«Божхона иши» таьлим йўналиши бўйича стажировка ўташ дастури юзасидан хисоботи бажарди: би-318 гурух курсанти Камалов Бекзод


дастлабки электрон шаклдаги ахборот


Download 0.85 Mb.
bet2/23
Sana21.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1640481
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
хисобот Камалов Бекзод2 (1) (2)

дастлабки электрон шаклдаги ахборот — Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар, уларни ташувчи транспорт воситалари, товарларни олиб кириш вақти ва жойи ҳамда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали кириб келувчи йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисида олдиндан божхона органларининг ахборот тизимига Интернет тармоғи орқали тақдим этиладиган электрон маълумотлар
Дастлабки ахборот божхона органлари ахборот тизимига қуйидаги муддатларда тақдим этилади:

  • автомобиль транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтишидан бир соат олдин;

  • темир йўл транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасига етиб келишидан бир соат олдин;

  • узоқ ёки ўрта магистрал парвозни амалга оширишда — ҳаво транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига учиб келишидан икки соат олдин;

  • яқин магистрал парвозларни амалга оширишда — ҳаво транспортининг учиш вақтида.

Агар ваколатли шахс чет эл фуқароси бўлса ваколатли шахс бошқариб келаётган автотранспорт воситасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 19 ноябрда рўйхатдан ўтказилган “БОЖХОНА ЧЕГАРАСИДАН ОЛИБ ЎТИЛАЁТГАН АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ БОЖХОНА РАСМИЙЛАШТИРУВИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА”ги 2156 сонли қарорига асосан чет эл автотранспорт воситаларига мажбуриятнома толдирилади.
Хайдовчи бошқариб келаётган автотранспорт воситасининг олд ва ён ойналарининг туси ўзгартирилган бўлса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 18 июлдаги “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 547-сонли қарорига асосан хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушадиган 15 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг
2018 йил 18 мартдаги “АВТОМОБИЛДА ЮК ВА ЙЎЛОВЧИЛАРНИ ХАЛҚАРО ТАШИШНИ ЯНАДА ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ги 202-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб хорижий ташувчилар томонидан автомобилда халқаро, шунингдек транзит ташиш Ўзбекистон Республикасининг автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш соҳасидаги халқаро шартномалари қоидаларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг автомобиль транспорти тўғрисидаги қонунчилигига мувофиқ махсус рухсатнома (ДОЗВОЛЬ) божхона органи мансабдор шахсига тақдим этади.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling