Божхона экспертизаси ва товарларни таснифлаш кафедраси фанлари бўйича якуний давлат аттестацияси саволлари (2023 й)
Download 1.25 Mb. Pdf ko'rish
|
EKSPERTIZA 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жавоб; 1-қоида
- Мисол;
- «асосий хусусиятлар»
30.Товарларни
таснифлашда қўлланадиган асосий қоидалар интерпретациясини (ОПИ 1) амалий мисоллар билан шарҳлаб беринг. Жавоб; 1-қоида - товарларнинг бўлим, гуруҳ, кичик гуруҳларга (позиция, субпозиция, подсубпозиция) ажратилганлиги Уйғунлашган тизимдан фойдаланишда фақат қулайлик яратади. Бўнга кўра товарни таснифлашда бўлимларнинг, гуруҳларнинг ва кичик гуруҳларнинг фақат номларига таяниб қолмаслик керак. Бў номлар товар қандай жойларда, бўлим, гуруҳ, позицияларда (бир нечта ҳолатда) таснифланиши мумкин деган саволга жавоб топиш учунгина керак бўлади. Юридик мақсадларда товарларни таснифлаш товар позицияларининг матнлари ва бўлимлар ёки гуруҳлар учун берилган изоҳлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади”. Бўнга кўра товарни таснифлашда товар позицияларининг матнлари ва бўлимлар ёки гуруҳлар учун берилган изоҳлардан ва V- томли изоҳли тупламлардан фойдаланилади. “агар бўндай матнлар ва изоҳларда бошқача талқин бўлмаса, таснифлаш кейинги қоидаларга мувофиқ амалга оширилади”. Бўнга кўра 1 қоида қолган қоидалардан аввал қўлланилади. Таснифлашда товар позицияларининг матнлари (текстлари) ва бўлимлар ёки гуруҳлар учун берилган изоҳлардан аниқ жавоб топилмасагина кейинги 2, 3, 4 ва 5 қоидалардан фойдаланилади. Мисол; минерал сув-2201, 31.Товарларни таснифлашда қўлланадиган асосий қоидалар интерпретациясини (ОПИ 2) амалий мисоллар билан шарҳлаб беринг 2 а -қоида - тугалланмаган, йиғилмаган, тайёр бўлмаган товарлар, лекин улар товарнинг умумий хоссасини, хусусиятини намоён қилади, бўндай ҳолатда товарлар тайёр товар сифатида қаралади; Нокомплект ёки тугалланмаган товарга товар позицияси бўйича берилган исталган тушунчани, шундай шарт билан, агар нокомплект ёки тугалланмаган товар комплект ёки тугалланган товарнинг асосий хусусиятларини ўзида акс эттирса, комплект ёки тугалланган товарга берилган тушунча деб, шунингдек йиғилмаган ва қисмларга ажратилган ҳолда тақдим этилган товарни (мазкур қоида талабларидан келиб чиқиб), комплект ёки тугалланган товар деб қараш керак. Йиғилмаган товарларни йиғиш учун товарлар қуйидаги шартларни бажарганда ушбў қоида татбиқ этилади: - товарлар оддий усуллар билан ( винт, болт, гайкалар) билан йиғилиши керак, - Ёки оддий ишлар ( пайвандлаш, елимлаш ва хоказо) усуллар билан йиғиш тушинилади. Қисқача мазмун шундан иборатки: нокомплект, тугалланмаган, қисмларга ажратилган ёки йиғилмаган ҳолда тақдим этилган товарларга комплект ёки тугалланган товарнинг кодини бериш мумкин. Лекин, бўндай қарорга келиш учун шартлар қўйиляпти, яъни «асосий хусусиятлар» эътиборга олиниши керак экан. Нокоплект ёки тугалланмаган товарни комплект ёки тугалланган товар каби синфлаш учун уларнинг қуйидаги асосий белгилари таққосланади: ўхшашлик ва фарқлари; ҳажми; дизайни; оғирлиги; нархи; функциялари. Бў хусусиятларни албатта бир вақтда асосий мезон деб қаралмайди. Масалан, «ўтмас пичоқ» тайёр пичоққа ўхшайди, ҳажми, оғирлиги, дизайни ва нархи бир хил. Фақатгина ўткир пичоқдек кесолмайди, яъни пичоқнинг функциясини бажармайди. Демак, асосий хусусиятлардан фақат биригина етишмайди, фақат функция жиҳатидангина ўтмас пичоқ пичоқдан фарқ қилади. Шу жиҳатларни ҳисобга олиб, ўтмас пичоққа пичоқнинг кодини бериш мумкин. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling