Bitiruv malakaviy ishi bmi ning tuzilishi
Download 274 Kb.
|
BMI ning tuzilishi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўртинчидан
- Бешинчидан
- Саккизинчидан
- Тўққизинчидан
Биринчидан,Туркистрн ўлкасида XIX асрнинг 70-йилларидан бошлаб ўлка халқларининг этногенези,ўтмиш тарихи ва маданияти фаол тарзда рус археологлари томонидан бошланган.
Иккинчидан, 1895 йил Тошкентда В.В.Бартольд ташаббуси билан Туркистон Археологияси ҳаваскорлари тугараги ташкил этилган.Туркистон халқлари қадим тарихини ўрганиш билан дастлаб ўз даврининг таниқли шарқшунослариВ.В.Бартольд,Н.И.Веселовский,М.С.Андреев,А.А.Диваев,Н.С Ликошин,Н.Г.Маллицкий,Н.П.Остроумов,В.Л.Вяткин,А.А.Семёнов каби атоқли олимлар билан биргаликда Мирзо Қосимов,Акрам Асқаров,Мирзо Абдулла Бухорий,АбуСаид Махсум,Турди Мирғиёсов каби маҳаллий ҳаваскор археологлар шаклланди. Учинчидан, Самарқанд воҳаси Ўрта Осиёнинг энг катта дарёлари Амударё ва Сирдарё оралиғидаги улкан маданий масканнинг марказида –“зар сочувчи дарё”деб аталмиш Зарафшон бўйларида ва Евросиёнинг энг муҳим савдо тармоқлари туташган йулда жойлашганлигидир. Тўртинчидан, Воҳага яъни, археологлар фикрича палеолит,яъни тош асрининг энг қадимги даврларидаёқ одамларни ўзига жалб қилган.Самарқанднинг жанубироғида Омонқутон водийсида,Тахтақарача давони яқинидаги тоғ ёнбағирларидан бирида археологлар сталактик-сумалаксимон оқма томчилардан ҳосил бўлган карстли ғорни топдилар.У бундан 100-40 минг йиллар аввал яшаганибтидоий одамларнинг маконилигини аниқладилар. Ҳозирги Самарқанд шаҳрининг қоқ маркази Сиобча ариғи бўйидан топилган ибтидоий овчилар ва балиқчиларнинг катта манзилгоҳида қадимги гулхан қолдиқлари сақланган. Бешинчидан, дастлаб қадимий ўлка Самарқанд воҳаси тарихининг урганилишида асосий ёзма манбалар ва археологик манбаларга асосланган. Олтинчидан, Битирув малакавий ишининг асосий қисми биринчи бобида фикр юритганимиз Самарқанд воҳасининг тарихини ёритишда ёзма манбалар ва археологик манбалар асосида кўриб чиқамиз. Турли даврларда халқимизга тегишли маданияти ва яшаш даври ўрганилган. Улар турли даврларга тааллуқли бўлиб, дастлабки пайдо бўлганлари асосан археологик ўрганишлар асосида . Еттинчидан, дастлаб қадимий ўлка Самарқанд воҳаси тамаддунининг асосий марказларидан бири бўлган Афрсиёб ёдгорлигининг марказий қисмларида ўзига хос маданият ўчоқлари вужудга келган бўлиб, кўп асрлик тараққиёт йўлини босиб ўтди. Саккизинчидан, турли даврларга оид ёдгорликларга олиб борилган археологик изланишлар натижасида ашёларнинг топилиши мисолида халқимиз томонидан яратилган қоғоз, ёзув, аниқ фанлар, тиббиёт соҳасида эришган ютуқлари, диний маросимлари қандай бўлганлигини кўриш мумкин. Тўққизинчидан,Самарқандда воҳасида вужудга келган цивилизация Ўзбекистоннинг купгина жойларида милоддан аввалги минг йилликларда учрайди.Лекин Самарқанд шаҳри тараққиёти Ўзбекистондаги барча шахарлар тақдирида учрамайди. Ўнинчидан,Самарқанд воҳаси халқлари қадим тарихини урганиш билан дастлаб ўз даврининг таниқли шарқшунослари,қадимшунослари В.Л.Вяткин Афрасиёб шахар харобасини (1925.1929.1930) урганди.Самарқанд шахрини урганишда Урта Осиё Давлат университети Археология кафедраси ( 1940 йилдан,кейинчалик ТашГУ,ЎзМУ), ЎзФА Археология институти олимларининг ҳам ҳиссаси каттадир.Ушбу даргоҳлардан устозлари қатори,мутахассис булиб етишиб чиққан Б.А.Литвинский,В.М.Массон,В.И.Сариниди,Ю.Ф.Буряков,Э.В.Ртвеладзе,Б.Д.Кочнев,Р.Ҳ.Сулейманов,А.А.Сагдуллаев,С.Б.Лунина,А.А.Асқаров,Т.Мирсоатов,А.Муҳаммаджонов,Ў.Исломов,М.Қосимов,М.Журақулов,А.Абдуҳамидов,М.Исоқов,М.Ҳ.Исамиддинов ва бошқа етук олимларни кўрсатишимиз мумкин.Уларнинг илмий тадқиқотларининг ўрнини ва аҳамиятини алоҳида кўрсатиб ўтиш лозим. Шундай қилиб, Самарқанд халқлари томонидан яратилган маданият нафақат Самарқанд, балки жаҳон цивилизациясининг қадимги дурдонаси сифатида унинг маданий меросини ўрганиш ва уларни ҳимоялаш масалалари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ ва бу борада кенг кўламли тадбирлар олиб борилмоқда. Download 274 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling