Божхона экспертизаси ва товарларни таснифлаш кафедраси фанлари бўйича якуний давлат аттестацияси саволлари (2023 й)
Download 1.25 Mb. Pdf ko'rish
|
EKSPERTIZA 2023
35.Товарларни таснифлашда қўлланадиган асосий қоидалар интерпретациясини (ОПИ 6) амалий мисоллар билан шарҳлаб беринг. Жавоб; 6-қоида - Юридик мақсадларда товарларни товар позициясининг субпозицияларида таснифлаш субпозицияларнинг номлари ва субпозицияларга тааллуқли бўлган изоҳларга мувофиқ, шунингдек, mutatis mutandis, таққослашлар фақат битта даражадаги субпозициялар ўртасида амалга оширилиши шарти билан юқорида айтиб ўтилган Қоидалар талабига кўра амалга оширилиши зарур. Агар контекстда бошқача талқин бўлмаса, мазкур Қоида мақсадларида бўлимлар ва гуруҳларга берилган тегишли изоҳлар ҳам қўлланилиши мумкин. Қоидада белгиланганига мувофиқ, ТИФ ТН коди аниқланиши зарур бўлган товарни товар позициясининг субпозицияларида таснифлаш мазкур субпозицияларнинг номлари ва уларга тааллуқли бўлган изоҳларга мувофиқ, шунингдек, таққослашлар фақат битта даражадаги субпозициялар ўртасида амалга оширилиши шарти билан юқорида айтиб ўтилган қоидалар, яъни ТИФ ТНни талқин этишнинг асосий қоидаларининг биринчи бешта 1-5-чи қоидалари талабига кўра амалга оширилади. Шунингдек, қоидада алоҳида таъкидлаб ўтилганки, агар ТИФ ТНдаги матнларда бошқача талқин бўлмаса, 6-қоида қоида доирасида бўлимлар ва гуруҳларга берилган тегишли изоҳлар ҳам амал қилиши мумкин. Юқорида баён этилганларга биноан, товарнинг ТИФ ТН кодини аниқлашда аввал товар позицияси аниқланади. ТИФ ТНнинг аксарият товар позициялари 4 та рақамли кодлар билан белгилангани боис, товар позицияси аниқланганда товарнинг 10 та рақамли кодининг фақат биринчи 4 та рақами аниқланади. Товарнинг 10 та рақамли кодининг кейинги 6 та рақамини аниқлашда алоҳида риоя этилиши зарур бўлган тартиблардан бири шуки, товар кодининг кейинги рақамлари босқичма-босқич аниқланади. Бў қандай босқичлар? Товар позицияси аниқлангандан сўнг, энг аввало ушбў товар позициясининг ички тузилиши ўрганилади ва битта дефис (“-“) белгиси билан ёзилган барча субпозициялар белгилаб олинади. Бўнда субпозицияларнинг дефис белгисидан олдин рақамли код ёзилган ёки ёзилмаган бўлиши мумкин. Ушбў кодларнинг ёзилган ёки ёзилмаган бўлишининг аҳамияти йўқ. Асосий меъзон субпозицияларнинг битта дефис белгиси билан ёзилганлигидир. Мана шу белгилаб олинган битта дефис белгиси билан ёзилган барча субпозициялар битта даражадаги субпозициялар ҳисобланади ва ТИФ ТНни талқин этишнинг асосий қоидаларининг биринчи бешта 1-5-чи қоидалари талаби асосида фақат уларнинг ўзларини ўзаро таққослаб, ТИФ ТН коди ўрганилаётган товар улардан қайси бирига киритилиши аниқланади. Агар, ушбў битта дефис белгиси билан ёзилган субпозициянинг код рақами 10 та рақамдан иборат бўлса, ушбў субпозицияга тегишли код товарнинг коди деб қаралади. Агар, аниқланган битта дефис белгиси билан ёзилган субпозициянинг ўзи 2 та дефис белгиси билан ёзилган икки ёки ундан ортиқ подсубпозицияларга бўлинса кейинги босқичга ўтилади. Кейинги босқичда, аниқланган битта дефис белгиси билан ёзилган субпозициянинг тузилиши ўрганилади ва унинг ичидаги иккита дефис (“- -“) белгиси билан ёзилган барча подсубпозициялар белгилаб олинади. Бўнда, подсубпозицияларнинг дефис белгисидан олдин рақамли код ёзилган ёки ёзилмаган бўлиши мумкин. Ушбў кодларнинг ёзилган ёки ёзилмаган бўлишининг аҳамияти йўқ. Асосий меъзон подсубпозицияларнинг иккита дефис белгиси билан ёзилганлигидир. Алоҳида таъкидалаймизки, битта дефис белгиси билан ёзилган ва аҳамиятсиз хисобланган субпозицияларнинг ичидаги иккита дефис (“- -“) белгиси билан ёзилган подсубпозициялар ушбў жараёнда қатнашмайди. Товар кодини аниқлаш учун энди улар мавжуд эмасдек ҳисобланади. Мана шу белгилаб олинган, иккита дефис белгиси билан ёзилган барча подсубпозициялар битта даражадаги подсубпозициялар ҳисобланади ва ТИФ ТНни талқин этишнинг асосий қоидаларининг биринчи бешта 1-5-чи қоидалари талаби асосида фақат уларнинг ўзини ўзаро таққослаб, ТИФ ТН коди ўрганилаётган товар улардан қайси бирига киритилиши аниқланади. Шундай тарзда товарнинг учта, тўрта, бешта ва х.к. дефис белгиси билан ёзилган подсубпозициялардан қайси бирига киритилиши аниқланади. Ушбў жараён товарнинг 10 та рақамли кодини аниқлашгача давом этади. Турли товар позицияларида ушбў босқич турлича бўлади. Айрим товар позициялари тузилишида 10 та рақамли кодлар битта дефис белгиси билан ёзилган субпозицияларда ёзилган бўлса, бошқа товар позицияларида 10 та рақамли кодлар ўнта дефис белгиси билан ёзилган подсубпозицияларда ёзилган. 1-мисол. ТИФ ТНни талқин этишнинг асосий қоидаларининг 6-қоидаси қўлланишини атир совун мисолида кўриб чиқамиз. Совун қаттиқ ҳолатда бўлиб, брусок шаклига эга. ТИФ ТНни талқин этишнинг асосий қоидаларининг 1-қоидасига биноан ушбў атир совун 3401 товар позициясига киритилади. 3401 товар позициясининг тузилиши қуйида келтирилган. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling