Божхона экспертизаси ва товарларни таснифлаш кафедраси фанлари бўйича якуний давлат аттестацияси саволлари (2023 й)


нинг 1 январдан 6 та органнинг 21 та сертификат


Download 1.25 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/83
Sana18.06.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1571644
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83
Bog'liq
EKSPERTIZA 2023

2020 нинг 1 январдан 6 та органнинг 21 та сертификат ва рухсат бериш 
тусидаги ҳужжатларини олиш учун онлайн электрон мурожаат этиш ва ҳужжатларни 
рақамли форматда олиш тартиби жорий қилинди. 
 
39.ТИФ ТНнинг янги версияларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш 
тартиби. 
Товарларни таснифлашнинг уйғунлашган тизими ва кодлаштириш ҳақидаги 
халқаро (Брюссел) конвенциянинг 16-моддасида Ўзгартиришлар киритиш тартиби 
белгиланган бўлиб, унга асосан Тузатишлар киритиш процедураси қуйидагича. 
1. Кенгаш мазкур Конвенциянинг Келишувчи Томонларига унга тузатишлар 
киритиш тўғрисида тавсиялар бериши мумкин. 
2. Истаган Келишувчи Томон Бош Котибга ўзининг таклиф қилинаётган 
тузатишларга қўшилмасликлари ҳақида расмий хабар юборишлари ва охир-оқибат 
мазкур модданинг 3-бандида назарда тутилган муддатда бу норозиликни олиб 
ташлашлари мумкин. 


3. Ҳар бир тавсия қилинган тузатиш, Бош Котиб бу каби тузатиш ҳақида расман 
хабардор қилинганидан сўнг олти ой муддат ўтгунича, агар шу давр мабойнида ҳеч 
қандай норозилик билдирилмаган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади. 
4. Қабул қилинган тузатишлар барча Келишувчи Томонлар учун қуйидаги 
муддатларда кучга киради: 
а) тавсия қилинган тузатишлар ҳақидаги расмий хабар 1 январь билан 1 апрель 
оралиғида қабул қилинган ҳолатда, расман хабардор қилинган вақтдан йил охиригача; 
ёки
b) тавсия қилинган тузатишлар ҳақидаги расмий хабар 1 апрелда ёки кечроқ - 
навбатдаги йилнинг 1 январидан қабул қилинган бўлса, расман хабардор қилинган 
вақтдан бошлаб, икки йил ўтгунича. 
5. Мазкур модданинг 4-бандида кўрсатилган муддатда Конвенциянинг ҳар бир 
аъзосининг статистик ва божхона тарифи номенклатураси ёки 3-модданинг 1с –бандида 
назарда тутилган ҳолатда, унинг ягона божхона-статистик номенклатураси тўлдирилган 
ва Уйғунлашган тизимга мувофиқ келтирилган бўлиши лозим. 
6. Мазкур Конвенцияни сўзсиз ратификация қиладиган, унга сўзсиз қўшиладиган 
ҳар бир аъзо давлат, Божхона ёки Иқтисодий Иттифоқ, шу даврга келиб унинг 
Келишувчи Томон сифатидаги низоми мазкур модданинг 3-бандига мувофиқ кучга 
кирган бўлса,Конвенциянинг барча тузатишларини қабул қилган ҳисобланади. 
Шунингдек Божхона Кодексининг 368-моддасида Ўзбекистон Республикаси 
Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатурасини юритиш тартиби берилган 
бўлиб, унга асосан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар 
номенклатурасини юритиш қуйидагиларни ўз ичига олади: 
1) 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Ташқи 
иқтисодий 
фаолияти 
товар 
номенклатурасининг андаза нусхасини ҳамда унга доир шарҳларни ишлаб чиқиш ва 
сақлаб туриш; 
2) 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Ташқи 
иқтисодий 
фаолияти 
товар 
номенклатурасининг, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолияти товар 
номенклатурасига доир шарҳларнинг ва уни талқин этиш бўйича таснифий 
ечимларнинг нашр этилишини таъминлаш
3) 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Ташқи 
иқтисодий 
фаолияти 
товар 
номенклатурасининг халқаро асосига доир ўзгартиш ва қўшимчаларни, мазкур асосни 
талқин этишга доир халқаро тушунтиришларни ҳамда қарорларни кузатиб бориш; 
4) 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар 
номенклатурасига ўзгартиш ва қўшимчаларни ишлаб чиқиш, киритиш, шу 

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling