Божхона экспертизаси ва товарларни таснифлаш кафедраси фанлари бўйича якуний давлат аттестацияси саволлари (2023 й)


“Ягона дарча” Божхона ахборот тизимини амалиётга жорий этилиши


Download 1.25 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/83
Sana18.06.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1571644
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83
Bog'liq
EKSPERTIZA 2023

38.“Ягона дарча” Божхона ахборот тизимини амалиётга жорий этилиши.  
Фитосанитария, санитар-эпидемиологик, ветеринария, экологик назорат органлари 
ва сертификатлаш органлари фаолиятини ўрганиш натижалари уларнинг Ўзбекистон 
Республикаси Давлат чегараси орқали ўтувчи товарлар ва транспорт воситаларига 
нисбатан назорат функцияларини амалга ошириш самарадорлиги ва тезкорлигини 
ошириш, шу жумладан идоралараро электрон ҳамкорликни жадал жорий қилиш орқали 
такомиллаштириш заруратини юзага келтирди. Шу мақсадда 2019 йил 23 апрель куни 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга 
оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида” ПҚ-4297 сон қарори қабўл қилинди. 


Қарор билан 2021 йил 1 январга қадар БМТнинг Савдо тартиб-таомилларини 
соддалаштириш ва электрон иш амалиётлари бўйича маркази томонидан ишлаб 
чиқилган «ягона дарча» механизмини яратиш бўйича тавсиялар ва йўл-йўриқ 
тамойиллари мезонларига жавоб берадиган «Ягона дарча» божхона ахборот тизимини 
жорий этиш белгиланган эди. 
2019 йил 20 ноябрда мазкур йўналишдаги ишларни жаддаллаштиришга қаратилган 
яна бир ҳужжат - Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатда бизнес 
муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4525-сон қарори қабўл қилинди. 
«Ягона дарча» божхона ахборот тизими ташқи иқтисодий фаолият субъектларига 
қуйидаги имкониятларни яратади: 
импорт, экспорт ва транзитга тааллуқли барча тартибга солиш талабларини 
бажариш мақсадида стандартлаштирилган маълумотлар ва ҳужжатларни ягона ўтказиш 
каналидан фойдаланган ҳолда тақдим этилади; 
ахборот алмашинувнинг махфийлиги ва хавфсизлигини таъминловчи норматив-
ҳуқуқий база билан мустаҳкамлаган ҳолда, ташқи савдо битимларига доир барча 
ахборотларни алмашиш имконияти юзага келади; 
давлат божхона хизмати, ваколатли органлар, шунингдек, тадбиркорлик 
субъектлари томонидан рухсат этувчи ҳужжатларни расмийлаштиришнинг 
босқичларини масофадан кузатиш мумкин бўлади; 
барча учун очиқ бўлган электрон шаклдаги рухсат этувчи ҳужжатлар реестрларини 
юритишга тўлиқ ўтилади; 
Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлардаги эпизоотик, карантин ва 
фитосанитария ҳолатлари тўғрисидаги очиқ маълумотларни энг сўнгги кўрсаткичлар 
ҳолатида ушлаб турилади; 
дастлабки маълумотлар асосида товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига 
амалда етиб келишига қадар рухсат берувчи характерга эга ҳужжатларни бериш йўлга 
қўйилди. 
“Ягона дарча” БАТнинг тўлақонли ишга туширилиши мамлакатимизда бизнес 
юритиш муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорликка кенг эркинлик бериш борасида 
бошланган ислоҳотларни давом эттириш ҳамда қабўл қилинган қонун ҳужжатларининг 
жойларда тўғри татбиқ этилишини таъминлашга хизмат қилади. 

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling