Боб касб-ҳунар таълими муассасаларида замонавий ахборот – коммуникация ва педагогик технологиялар асосида таълим сифатини оширишнинг назарий-методологик асослари
-расм. Тажриба ва синов гуруҳларининг натижалари гистограммаси
Download 0.94 Mb.
|
Мансуров А.А. 2014.
1 -расм. Тажриба ва синов гуруҳларининг натижалари гистограммаси Гистограммадан кўриниб турибдики, ахборот ва педагогик технологиялардан фойдаланиш асосида таълим сифати, ўқувчилар ўзлаштиришлари, мустақил таълим олиш шакллари, методлари ва воситаларидан самарали фойдаланган ҳолда юқори баҳо олган тажриба гуруҳи ўқувчиларида мустақил ишлаш билим, кўникма ва малакаларининг шаклланганлик кўрсатгичлари уч босқич натижаларига кўра 60% фоиздан 80% фоизга, назорат гуруҳларида 40% фоиздан 54% фоизга ошган. Шундай қилиб, тадқиқот натижасида қуйидаги хулосаларга келдик: 1. Зангиота агросаноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиларини ахборот ва педагогик технологиялардан фойдаланиш асосида таълим сифати оширилди, педагогик технологияларсиз уларнинг ўз-ўзини ривожлантириб бориш шароитида фаолият юритиш муаммосининг етарли даражада ўрганилмаганлиги аниқланди. Ушбу муаммоларни ижобий ҳал қилиш учун ахборот ва педагогик технологиялардан фойдаланиш асосида таълим сифатини самарадорлигини ошириш ва таълимни изчил тизимга келтириш лозимлиги илмий асосланди. 2. Замонавий ахборот – коммуникация ва педагогик технологиялардан фойдаланиш асосида таълим сифатини фаоллаштириш, уларда муаммоли-изланувчанлик, мустақил таълим олишга бўлган интилиш, мавзуга оид маълумотларни интернет орқали излаш, ўқиб ўрганиш, мустақил таълим олиш билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш зарурлиги педагогик муаммо эканлиги исботлаб берилди. 3. Замонавий ахборот – коммуникация ва педагогик технологиялардан фойдаланиш асосида таълим сифатини самарадорлигини ошириш уларда шахсий, касбий, индивидуал хусусиятларни намоён қилишга; билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришга; аудиторияда ва аудиториядан ташқарида олинган билимларни тартибга солишга, шунингдек назорат қилиш учун онгли равишда фойдалана билишга; ижодий қобилиятларини ривожлантиришга асос бўлиши аниқланди. 4. Замонавий ахборот – коммуникация ва педагогик технологиялардан фойдаланиш асосида таълим сифатини самарадорлигини ошириш бўлғуси мутахассисларни тайёрлашда қуйидагиларга эътибор бериш лозимлиги илмий асосланди: - Замонавий ахборот – коммуникация ва педагогик технологиялардан фойдаланиш асосида дарс ўтиш юқори сифат кўрсаткичини бериши аниқланди; - гиперматн, гиперссилка, аудио ва видео тасвир орқали берилаётган маълумотлар ўқувчилар хотирасида узоқ муддат муҳрланиб қолиши аниқланди; - Замонавий ахборот – коммуникация ва педагогик технологиялардан фойдаланиш, қўлланилган анимация ҳолатлари ўқувчиларда ўқитувчи томонидан берилаётган маълумотларнинг қай даражада ишончлилигига, фактларга, интернет материалларига, статистик маълумотларга мос эканлиги исботланди; - тарихий манбаларга ва статистик фактларга асосланган ҳолда замонавий ахборот – коммуникация ва педагогик технологиялардан фойдаланиб, дарс ўтиш уларда билим, малака ва кўникмаларни шакллантирди; Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling