшлар онгига китобхонлик маданиятини сингдириш миллий ва умуминсоний маданиятларни ўзаро бойитишдан келиб чиқадиган қадриятли муносабатларга йўналтирилган.
И.П.Подласыйнинг таълимотига таянган ҳолда, талаба ёшлар онгига китобхонлик маданиятини сингдириш қуйидаги омилларга асосланади:
-ижтимоий тажрибани сингдириш;
-ёшларга халқнинг ижтимоий тажрибаси ва маданиятини сингдириш;
-таълим олувчиларга тарбиявий таъсир кўрсатиш;
-тарбияланувчиларнинг ҳаёт тарзи ва фаолиятини ташкиллаштириш;
-тарбиячи ва тарбияланувчининг ўзаро тарбиявий алоқаларини вужудга келтириш;
-тарбияланувчи шахсини ривожлантириш учун қулай шароит яратишга йўналтирилган жараён кабилар31 [138].
Бу субъект-субъект муносабатларига асосланган педагогик тизимда тарбиявий ҳодиса, мустақил ҳаётий фаолиятга тайёрлайдиган, халқнинг қадриятларини қабул қилиш ва бойитишга қодир бўлган ҳар томонлама ривожланган баркамол мутахассисни шакллантириш мақсади ётади.
Биз тадқиқотларимиз жараёнида техноген цивилизация шароитида педагогика олий таълим муассасаси талабаларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳамда китобхонлик ва мутолаа маданиятини ривожлантириш, медиатехнологияларидан фойдаланишнинг модулли технологияси ишлаб чиқдик.

Талабаларда китобхонлик ва мутолаа маданиятини ривожлантиришда медиатехнологияларидан фойдаланишнинг модулли технологияси



Талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашда китобхонлик маданиятини ривожлантириш




Талаба ёшларни салбий ижтимоий таъсирлардан ҳоли, эркин
камол топишлари, маънавий-ахлоқий, ғоявий онг ва сиёсий саводхонликларини
оширишга эришиш






Олий таълим вазирлиги;


Халқ таълими вазирлиги, 
Маданият вазирлиги, 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
“Оила” илмий-амалий маркази, “Маҳалла” фонди,
Матбуот ва ахборот агентлиги





Талаба ёшлар китобхонлик маданиятини шакллантиришда миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини тарғиб қилиш китоб, жумладан, электрон китоб ўқиш кўникмасини шакллантириш, жамиятимизда мутолаа маданиятини юксалтириш билан боғлиқ муҳим масалаларни ҳал этиш


Олий таълим тизимида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни ташкил этиш фаолиятини такомиллаштириш ташкил этиш чора-тадбирларини амалга ошириш юзасидан таклифлар киритиш;


Шахсга йўналтирилган тарбия технологияси

Талабаларни адабиёт, санъат ва спортга, соғлом турмуш тарзига жалб этиш, уларда эстетик дид ва касбий этика, ахборот таҳлили маданиятини шакллантириш

Иш
услуб


лари



Видиороликлар, электрон кутубхона билан ишлаш, семинар тренинг машғулотлари.



Миллий меросимиз намуналари асосида талабаларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш орқали миллий тарихий меросимизга ҳурмат ва фахр ифтихор туйғусини тарбиялаш

Тарғибот воситалари: Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиёти ҳамда жаҳон адабиётининг буюк бадиий намуналарининг аудио вариантлари, ОАВ,газета ва журналлар, телеведение

Олий таълим муассасаларида "E-MINBAR" электрон платформасини яратиш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқиш



Кутилаётган натижа: талабаларда ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик ҳиссини қарор топтириш бўйича маънавий-маърифий тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва барча олий таълим муассасаларида мазкур чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш.
Истиқболли режа:: китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга доир тарғибот ишларини тизимли ва самарали ташкил этиш, бу борада китобхонлар, кутубхоначи ва тарғиботчилар ўртасида “Энг китобхон талаба”, “Энг китобхон гуруҳ”, “Бўш вақтимни мазмунли ўтказаман”, “Энг фаол кутубхоначи” каби кўрик-танловларнинг ўтказиш

Белгиланган мақсадла рдан келиб чиққан ҳолда қуйидаги вазифаларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир:
Мазкур технология ёрдамида олий таълим муассасаларида академик гуруҳлар ўртасида “Мен севган адиб”, “Мен ёқтирган адабий қаҳрамон” мавзусида тадбир ташкил этганлигимиз ижобий самара берди. Респонтент талабаларимиздан “Сизга тадбир маъқул бўлдими, сиз бу жараёндан қандай таассурот олдингиз? -деган саволлар билан мурожаат қилганимизда улар жуда “маъқул бўлганлигини, шунингдек китоб ўқиш уларга мароқ бахш этганлигини билдиришди”. Талабаларнинг касбий-педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашда китобхонлик маданиятини шакллантириш механизмларини такомиллаштириш билан бир қаторда ижтимоий мезонларга таянган ҳолда қуйидаги педагогик мезонларни белгиладик.
Бу мезонлар қуйидагилардан иборат эди:
– маънавият, маърифат “оммавий маданият” ва “миллий маданият”нинг моҳиятини англаши;
– ўзбек халқи маънавий меросининг тарихий ривожланишини билиши;
– моддий ва маънавий бойликларимиз турларини билиши ва фарқлай олиши;
– маънавиятнинг таркибий қисмларини билиши ва фарқлай олиши;
–маънавий қадриятлар, урф одат ва анъаналарни изоҳлай олиши;
–техноген цивилизация ва медиатехнологияларнинг фарқи ва ўзаро алоқасини тушуниши;
– талаба шахси, маънавият, маърифат каби тушунчаларнинг ўзаро боғлиқлигини билиши;
–мафкуравий зомби қилиш механизмининг аянчли жиҳатларини билиши ва тушуниши;
– маънавият асосчилари ва буюк намоёндаларини билиши;
–талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш вазифаларини тушуниши.
Юқоридаги мезонларга таяниб, талабаларда ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳамда китобхонлик ва мутолаа маданиятини ривожлантириш жараёнида медиатехнологиялардан фойдаланишнинг энг муҳим ва биринчи вазифаси қуйидагиларда муаммоларни бартараф этишга боғлиқ бўлади деган хулосага келдик.
3-жадвал




Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling