«Божхона иши» таьлим йўналиши бўйича стажировка ўташ дастури юзасидан хисоботи бажарди: би-318 гурух курсанти Камалов Бекзод


Ушбу дастурда қуйидаги вкладкалар мавжуд


Download 0.85 Mb.
bet4/23
Sana21.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1640481
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
хисобот Камалов Бекзод2 (1) (2)

Ушбу дастурда қуйидаги вкладкалар мавжуд:

  • «Книга 11» ушбу бўлимида божхона чегарасини кесиб ўтаётган барча автотранспорт воситалари тўғрисида маълумотлар йиғилади.

  • «Пользователи» бўлимида дастурдан фойдаланувчилар тўғрисида маълумотлар жамланади

  • «Справочники» бўлимида дастурда ишлатилаётган маълумот манбаалари тўғрисида маълумотлар мавжуд.

  • Служебное” бўлимида хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар сақланади.

  • Отчёты” бўлимида дастурдаги турли хил йўналишлар бўйича ҳисобот шакллари асосида маълумотлар олиш мумкин

  • Документы на контроле” бўлимида назоратда турган ККДГ-МДП китобчалари тўғрисида маълумотлар жамланади. Бунда маълумотларни йиллар, ойлар ва кунлар кесимида кўриш имконияти яратилган. Назоратда турган ККДГ-МДП китобчалари “?” белгиси билан назоратдан ечилган китобчалар “” белгиси билан белгиланади.

Ушбу дастур орқали божхона органининг мансабдор шахси тақдим этилган хужжатлар ва божхона кодексининг 191-моддасига асосан “оғзаки сўров” божхона назорат шаклини қўллаган холда Ўзбекистон республикаси Давлат Божхона Қўмитасининг 2019 йил 6 июлдаги “Автотранспорт воситалари ва уларда ташилаётган юкларни электрон рўйхатга олиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 189-сонли буйруғига асосан товар ва транспорт воситаларига ХЙТ/ЮЕБН китобчаси шакллантирилади.
Шундан сўнг божхона органининг мансабдор шахси Ўзбекистон республикаси Давлат Божхона Қўмитасининг 2019 йил 19 апрелдаги “ТОВАРЛАРНИ БОЖХОНА КЎЗДАН КЕЧИРУВИ ВА БОЖХОНА КЎРИГИДАН ЎТКАЗИШДА ҲАМДА НАМУНА ВА (ЁКИ) СИНАМАЛАР ОЛИШДА БОЖХОНА ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА”ги 3154-сонли қарорига хамда божхона кодексининг 193 ва 195-моддаларига асосан Божхона кўздан кечируви ва Божхона кўриги божхона назорат шаклларини амалга оширади.
божхона кўздан кечируви — божхона органининг мансабдор шахси томонидан транспорт воситаларининг бўлимларини, товарларнинг ўров-идишини очмаган, кўздан кечирилаётган объектларни ва уларнинг қисмларини бўлакларга ажратмаган ва бошқа йўллар билан уларнинг бутлигини бузмаган ҳолда товарларнинг ва (ёки) транспорт воситаларининг, халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларининг ҳамда жисмоний шахслар багажининг, шунингдек юк ортилган идишларни, контейнерларни, божхона идентификациялаш воситаларининг ташқи кўринишини кўздан кечириш орқали амалга ошириладиган божхона назоратининг тури.
божхона кўриги — қўйилган пломбаларни, муҳрларни ёки божхона идентификациялашининг бошқа воситаларини бузган холда, текширилаётган объектларни ва уларнинг қисмларини бўлакларга ажратиб, демонтаж қилиб ёки бошқа йўллар билан уларнинг бутлигини бузиб, товарларнинг ўрамини ёки транспорт воситасининг юк жойланадиган бўлимини ёхуд идишларини, контейнерларни ва товарлар бўлган ёки бўлиши эҳтимоли бўлган бошқа жойларни очиш орқали амалга ошириладиган божхона назоратининг шакли
Бунда Товар ва транспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш ХБАТ томонидан белгиланган қуйидаги йўлакларни қўллаш йўли билан амалга оширилади:
«сариқ йўлак» — божхона декларацияси, ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш бўйича божхона назорати шакллари хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга ёки тасодифий танловда аниқланган товар ва транспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади;
«қизил йўлак» — божхона назорати шакллари хавф даражаси юқори кўрсаткичга эга ёки тасодифий танловда аниқланган товар ва транспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади;
«яшил йўлак» — хавф даражаси паст бўлган товар ва транспорт воситаларига нисбатан қўлланилади.
«кўк йўлак» — хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга ёки тасодифий танлов асосида аниқланган товарларга нисбатан қўлланилади. Бунда, божхона назорати шакллари товар ва транспорт воситалари чиқариб юборилгандан сўнг амалга оширилади.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling