«Божхона иши» таьлим йўналиши бўйича стажировка ўташ дастури юзасидан хисоботи бажарди: би-318 гурух курсанти Камалов Бекзод


Download 0.85 Mb.
bet12/23
Sana21.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1640481
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23
Bog'liq
хисобот Камалов Бекзод2 (1) (2)

ИКМ дан фойдаланган ҳолда товарлар ва транспорт воситаларини божхона кўригидан ўтказиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилмайди:
йўловчиларни ташийдиган поездларга нисбатан;
агар товар ва транспорт воситасининг ўлчамлари ИКМнинг техник имкониятларига мос келмаса;
одамлар (кондукторлар) бўлган кейинги вагонлар, совутгичли вагонлар.
Бунда ИКМдан ўтказиш вақтида аниқланган шубхали вагонлар тўғрисида божхона постига ИКМ тасвири жонатилади. Божхона постида божхона назорати шакилларини амалга оширувчи божхона органининг мансабдор шахслари томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигининг 2019 йил 19 апрелдаги “ТОВАРЛАРНИ БОЖХОНА КЎЗДАН КЕЧИРУВИ ВА БОЖХОНА КЎРИГИДАН ЎТКАЗИШДА ҲАМДА НАМУНА ВА (ЁКИ) СИНАМАЛАР ОЛИШДА БОЖХОНА ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА”ги 3154-сонли қарорига хамда Божхона коденсининг 27-бобига асосан Божхона назорати шакллари амалга оширилади.Шубха туғдирган вагонларга нисбатан чуқурлаштирилган божхона назорати шакллари амалга оширилиб Божхона назоратининг Техник Воситалари ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилиши тақиқланган товарларни аниқлаш мақсадида божхона кўриги зарур ҳолларда хизмат итларидан фойдаланган ҳолда ўтказилиши мумкин. Божхона органининг мансабдор шахси кўринни тугатганидан сўнг товарлар ва транспорт воситалари жойлашган вагонларга Давлат Божхона Қўмитасининг 2017 йил 27 июлдаги “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА ҲУДУДИДА АВТОМОБИЛЬ ВА ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДА БОЖХОНА НАЗОРАТИ ОСТИДАГИ ТОВАРЛАР ТАШИЛГАНДА ЮК БЎЛИМЛАРИГА МАХСУС БОЖХОНА ПЛОМБАЛАРИ ҚЎЙИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА”ги 2904-сонли қарори хамда Божхона кодексининг 197-моддасига асосан махсус божхона пломбалари қўйилади .
Қуйидаги ҳолларда божхона назорати остидаги товарлар ортилган транспорт воситаларининг юк бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйилмайди:

  • бир транспорт воситасида контейнерлар эшиклари бир-бирига қараб жойлаштирилганлиги натижасида пломба қўйишнинг имкони бўлмаса;

  • товарлар усти очиқ транспорт воситасига юкланса;

  • «экспорт» божхона режимида божхона юк декларацияси «яшил» йўлак орқали автоматик равишда божхона расмийлаштирувидан ўтказилган ҳолларда, бундан мазкур Қоидаларнинг 5-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолатлар мустасно;

  • жўнатувчи божхона постларида хавфни бошқариш автоматлаштирилган ахборот тизими қўлланилган ҳолларда, агар транспорт воситаси ва унинг юк бўлимида божхона қонунчилик ҳужжатлари бузилиши хавфининг белгилари аниқланмаган ҳолатларда (транзит товарлар ортилган транспорт воситалари ҳамда халқаро ҳужжатларда кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно);

  • товар сифатидаги автотранспорт ташишда фойдаланиладиган транспорт воситасига;

  • чегара божхона постлари ҳудудларига туташ жойларда жойлашган божхона терминалларига юбориладиган автотранспорт воситаларига;

  • махсус божхона пломбалари қўйишнинг имкони бўлмаган бошқа асосли ҳолларда.

«Экспорт» божхона режимида божхона юк декларацияси «яшил» йўлак орқали автоматик равишда божхона расмийлаштирувидан ўтказилиб, товарлар Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчаси расмийлаштирилган ҳолда олиб чиқилаётганда, шунингдек юк жўнатувчилар ва (ёки) ташувчиларнинг талабига кўра махсус божхона пломбалари чегара божхона постларида транспорт воситаларининг юк бўлимларига қўйилади.
Бундан ташқари божхона органанинг расмийлаштирув гурух ходимлари станция ходимлари билан биргаликда провадник томонидан тақдим этилган товарлар ва транспорт воситаси ортилган вагонларга тегишли мухирланган махсус қопчадаги хужжатларни қабул қилиб олади ва ушбу товарларга нисбатан Давлат Божхона Қўмитасининг 2007 йил 24 августдаги 240-сонли қарорига асосан товар ва транспорт воситалари ортилган вагонларга нисбатан ИМ, ЭК, ТР кўринишдаги ЮЕБНК шакллантирилади.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling