Боб касб-ҳунар таълими муассасаларида замонавий ахборот – коммуникация ва педагогик технологиялар асосида таълим сифатини оширишнинг назарий-методологик асослари


Download 0.94 Mb.
bet29/32
Sana25.04.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1399369
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
Мансуров А.А. 2014.

Учинчи боб бўйича хулосалар
Замонавий ахборот – коммуникация ва педагогик технологиялардан фойдаланиш, ноанъанавий методлардан фойдаланиш ва уни амалиётга татбик этиш, самарали натижаларга эришишда педагогик технологияларнинг аҳамияти ва унинг ўзига хос хусусиятлари беқиёсдир. Педагогик технологиялар асосида таълим самарадорлигини ошириш бугунги куннинг долзарб вазифасидир.
Самарали натижаларга эришишда дарсларнинг турлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари, инновацион методлар асосида иқтисодий таълим самарадорлигини ошириш - бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири эканлиги ўз тасдиғини топди.
Педагогик ўйинлар таснифи ва уни амалга оширишнинг асосий йўналишлари қуйидагича тавсифланади:
- дидактик мақсад инновацион технологиялар асосида ўйинли вазифа шаклида қўйилади;
- ўқув фаолияти инновацион технологиялар асосида уйин коидаларига буйсунади;
- инновацион технологиялардан уйин воситаси сифатида фойдаланилади;
- инновацион технологияларни ўқув жараёнига татбик этишда мусобакалашиш унсурлари киритилади;
- таълим жараёнида юкори самараларга эришиш учун инновацион технологиялардан фойдаланишнинг тизимли ёндашуви яратилади.
Инновация жараёнининг босқичлари қуйидагилардан иборатлиги аниқланди:
1. Янги ғоя туғилиши ёки янгилик концепциясини пайдо қилиш босқичи, у кашфиёт босқичи деб ҳам юритилади.
2. Ихтиро қилиш, яъни янгилик яратиш босқичи.
3. Яратилган янгиликни амалда қўллай билиш босқичи.
4. Янгиликни ёйиш, уни кенг тадбиқ этиш босқичи.
5. Муайян соҳада янгиликнинг хукмронлик қилиш босқичи. Бу босқичда янгилик ўзининг янгилигини йўқотади, унинг самара берадиган муқобили пайдо бўлади.
6. Янги муқобиллик асосида алмаштириш орқали янгиликнинг қўлланиш доирасининг қисқартириш босқичи.


Хулоса ВА ТАВСИЯЛАР
Ўзбекистонда таълим тизимини янгилаш ва уни бошқариш технологияларини ривожлантириш учун узок йиллар давомида шаклланган таълим тизимини қайтадан янги модел асосида ташкил этиш зарурияти вужудга келди. Бу масала мамлакатимизда “Таълим тўғрисида”ги Конун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг қабул қилингани янада муҳим аҳамият касб этади.
Касб-ҳунар коллежи ўқувчиларида, жумладан Зангиота агросаноат касб-ҳунар коллежининг ўқув-тарбия жараёнини энг янги ўқув-методик тўпламлар, илғор педагогик ва ахборот технологиялари билан тўла таъминлаш зарурлигига эътибор қаратилди. Тадқиқот натижаларига асосланиб, қуйидаги ТАВСИЯ ларни беришни мақсадга мувофиқ деб ҳисобладик:
1.замонавий ахборот – коммуникация ва педагогик технологиялардан фойдаланиш асосида дарс ўтиш, бой миллий, маданий, тарихий анъаналар, илғор педагогик технологияларга мурожаат этиш;
2.Кадрлар тайёрлаш тизими ва мазмунини мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти истиқболларидан, жамият эҳтиёжларидан, фан, маданият, техника, технологиянинг ютуқларидан келиб чиққан ҳолда қайта қуриш;
3.Замонавий ахборот – коммуникация ва педагогик технологиялар асосида дарс ўтиш таълим самарадорлигини оширади, аудио, видео, анимация ҳолатларини кўпроқ қўллаш мақсадга мувофик бўлади;
4.таълим тизимида мультимедиа - электрон воситалари асосида баҳс-мунозара дарслари, ақлий ҳужум, маънавий-маърифий тадбирларга асосланган ҳолда машғулотлар ташкил этилса, мақсадга мувофик бўлади;
5.машғулотлар давомида талабаларнинг мультимедиали технологиялардан эркин фойдаланишлари амалий самара беради;

6.ўқувчилар ўз фикр ва қарашларини мультимедиали технологиялар асосида ҳимоя қилишга ўрганади, уларни бошқаларга етказиш маҳоратини эгаллайди;


7.ўқувчилар маънавиятини шакллантиришда мультимедиали технологиялар асосида жамоа фикрига таянишга, уни ҳурмат қилишга ўрганади ва ўзаро бирдамлик шаклланади;
8.мультимедиа - электрон воситалари асосида дарс ўтилганда, талаба-ёшлар маънавиятини шаклланиши юқори кўрсаткичларга эришилади;
9.Интернет материаллари масофадан туриб ўқитиш ва Online тизими орқали жонли мулоқотда бўлиш талабала ўртасида соғлом рақобатни ташкиллаштиради;
10.Одатда Давлат Патент идорасида экспертизадан ўтган ва Патент гувоҳномасига эга бўлган МЭД гина таълим тизимига жорий этиш тавсия этилади ва яъни МЭД барча талабларга жавоб бериши шарт;
11.Статистик рақамлар ва фактлар асосида рақамларга таянган ҳолда дарс ўтиш яхши самара беради;
12.Online тизими орқали МЭД асосида бошқа давлатлар таълим тизими билан боғланиш ҳам талабаларга билим савиясини оширишда яхши натижа беради;
13.Соғлом рақобатни талаба-ёшлар ўртасида ташкиллаштириш ва МЭД қўллаш тавсия қилинади.

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling