Бисмиллоҳир роҳМОНир роҳийм


Download 1.23 Mb.
bet20/30
Sana24.02.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1227429
TuriДиссертация
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   30
Bog'liq
ТАЛАБАЛАРНИ КАСБИЙ - ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ТАЙЁРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Муаммо гуруҳи

Муаммолар

Сабаблари

1.

билим

Турли тоифадаги ва индивидуал типологик хусусиятли талаба ёшларни виртуал олам билан боғланиб қолганлиги, ахборот хавфизлиги юзасидан билимларнинг етарли эмаслиги

Глобаллашув ва акселерация жараёнлари туфайли мавжуд эҳтиёжларнинг ортиб бориши

2.

англаш

Айрим талаба ёшларимиз янги технология инсонни тараққиётга етаклайдими, таназзулга? деган савол моҳиятини чуқур англаб етмагани (“Оммавий маданият ва биз ёшлар”)

Фарзандларимизга ҳаддан ташқари эркинлик берилиб, телефон, интернет, планшет совға қилиниб болалар бу имкониятдан қандай фойдаланаётгани билан қизиқмаслигимиз

3.

муносабат

Китобга бўлган муносабатнинг талабалар ўртасида кескин пасайиб кетиши. Шу боис бугунги талабалардан ота - бобоси яшаган давр ҳақида сўрасангиз, аксарияти “э, бу тош даври-ку!” деб қўя қолади

Талаба ёшларнинг бўш вақтларини нотўғри тақсимланиши ва педагоглар томонидан етарли эътибор қаратилмаётганлиги

4.

таъсир

Индивидуал, “виртуал ахборот” майдонини, унинг руҳий фаолиятига таъсир этиш технологияларидан фойдаланиш имконини билмаслик

Шарқона муносабатлар илми: мулоҳазалилик, мушоҳадалилик, ҳар қандай воқеа ва ҳодисаларга ақл-идрок йўриғи билан ёндош тамойили устуворлигига эришиш

Талабалар ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантириш механизмларини такомиллаштириш жараёнида медиатехнологиялардан фойдаланишдаги муаммолар

Мазкур ҳолатлар тарбия жараёнида кўзга ташланаётган мавжуд камчиликларни тезкор бартараф қилиш ва юқори натижаларни қўлга киритишга халақит бериши билан бирга, талабаларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш жараёнида янги чора-тадбирларни белгилаш заруратини юзага келтирмоқда.


Юқорида қайд этилган муаммолар касбий педагогик фаолиятини уларга таьсир қилувчи ички ҳамда ташки таьсирлар, шунингдек, педагогик инновациялар ҳамда ўқитишнинг замонавий техналогиялогиялари бир бутун комплекс тадқиқотни ташкил этади. Айнан касбий педагогик фаолиятни ривожлантиришда маърифий етуклик тамойилларини таъминлайди. Шу йўсинда комплекс тадқиқотларни олиб бориш ва уни амалиётга жорий этиш касбий ва ижодий фазилатларни шакллантириб, уни янада такомиллаштиришга ижобий таъсир кўрсатади.
Бугунги ислоҳотлар таълим мазмуни ва тузилиши ўзгараётганлигини, янги стандартлар жорий этилаётганлигини, таълим сифати ривожланишнинг янги, янада юқори босқичига кўтарилаётганини кўрсатмоқда. Шу нуқтаи назардан қараганда тараққиёт келажагини маънавияти юксак инсонлар белгилайди. Айтиш ўринлики, давлат тузумини, жамиятни демократлаштириш, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш баробарида маънавиятга ҳам алоҳида эътибор берилиши заруриятдир. Призидентимиз ҳар бир нутқларида маънавиятга эътибор қаратилиши, ҳозирги мураккаб таҳликали даврда маънавий маърифий ишларни замон талаблари асосида ташкил этиш, ёшларимизни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш, талаба ёшларни ҳаётга онгли муносабатларини шакллантириш, уларда ён атрофда юз бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини ошириш вазифа сифатида белгилаб берилаётганлиги жамиятнинг ривожланиши, замонавий иқтисодиётнинг шаклланиши, жамият маънавий-ахлоқий асосларининг тикланиши олий таълим муассасалари олдига билимдон, интеллектуал ва ижодий қобилиятлари ривожланган, ҳаётда ўз ўрнини топадиган, ўз фаолияти билан ўзи ва жамиятга фойда келтирадиган, теран ва мустақил фикрлайдиган маънавий баркамол шахсни шакллантириш вазифасини қўймоқда. Мазкур вазифалар умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятига инновацион технологияларни татбиқ этиш натижасида амалга оширилади. Инновациялар назарий жиҳатдан асосланган, бирон-бир соҳада аниқ мақсадга қаратилган ҳамда амалий татбиқ этишга йўналтирилган юқори самарадорликка эга янгилик ҳисобланади.
Талабаларни касбий-педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш даражаси аниқланганда, интеллектуал – билим, кўникма ва малакалар, талабалар қобилияти ҳамда эҳтиёжлари ҳозирги даврда шахсга хос хислат даражаси билан белгиланади. Бу борада:
1–даража кўрсаткичлари:
Талабаларни миллий ва умуминсоний қадриятлар замирида халқимизнинг қадрият даражасидаги аҳлоқ-одоб қоидалари, анъаналари, урф-одатлари, расм-русумларининг тарбиявий аҳамиятини билишга доир билим, тушунча ва тасаввурлар.
Булардан маънавий маърифий тарбия ишининг асосий йўналишларини билиши::
а) ижтимоий тарихий масалалар бўйича:
– ОАВ ҳамда интернет орқали баъзан намойиш этиладиган ҳаёсиз, жангари, порнографик фильмлар таъсири, флюгерга ўхшаб қолмасдан ўз ҳақ ҳуқуқларини билиш маданиятини тарбиялаш. (Эрки бўлмаган инсон флюгерга ўхшайди, шамол қай тарафга эсса ўша томонга ўгирилади. Бундай инсондан ижтимоий меъёрларни бузиш, жиноятчиликни кутиш мумкин. Уни енгиллик билан алдаш, ўзгаларнинг сўзларига қулоқ солиши. ўзга ахлоқий қараш ва баҳоларга оғдириш осон. ўзга ахлоқий қарашларга эргашиб, у ҳуқуқбузарлик ва аҳлоқсизлик хулқ-атворига эга бўлади. Бундай инсонларни тарбиялашда жамият томонидан унга эркинлик ва ҳуқуқларини бериб, уни ўз-ўзини бошқара олишга ўргатиш зарур)
– маънавий маърифий илмларнинг сарчашмалари, миллий асосларини билиши;
–турли мамлакатлар ва ижтимоий даврлар, шунингдек, Шарқ мутафаккирлари асарлари бўйича умумий тасаввурга эга бўлиши.
б) маънавиятнинг энг оддий назарий асослари ҳақида:
–маънавиятга доир асосий категорияларни билиши;
– “маънавият” ва “маърифат ” тушунчани фарқлаши.
2. Маънавиятга доир:
а) маънавият ва инсон: маънавий баркамол шахсни тарбиялашда умуминсоний қадриятларнинг уйғунлашуви;
– талаба маънавият нима эканлигини англаб етиши, маънавиятни шакллантирадиган асосий мезонларни билиши, маънавий ва моддий ҳаётнинг уйғунлигини, маънавий юксалишда миллий ғоянинг ролини, маънавиятнинг жамият янгиланишида ролини, ислоҳотлар ҳамда уларнинг мезонларини тушунишлари ва уларни турмушда қўллай билиши лозим;
– талаба шахс ва жамиятнинг маънавий юксалиши, унинг камолоти даражаси пировард натижада миллатнинг маънавий салоҳиятини белгилашини назарда тутиб, аждодларимиз яратган беназир маънавий меросимизни ҳар тарафлама ва чуқур ўзлаштириши, унинг мазмун моҳиятини ва ғоявий-фалсафий асосларини билишни услуб ва услубиятлари ҳақида кўникмаларга эга бўлиши керак;
- талаба ҳозирги глобаллашув жараёнлари ва маънавий таҳдидларни билиши, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя билан кураш олиб бориш
лозимлиги. Инсон қалбига йўл топиш, маънавий камолот эканлигини ва мамлакат равнақи йўлида фидоийлик жасорат эканлигини англаб етиши ҳамда ғоявий курашиш усулларини ҳаётда қўллай олиши керак.
б) турмуш тарзи ва ёшлар маънавий дунёси:
– ички ва ташқи таҳдидлар ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
– оддий хулқ – одоб қоидаларига риоя этиши;
– инсоний муносабатлар ;
– мулоқот ва хулқ-одоб маданияти;
– ватанпарварлик ва яратувчанлик туйғуларини таркиб топтириш;
– талабалар бўш вақтини мазмунли ташкил этиш;
– турар жойларини эстетик ташкил қилиш маданияти;
в) маънавий мерос, маданият, қадриятлар, маърифат ва мафкура маънавиятнинг таркибий қисми эканлигига диор:
–маънавий мерос- маънавият ривожланишининг узоқ даврлар давомида таркиб топтанлиги;
– аждодлар маънавий меросининг авлодлар ҳаётида намоён бўлиши ва унинг хусусиятларини, маънавий мерос илдизларининг мустаҳкамлиги ва чуқурлиги миллий тараққиётнинг муҳим омили эканлигини билиши;
–авлоддан-авлодга бойлик сифатида ўтиб борувчи, инсон ақл-заковатининг меваси сифатида кейинги авлодларга хизмат қилувчи бойлик эканлигини билиши.
Шу тарзда талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий - маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш даражаси ҳар томонлама ривожланган шахсни шакллантиришга йўналтирилган қизиқишлари, ҳис-туйғулари, диди, қарашлари, идеаллари, қобилиятини намоён этиши шарт қилиб қўйилади.
Тажриба ва кузатувларимиз жараёнида талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш жараёни медиатехнологиялардан фойдаланиш (онлайн ўқитиш тизими, масофавий ўқитиш, Moodle ўқитиш, слайдлар, видотасвирлар) имкониятларини фанлар кесимида ҳам ўрганиб чиқдик.
Талаба-ёшлар онги ва қалбига миллий ва умуминсоний маънавий қадриятларни сингдириш орқали уларда юксак маънавият ва маънавий қашшоқлашувнинг инсон ва жамият ҳаётидаги моҳиятни тушуниб етиш ҳамда юксак маънавиятга эга бўлиш малакаларини шакллантиришдан иборат “Маънавият асослари” фани ёшларни мамлакатимизнинг келажаги буюк давлат бўлишига ишонтириш, маънавий-руҳий рағбатлантириш, ғоявий иммунитетни шакллантириш, юксак эътиқодни шакллантириш, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий-маданий ислоҳотларнинг моҳиятини чуқур англаб етиш масалаларини ёритишга муҳим педагогик аҳамият касб этади.
Агар таълим-тарбия тарихига назар ташласак, ҳар қандай жамиятда, ҳар қандай замонда ҳам энг асосий масала инсон масаласи, уни аввало маънавий баркамол этиб тарбиялаш масаласи эканлигини кўрамиз. Айтиш ўринлики, таълим-тарбияда бир неча асрлар олдин ҳам давлат талаблари ишлаб чиқилган бўлиб масалан, Низомулмулкнинг “Сиёсатнома”, Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг”, Форобийнинг “Фозил одамлар шаҳри”, Алишер Навоийнинг “Маҳбуб ул-қулуб” ва ниҳоят Абдулла Авлонийнинг “Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ” ва бошқа асарларда маънавий етук инсон – комил инсон, фозил инсон фазилатлари белгилаб берилган.
Шунингдек “Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар”, “Маънавият асослари” фанларининг бу борадаги асосий вазифаси мамлакатимизда барпо этилаётган эркин фуқаролик жамиятининг маънавий-мафкуравий асосларини талабалар онгига сингдириш орқали баркамол инсонларни тарбиялашдан келиб чиқади.
Маълумки, талабалар олий таълим жараёнида маънавий-маърифий тарбияга тайёр бўлиши учун педагогик фаолиятини ташкил этиш йўллари, мазмуни, шакл ва методларини ҳам билиши керак. Шу мақсадда “Педагогика” туркум фанлари бўйича талабаларни маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашда дастур ва дарсликларни ҳам таҳлил этишга ҳаракат қилдик.
Ўзбекистон Республикаси Давлат стандартида “Педагогика ва психология йўналишида” бакалавр тайёрлашнинг касбий фаолият даражасида педагогика ва психология бўйича ўқитувчи тайёрлаш жараёнида фойдаланиладиган фанлар, педагогик фаолият воситалари, усуллари, методлари йиғиндисидан иборат бўлган таълим йўналиши деб таъкидланган.
Мазкур стандартда бакалаврлар тайёрлашда уларга қўйиладиган умумий малакавий талаблар қуйидагилардан иборат:
- талаба дунёқарашида тизимли билимга эга бўлиши;
- Ватанимиз тарихини билиши, маънавий, миллий ва умуминсоний қадриятлар масалалари юзасидан ўз мустақил фикрини баён қила олиши ва асослай олиши, фаол нуқтаи назарга эга бўлиши;
- табиат ва жамиятда кечаётган жараёнлар, ҳодиса ва воқеалар ҳақида яхлит билим ва тасаввурларга эга бўлиши, улардан ҳаётда ва касб фаолиятида фойдалана олиши;
- ўзаро муносабатларда атроф-муҳитга муносабатини белгиловчи ҳуқуқий ва ҳаётий мезонларни била олиши, касб фаолиятида, ҳаётда уларга риоя қилиши;
- соғлом ҳаёт тарзини яратишга доир тасаввур ва эътиқодга эга бўлиши, ўз-ўзини жисмонан чиниқтириб бориши;
- ахборотларни йиғиш ва қайта ишлаш қобилиятига эга бўлиши;
- янги билимларни мустақил эгаллай олиши, ўз устида ишлаши ва ўз меҳнатини илмий ташкил этиш қобилиятига эга бўлиши кабилар белгилаб қўйилган (138; 5).
Умумкасбий фан сифатида педагогикага қўйиладиган талабларда эса инсоннинг таълим жараёни субъекти эканлиги, унинг ёш ва индивидуал хусусиятлари, ривожланишининг ижтимоий факторлари ҳақидаги билимлар тўғрисида тасаввурга эга бўлиши; Шарқ мутафаккирларининг миллий қадриятлар тўғрисидаги қарашлари ва уларнинг тажрибалари, таълим амалиётидаги миллий ва умуминсоний қадриятлар таълимининг ижтимоий моҳияти ва аҳамияти, халқ педагогикасининг маънавий қиммати, мулоқот қонуниятлари ҳақида индивид ва гуруҳни бошқариш усуллари кабилар ҳам ўрин олганки, бу талаблар амалга оширила бориб, маънавий баркамол шахсни шакллантириш имконияти пайдо бўлади (138; 8).
Стандартларда “Педагогик таълим дастурининг мазмуни ва тузилмаси” белгиланганда “Умумий педагогика” бўйича педагогика мутахассислигига киришида бола шахси, педагогик маданият, педагог қиёфасини белгиловчи шахсий сифатлар, педагогик қобилият, педагогик билим ва малакаларни ўз нуқтаи назарида туришини ўрганишига эътибор берилган.
Бизнингча, “Педагогик мутахассислигига кириш” мазмунини билишда бола шахсини шакллантириш билан бирга ўқитувчи-педагог шахсини маънавий шакллантиришга ҳам эътибор берилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.
“Умумий педагогика” ўқув фани мазмунида ҳам шахсни шакллантиришга доир билимлар бериш белгиланган. Масалан, индивид, шахс ва индивидуаллик, шахснинг биологик ва ижтимоий омиллари педагогиканинг инсон тўғрисидаги фанлар тизимидаги ўрни, таълим мазмуни шахс ривожланишининг воситаси сифатида. Шахс ички маданиятининг яхлит педагогик жараёнда шаклланиши ва бошқаларда ҳам маънавий-маърифий тайёргарлиги ҳам ўрин олиши зарур эди.
Таълим тарихида эса инсоннинг ҳар томонлама ривожланиши ҳақидаги фикрларнинг пайдо бўлиш тарихи масалалари қамраб олинган. Лекин шахснинг шаклланишида тарбия вазифалари: ақлий, маънавий-ахлоқий, жисмоний, экологик, иқтисодий тарбия, касб-ҳунарларга йўллаш кабилар яхлит тарбия жараёни сифатида тавсия этилмаган.
Педагогика фанларини ўқитиш методикаси ва педагогик технологиялар бўйича билимлар ҳажми белгиланганда эса таълим жараёнида билим олувчининг шахси ҳамда шахсий сифатларининг тузилиши, таълим жараёнида педагогик технологиялар: дифференциал таълим, индивидуал таълим, дастурлашган таълим, таълимда ахборот технологиялари, муаллифлик технологиялари, билимларни ўзлаштиришни назорат қилиш технологияси, ўйин технологиялари, модулли технология, интерфаол технологиялар, технологик харита ва бошқалар шахсга йўналтирилганлиги билан диққатга сазовор.
Ушбу стандарт асосида “Педагогикадан дастурлар” тузилди (98).
“Педагогика назарияси ва тарихи” ўқув дастурини муаоммо нуқтаи назаридан таҳлил этганда, қуйидагилар намоён бўди:
Аввало дастурни тузишда педагогика фанининг мақсад ва вазифалари асос қилиб олинган. Унда баркамол шахсни шакллантиришда талаба-ёшларни ҳозирги замон педагогика фанининг назарий асослари билан қуроллантириш янгича педагогик тафаккурни шакллантириш, ёшларни умуминсоний ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, ҳозирги замон таълим технологияларини билиш ҳамда уларни амалиётда қўллай олиш, шахс фаолияти ва хулқини рағбатлантириб бориш кабилар назарда тутилган.
Умуман олганда, педагогик таълим бир бутун, яхлит жараён сифатида талабаларни касбий тайёргарлигига йўналтирилган. Буни биз, масалан, таълим методлари ва шаклларига янгича, технологик ёндашув, тарбиянинг назарий асосларини баён этишида, талабаларнинг илмий дунёқараши, ақлий тарбия асосларида экологик, иқтисодий, маънавий-ахлоқий, фуқаролик тарбияси, меҳнат ва касб-ҳунарга тайёрлаш, нафосат ва жисмоний тарбия мазмунида, оилада фарзандлар тарбиясида ҳам кўришимиз мумкин.
“Педагогика тарихи”да эса энг қадимги даврлардан бошлаб, ҳозирги кунгача бўлган тарбия тарихи ўрганилар экан, ҳамма замонларда ҳам инсонни маънавий-ахлоқий тарбияси асосий муаммо сифатида қаралгани, таълимий-ахлоқий асарларда маънавий-ахлоқий тарбия мазмуни, шакл ва методларига эътибор берилгани, шунингдек, бу борада жаҳон педагогикаси тажрибалари ҳам назардан четда қолмаган.
“Педагогик маҳорат” ўқув дастурида эса мазкур фаннинг ўқитувчи шахсини тайёрлаш масаласи билан боғлиқ равишда ўқитувчининг умумий маданий савияси, қобилияти, фаолият тизими, касбий маҳорати ҳақида билим бериш назарда тутилади. Бу талаблар ўқитувчининг педагогик қобилияти, унинг коммуникатив қобилияти, ўқитувчи ва талаба ўртасидаги мулоқот, педагогик назокат ва одоб-ахлоқ, педагогик низолар ва уларни бартараф этиш, педагогик техника ва унинг таълим жараёнида ижодкорлиги ҳамда гуруҳ талабаларини ижодий фаолиятга йўналтириш, ҳар қандай вазиятдан чиқа олиш қобилияти, жамоада ижтимоий фикрни уйғота олиш, ташкилотчилик кўникмаси: болаларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш, уларни жамоадаги у ёки бу ўзгаришга мослаша олиши, мулоқотнинг демократик усулидан фойдалана олиш, ўз-ўзини тарбиялаш ва ўз устида ишлаш, педагогик изланиш ва маҳоратини ошириб бориш кабилар ўз ифодасини топрганки, буларнинг барчаси ўқитувчи шахсини тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.
“Педагогик технологиялар” ўқув дастурининг мақсади ҳам талабанинг индивидуал, шахсий ва ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда эркин, ижодий фикрловчи, замонавий педагогик ютуқларни ва илғор тажрибаларни қўллаш орқали ва мустаҳкам билим беришга қаратилган.
Мақсаддан келиб чиққан ҳолда талабаларнинг маънавий-ахлоқий сифатларини фаол шакллантириб, кейинги амалий фаолиятида таълим жараёнини педагогик технология тамойилларига мос равишда педагогик мақсадга мувофиқ ташкил этиш ва амалга ошириш; ўқув жараёнини “жонли”, ижодий, талабанинг ривожланишига имкон берадиган ўқитишнинг интерфаол замонавий методларини эгаллаши каби талаблар қўйилган.
Барча биз кузатган институт ва университетларда “Маънавият асослари”, “Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар”, “Педагогика” ҳамда бошқа ижтимоий-гуманитар фанларини ўрганиш жараёнида маънавий-маърифий тарбияга қай даражада эътибор берилаётгани назардан четда қолган.
Хилма-хил тадбирлар режалаштирилгани ҳолда “Маънавият кунлари”ни ўтказишнинг қатъий бир тизими яратилмаган.
Маънавий-маърифий тарбиявий тадбирларнинг кўпчилиги мавсумий тус олиб, маълум бир методикаси ишлаб чиқилмаган.
Маънавий-маърифий тадбирларни ўтказишда ахборот технологияларидан фойдаланиш назардан четда қолган.
Ўтказилган маънавий-маърифий ишларнинг талабалар ўртасида мониторинги олиб борилмаган.
Талаба-ёшларнинг маънавий-маърифий тарбиявий ишларга тайёрлаш механизми ишлаб чиқилмаган.
Хулоса қилиб айтганда, мазкур камчиликлар талаба-ёшларни маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлашни маълум тизимда, янги педагогик технологиялар асосида ҳам таълим, ҳам тарбиявий ишларни узвий ташкил этиш механизмини яратишни тақозо этади.
Шунга кўра биз талабаларни касбий педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш андозасини ишлаб чиқдик. (1.1-расм).

– расм. Талабаларни касбий-педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш андозаси


Юқоридаги дастлабки натижалар касбий-педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга жараёнини такомиллаштиришга йўналтирилган фанлар бўйича ўқитиш ва тарбиявий ишларни тубдан ўзгартириш лозим эканлигини кўрсатди. Чунки олий таълим муассасаларида тарбиявий ишлар умумий бир мақсадга йўналтирилган ҳолда олиб бориляпти. Олинган дастлабки тажриба – синов натижалари асосида талабалар касбий-педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга қуйидагиларга эътибор беришни тақозо этди:
– умумкасбий ва ижтимоий гуманитар фанлар негизида (“Маънавият асослари”, “Маданиятшунослик” “Педагогика тарихи”, “Касбий педагогика” соҳасидаги, санъат, адабиёт, тарих соҳасидаги фанлар)ни ўқитиш самарадорлигини ошириш учун илғор технологиялардан фойдаланиш зарур.
– ёшлар қизиқиш ва дунёқарашидан келиб чиқиб “Ёшлар, миллий қадрият ва тарбия” мавзусига доир маънавиятга йўналтирилган тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш муҳим (3-4-5-6-7-иловалар).
– тарбиявий ишлар мазмунини ташкиллаштиришни амалга оширишда маънавий-маърифий тадбирларни мақсадли, самарали, узлуксиз, изчилликка эришиш мақсадга мувофиқ.
– маънавий баркамол инсонни тарбиялаш жараёни талабаларнинг табиий эҳтиёжларига мослаштиришни ҳам талаб этади.
– профессор – ўқитувчилар фаолиятини ўқув-тарбия жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бўйича малака ошириш ва педагогик ходимларни қайта тайёрлаш бўйича махсус курслар ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади.
Диссертациянинг кейинги бобида талабаларни касбий - педагогик таълим жараёнида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тайёрлаш бўйича тажриба - синов ишларини ташкил этишнинг методик таъминоти тўғрисида фикр юритамиз.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling