Масалан; (2) соч олиш учун электр машинка (8510), тароқ (9615), қайчи (8213),
чўтка (9603) ва газмол, сочиқ (6302)дан иборат бўлиб, чарм ғилофга (42021) жойланган
сартарош учун тўпламлар 8510-товар позициясида таснифланади. Компонентлари
биргаликда спагетти тайёрлаш учун ишлатиладиган тўпламлар, улар таркибига
пиширилмаган спагетти пакети (1902-позиция), қирғичдан ўтказилган пишлоқ (0406-
позиция) ва кичик консерва банкасида томат соуси (2103-позиция) кириб, битта
қутичага солинади, бў тўплам - 1902 товар позициясида таснифланади.
3(в) – қоидага изоҳ:
3(а) ва 3(б) қоидаларнинг талабларига мувофиқ классификациялаш мумкин
бўлмаган товарлар кўриб чиқилаётган товар позицияларининг ўсиб бориш тартиби
бўйича охиргисида (энг катта тартиб рақамига эга бўлганида) классификацияланади.
агар товар бир вақтнинг ўзида бир нечта вазифани бажарса ёки таркибидаги
компонентларнинг миқдори 50% / 50% ни ташкил этса, бўндай ҳолатда ТИФ ТНда код
рақамларининг охиргиси, яъни катта рақам асосида таснифланади.
ХП. Товарларни 3(а) ёки 3(б) – қоидага биноан таснифлаш мумкин бўлмаса, уларни
ушбў товарлар тенг даражада тааллуқли бўлган товар позициялари ўртасида, тартиб
бўйича, охирги товар позициясида синфлаш керак бўлади.
Шундай қилиб, 3(б)–қоида 3(а)–қоида таснифлашига ёрдам бермагандагина
қўлланилади, агар 3(а) ва 3(б) – қоидаларнинг иккаласи ҳам натижа бермаса, 3 (в) –
қоида қўлланилади. Шу тариқа, устуворлик қуйидагича: (а) товарнинг аниқ тавсифи:
(б)-асосий белги; (в)-кўрилаётган товар позицияларининг охиргиси.
Масалан; Таркиби бир хил нисбатда арпа (1003), бўғдой (1001) ва гуруч (1006)
донлари бўлган аралашмани 1006 товар позициясида синфланади. Таркиби 50 фоиз
чарм ва 50 фоиз газлама бўлган эркаклар курткаси (4203 – чармли, 6103 – газламали)
6103 товар позициясида синфланади.
33.Товарларни
таснифлашда
Do'stlaringiz bilan baham: |