«Божхона иши» таьлим йўналиши бўйича стажировка ўташ дастури юзасидан хисоботи бажарди: би-318 гурух курсанти Камалов Бекзод


Рухсатномалар қуйидаги асосий турларга бўлинади


Download 0.85 Mb.
bet3/23
Sana21.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1640481
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
хисобот Камалов Бекзод2 (1) (2)

Рухсатномалар қуйидаги асосий турларга бўлинади:
а) икки томонлама юк ташиш учун;
б) транзит юк ташиш учун;
в) учинчи давлатга/дан юк ташиш учун;
г) икки томонлама/транзит юк ташиш учун;
д) номунтазам икки томонлама қатновларда йўловчиларни ташиш учун;
е) номунтазам транзит қатновларда йўловчиларни ташиш учун;
ж) номунтазам икки томонлама/транзит қатновларда йўловчиларни ташиш учун.
Шундан сўнг божхона органининг мансабдор шахси тақдим этилган хужжатларни Ўзбекистон республикаси Давлат Божхона Қўмитасининг 2007 йил 12 апрелдаги “Авто автоматлаштирилган ахборот тизимини амалиётга киритиш тўғрисида”ги 110-сонли буйруғига асосан қуйдаги ҳужжатлар киритилади:

  • ЮЕБНК, ТИР китобчаси;

  • Автотранспорт воситаларини қайта олиб чиқиш мажбуриятномаси;

  • Божхона кузатуви далолатномаси.

Бу дастур ёрдамида божхона назорати остида автомобиль транспортида юкни етказиб бериш назорат китобчаси (ЮЕБНК-ККДГ) асосида транзит, импорт ва экспорт операцияларида назоратга олинган товар ва транспорт воситаларининг манзилларига ўз вақтида етиб бориши, божхона йиғимларининг тўғри ҳисобланиши ва маълумотларнинг тўғри ва ўз вақтида киритилиши, қайта ишланиши, сақланиши ва мониторингини таъминлашга оид масалалар ҳал қилинади.
Дастурнинг асосий мақсади ва вазифалари:

    • божхона назорати остига олинган товар ва транспорт воситаларининг манзилларига ўз вақтида етиб боришини таъминлаш;

    • юкни етказиб бериш назорат китобчалари, ТИР китобчалари, чет эллик автомобилда юк ташувчиларининг мажбуриятномаларини рўйхатга олиш;

    • чет эллик автомобилда юк ташувчиларига маршурут варақаларини чоп этиш;

    • божхона йиғимларининг тўғри ва тўлиқ ундирилишини назорат қилиш;

    • юкни кузатиш далолатномаларини киритиш;

    • хавфни бошқариш тизими орқали текшириш масалаларини таъминлаш;

    • халқаро юк ташувчилар Ассоцияцияси ахборот тизими билан маълумот алмашиш, турли ҳисоботларни олиш ва таҳлил қилиш;

    • реал вақт оралиғида маълумотларни сақлаш, узатиш ва ишлов бериш масалаларини ташкил қилиш;

    • маълумотларни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик тизимини қўллаган ҳолда Web-технологиялари асосида тизимда ишловчиларнинг маълумотлар базасига кириши учун имконият яратиш.


Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling