Кўрикдан ўтказилаётган шахс ёки унинг қонуний вакили ёхуд уни кузатиб борувчи шахс шахсий кўрикдан ўтказиш жараёнида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
божхона органи бошлиғининг ёки унинг ўрнини босувчи бошқа шахснинг шахсий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги қарори эълон қилинишини талаб қилиш;
она тилидан фойдаланиш, шунингдек таржимон хизматларидан фойдаланиш;
ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятлари билан танишиш;
тушунтиришлар, илтимосномалар бериш;
шахсий кўрик баённомасини тузиш тугалланганидан сўнг у билан танишиб чиқиш ва мазкур баённомага киритилиши лозим бўлган маълумотларни баён этиш;
божхона органининг қарори, унинг мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш.
Кўрикдан ўтказилаётган шахс ёки унинг қонуний вакили ёхуд уни кузатиб борувчи шахс қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Шахсий кўрик натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланадиган шаклда баённома тузилади. Баённома қуйидагилар томонидан имзоланади:
божхона органининг шахсий кўрикни ўтказган мансабдор шахси;
холислар;
шахсий кўрикдан ўтказилган жисмоний шахс ёки унинг қонуний вакили ёхуд уни кузатиб борувчи шахс;
тиббиёт ходими — кўрикдан ўтказилган шахснинг тана аъзолари у томонидан текширилганда;
шахсий кўрикда иштирок этган бошқа шахслар.
Шахсий кўрикдан ўтказилган жисмоний шахсга шахсий кўрик ўтказилганлиги тўғрисидаги баённоманинг кўчирма нусхаси имзо қўйдириб тақдим этилади.
Шахсни Божхона кодексининг 196-моддаси “Шахсий кўрик” божхона назорат шакли қўллашдан асосий мақсад:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги “ТАШҚИ БОЗОРЛАРДА МАҲАЛЛИЙ МАҲСУЛОТЛАР РАҚОБАТДОШЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ЭКСПОРТИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ги ПФ-5286 сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикасига импорт қилиниши (олиб келиниши) тақиқланган буюмларни аниқлаш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида”ги 330-сонли карорига асосан гиёхвандлик воситаларини Ўзбекистон Республикаси худудига олиб кирилиши ва олиб чиқилишини олдини олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 30 январдаги “Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги карорига асосан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетишни тартибга солади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 30 январдаги “Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги 66-сонли карорига асосан Жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 000 000 (юз миллион) сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига божхона назорати қоидаларига риоя этилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқилади.
Бунда Жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 70 000 000 (етмиш миллион) сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва нақд чет эл валютасини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2014 йил 5 августдаги “ЙЎЛОВЧИ БОЖХОНА ДЕКЛАРАЦИЯСИНИ ТЎЛДИРИШ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА”ги 2606-сонли қарорига асосан йўловчи божхона декларацияст тўлдирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |