«Божхона иши» таьлим йўналиши бўйича стажировка ўташ дастури юзасидан хисоботи бажарди: би-318 гурух курсанти Камалов Бекзод
Бундай холларда юк хужжатларининг орқа томонига ИКМдан фойдаланган холда божхона кўригидан ўтказилмаслиги сабаби кўрсатилади
Download 0.85 Mb.
|
хисобот Камалов Бекзод2 (1) (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА ТАШҚИ САВДО ЮКЛАРИНИ БОЖХОНА НАЗОРАТИ ОСТИДА ТАШИШНИ СОДДАЛАШТИРИШ, ШУНИНГДЕК, ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ ҚАТНАШЧИЛАРИНИ ЯНАДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА
Бундай холларда юк хужжатларининг орқа томонига ИКМдан фойдаланган холда божхона кўригидан ўтказилмаслиги сабаби кўрсатилади.
ИДК ёрдамида товарлар ва транспорт воситаларини божхона кўригидан ўтказишда хавфсизлик талабларига риоя етилишини назорат қилади, тизимдаги хатолар (сигнализация), унинг асосий елементлари ҳолатини назорат қилади ва қуйидаги тартибларни бевосита бошқаради: транспорт воситаларини ИКМ иш майдонига йўналтириш, рентген сканерлаш жараёнини назорат қилиш; олинган рентген тасвирларини таҳлил қилиш; тасвирлар ва маълумотларни узатиш, сақлаш, архивлаш; транспорт воситаларининг ИКМ иш жойидан чиқиб кетиши. юк ташиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларни рентген тасвирини таҳлил қилиш натижасида олинган маълумотлар билан уларнинг номувофиқлигини аниқлаш ёки божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш белгиларини (хавфларини) аниқлаш мақсадида текширади, таҳлил қилади ва солиштиради. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилаётган, божхона ҳудудидан олиб чиқилаётган ва транзит тартибида ҳаракатланаётган товарлар ортилган транспорт воситаларининг юк бўлимлари жўнатувчи божхона постларида божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилганидан сўнг, Товарлар ва транспорт воситаларига тегишли юк кузатув хужжатларида кўрсатилган маьлуматлар текширилганда хеч қандай тафовут аниқланмаса божхона органининг мансабдор шахси Давлат Божхона Қўмитасининг 2017 йил 27 июлдаги “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА ҲУДУДИДА АВТОМОБИЛЬ ВА ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДА БОЖХОНА НАЗОРАТИ ОСТИДАГИ ТОВАРЛАР ТАШИЛГАНДА ЮК БЎЛИМЛАРИГА МАХСУС БОЖХОНА ПЛОМБАЛАРИ ҚЎЙИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА”ги 2904-сонли қарори хамда Божхона кодексининг 197-моддасига асосан махсус божхона пломбалари қўйилади . Қуйидаги ҳолларда божхона назорати остидаги товарлар ортилган транспорт воситаларининг юк бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйилмайди: бир транспорт воситасида контейнерлар эшиклари бир-бирига қараб жойлаштирилганлиги натижасида пломба қўйишнинг имкони бўлмаса; товарлар усти очиқ транспорт воситасига юкланса; «экспорт» божхона режимида божхона юк декларацияси «яшил» йўлак орқали автоматик равишда божхона расмийлаштирувидан ўтказилган ҳолларда, бундан мазкур Қоидаларнинг 5-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолатлар мустасно; жўнатувчи божхона постларида хавфни бошқариш автоматлаштирилган ахборот тизими қўлланилган ҳолларда, агар транспорт воситаси ва унинг юк бўлимида божхона қонунчилик ҳужжатлари бузилиши хавфининг белгилари аниқланмаган ҳолатларда (транзит товарлар ортилган транспорт воситалари ҳамда халқаро ҳужжатларда кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно); товар сифатидаги автотранспорт ташишда фойдаланиладиган транспорт воситасига; чегара божхона постлари ҳудудларига туташ жойларда жойлашган божхона терминалларига юбориладиган автотранспорт воситаларига; махсус божхона пломбалари қўйишнинг имкони бўлмаган бошқа асосли ҳолларда. «Экспорт» божхона режимида божхона юк декларацияси «яшил» йўлак орқали автоматик равишда божхона расмийлаштирувидан ўтказилиб, товарлар Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчаси расмийлаштирилган ҳолда олиб чиқилаётганда, шунингдек юк жўнатувчилар ва (ёки) ташувчиларнинг талабига кўра махсус божхона пломбалари чегара божхона постларида транспорт воситаларининг юк бўлимларига қўйилади. Агар ХБАТ томонидан товарлар ва транспорт воситаларини божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш божхона назорат шаклини қўллаш буюрилган бўлса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА ТАШҚИ САВДО ЮКЛАРИНИ БОЖХОНА НАЗОРАТИ ОСТИДА ТАШИШНИ СОДДАЛАШТИРИШ, ШУНИНГДЕК, ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ ҚАТНАШЧИЛАРИНИ ЯНАДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА”ги 800-сонли қарори хамда Божхона кодексининг 223-моддасига асосан божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш божхона назорат шаклини қўлланилади. Божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан қўлланилади, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно: товарлар Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенциясига (Женева, 1975 йил 14 ноябрь) мувофиқ ташилган тақдирда; миллий автоташувчилар томонидан импорт товарларни божхона назорати остида ташиш учун жиҳозланган транспорт воситаларида, ушбу ташувчилар томонидан лицензия карточкаси тақдим этилган ҳолда ташилган тақдирда; товарлар қонун ҳужжатларга мувофиқ, биринчи ва учинчи турдаги гувоҳнома асосида ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритилган юридик шахслар томонидан амалга оширилганда; Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 47-бобига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминланган тақдирда; товарлар божхона ҳудудига инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмак сифатида, шунингдек, халқаро почта жўнатмалари ва фельдъегер почтаси сифатида тасдиқловчи ҳужжатлар бўлган тақдирда олиб кирилганда. Божхона ҳамроҳлигидаги кузатувдан озод этиш учун божхона тўловлари тўланишини таъминлашнинг энг юқори миқдори миллий валютада компенсация тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси бўйича, чет эл товарлари ташилаётган битта транспорт воситаси учун эллик минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаслиги лозим, тирик ҳайвонлар ташилаётган транспорт воситаларини божхона ҳамроҳлигидаги кузатувдан озод этиш учун божхона тўловлари тўланишини таъминлаш бундан мустасно. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling