Боб касб-ҳунар таълими муассасаларида замонавий ахборот – коммуникация ва педагогик технологиялар асосида таълим сифатини оширишнинг назарий-методологик асослари
Талабанинг ҳар томонлама баркамол шахс сифатидаги хислатлари
Download 0.94 Mb.
|
Мансуров А.А. 2014.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Талабанинг билимларига қўйиладиган талаблар
- II бўлимида
1.Талабанинг ҳар томонлама баркамол шахс сифатидаги хислатлари: миллий ғурур ва ифтихорга эгалик; ватанпарварлик; инсонпарварлик; эътиқодлилик; меҳр-оқибатлилик; адолатпарварлик; илтифотлилик; имонлилик.
2. Талабанинг билимларига қўйиладиган талаблар: ғоявий-сиёсий, мафкуравий тарбиянинг шакл ва методларини таҳлил қила олиши; тарғибот марказлари фаолиятини режалаштириш, назорат қилиш мониторингини амалга ошириш кўникмаларига эга бўлиши; ёшлар ташкилотларининг иш тизими, улар ишининг мазмуни, талаба-ёшлар билан ишлаш усулларини билиши; мактаб, оила, маҳалла, жамоатчиликни миллий истиқлол ғояси рухида ҳамкорликда тарбиялаш ишларининг мазмуни ва йўлларини билиши; таълим тизими иштирокчилари ва катта ёшдагилар билан тарғибот ишларини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларини билиши; талабалар дунёқарашини шакллантиришнинг хусусиятларини яққол тасаввур этиши. Мамлакатимизда жисмоний соғлом, маънавий етук, ҳар томонлама уйғун ва баркамол ривожланган, мустақил фикрлайдиган, интеллектуал салоҳиятга, чуқур билим ва замонавий дунёқарашга эга, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш вазифасини изчил давом эттириш учун аниқ мақсадга қаратилган кенг кўламдаги комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, давлат ва жамиятнинг барча куч ва имкониятларини шу йўлда сафарбар этиш мақсадида ҳамда 2014 йил «Соғлом бола йили» деб эълон қилиниши муносабати билан: 1. Қуйидагилар «Соғлом бола йили» Давлат дастурини амалга оширишнинг устувор вазифалари ва йўналишлари этиб белгиланган14. Жумладан: соғлом болани шакллантиришда таълим-тарбия тизими ва спортнинг ролини кучайтириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, уларни юқори малакали ва тажрибали педагоглар билан таъминлаш, бошланғич таълимнинг юқори сифатини таъминлаган ҳолда болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан ошириш, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, болалар, айниқса қиз болалар ўртасида жисмоний тарбия ва спортга меҳр уйғотиш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказишда давлат ва жамият томонидан кўрсатиладиган ёрдам ва мададни кучайтириш, мазкур жараёнлар учун масъул бўлган соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, ижтимоий муҳофаза муассасаларида замонавий талабларга жавоб берадиган шарт-шароитларни яратиш, уларни ривожлантиришга йўналтириладиган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, соғлом болани тарбиялаш бўйича илғор халқаро тажрибани кенг кўламда ўрганиш ва амалда жорий этиш масалалари кўриб чиқилган. Ушбу дастурнинг II бўлимида “ Соғлом боланинг дунёга келиши масаласига соғлом ва аҳил оиланинг меваси сифатида қараб оилада ўзаро ҳурмат ва меҳр-муҳаббат, юксак ахлоқий ва маънавий қадриятлар муҳитини шакллантириш, ёш оилаларнинг оёққа туриб олиши учун моддий ёрдам кўрсатиш, оналик ва болалик ҳимоясини таъминлаш, она ва боланинг саломатлигини мустаҳкамлаш, аёлларнинг ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши, уларнинг рўзғор ташвишларини енгиллаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилган. Шу боис биз ўз магистрлик диссертациямизда "Соғлом бола йили" Давлат дастурида ёшлар маънавиятига берилган эътибор масаласини ўрганиб, талабаларда татбиқ этишга ҳаракат қилдик. Тажриба-синов ишларининг мақсади мультимедиа-электрон воситалари асосида талаба-ёшлар маънавиятини шакллантириш ва педагогик технологиялардан фойдаланиш орқали таълим сифатини оширишга қаратилган эди. Ушбу мақсадимиз асосида Тошкент педагогика коллежида тажриба-синов ишларини олиб бордик. Тадқиқотнинг асосий тажриба-синов ишлари Тошкент педагогика коллежида уч босқичда олиб борилди: Асословчи тажриба босқичида ўқувчиларни мультимедиа-электрон воситалари асосида улар маънавиятини шаклланганлик даражасини аниқлашга йўналтирилган педагогик фаолият ташкил этилди. Кўзда тутилган мақсадга эришишда ўқувчиларда “Маънавиятни шакллантириш” мавзуси бўйича олиб борилган тажриба-синов ишлари асосида ўқув фаолияти кузатилди, улар билан суҳбат, анкета сўровлари ўтказилди. Бу ишлар тадқиқот йўналиши ва дастурини белгилаш имконини берди. Шакллантирувчи тажриба босқичида биз томондан тавсия этилган кўрсатма, йўриқнома, методик ишланмалар ва мустақил ишлаш шакллари асосида амалий-методик фаолият ташкил этилди. Ўқувчилар фаолиятини бевосита ва билвосита педагогик кузатиш, улар иштирокида амалий тренингларни ташкил этиш, суҳбат, анкета сўрови ва мустақил ишлашга қаратилган амалий методлар ёрдамида уларнинг маънавияти шакллантирилди. 3. Таъкидловчи тажриба босқичида ёшлар маънавиятини шакллантириш мавзуси бўйича ўқувчиларнинг мустақил таълими ташкил этилиб, педагогик технологиялар, шу жумладан мультимедиа-электрон дастурлари таълим тизимига кенг жорий этилди. Тадқиқотлардан олинган натижалар асосида Зангиота агросаноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиларининг замонавий ахборот ва педагогик технологиялардан фойдаланиш кўрсатгичларининг қиёсий таҳлили қуйидаги гистограммада берилди (1-расм). Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling