«Божхона иши» таьлим йўналиши бўйича стажировка ўташ дастури юзасидан хисоботи бажарди: би-318 гурух курсанти Камалов Бекзод


Download 0.85 Mb.
bet11/23
Sana21.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1640481
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   23
Bog'liq
хисобот Камалов Бекзод2 (1) (2)

Декларация:

  • жисмоний шахслар томонидан товарларни олиб киришнинг божхона тўловлари ундирилмайдиган чекланган меъёрларидан ошадиган товарларга;

  • жисмоний шахснинг яшаш жойи ўзгарганда (аввалги яшаш жойидан ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида қайд мавжуд бўлган ҳолда) унинг шахсий мол-мулки бўлган товарларга, бундан автотранспорт воситалари мустасно

  • Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 158 ва 160-моддаларида кўрсатилган ҳолларда, жисмоний шахсларнинг нотижорат мақсадлардаги транспорт воситаларига;

  • Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ёзма декларацияланиши лозим бўлган нақд кўринишдаги Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси ва валюта бойликларига;

  • жисмоний шахслар томонидан республика ҳудудидан товарларни олиб чиқишнинг чекланган меъёридан ошадиган товарларга;

  • қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тегишли тақиқлар ва (ёки) чекловлар белгиланган товарларга тўлдирилади.

Декларация божхона органларида расмийлаштирилган йилдан кейинги йилдан эътиборан уч йил давомида сақланади.
Декларация мазкур Йўриқноманинг иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада тўлдирилади. Декларациянинг бир нусхаси божхона органида қолади, иккинчи нусхаси эса Декларацияни тўлдирган шахсга берилади. Ушбу Декларацияда кўрсатилган маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари, ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар, товарлар ҳамда транспорт воситасини олиб кириш ёки олиб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Божхона расмийлаштирувидан ўтказиш учун Декларация божхона органи ходими томонидан унда кўрсатилган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари, қимматбаҳо буюмлар, товарлар ҳамда транспорт воситасини божхона назоратига тақдим этиш билан бир вақтда қабул қилинади.
Декларацияда бўяб тузатишлар ва ўчириб ёзишлар бўлмаслиги лозим. Нотўғри тўлдирилган бандлар аниқланган тақдирда, Декларацияни божхона назоратидан ўтказгунга қадар шахс ушбу бандлардаги хато маълумотларни тўғри чизиқ билан ўчириб, тегишли маълумотларни қўлда ёзиб тўғрилаши мумкин.
Ҳар қандай бундай тўғрилаш Декларацияни тўлдирган шахснинг имзоси ҳамда божхона органи ходимининг шахсий муҳри билан тасдиқланади.
Декларациянинг 5 ва 6-бандларидаги (товарлар тўғрисидаги маълумотлар қисми) ҳамда иловасининг 2-бандидаги ёзувлар божхона органи ходими томонидан бирор-бир ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини олдини олиш мақсадида узлуксиз чизиқ билан доирага олинади ҳамда ёзув учун назарда тутилган барча бўш жойлар эса чизиб қўйилади.
Декларацияни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш божхона органи ходими томонидан Декларациянинг орқа томонига ва иловасига шахсий муҳрини қўйиш билан амалга оширилади.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 912-сонли қарорига асосан Давлат чегараси орқали ўтадиган шахсларнинг автотранспорт воситаларини тартибга солади.
Ўтказиш пунктида автотранспорт воситаларининг бўлиш вақти уларнинг тури, ўтказиш пунктининг техник ҳолатидан келиб чиққан ҳолда технологик схемада белгиланади, бироқ ушбу кўрсаткич 15 дақиқадан ортиқ бўлмаган ҳолда белгиланиши лозим.
Автотранспорт воситаларининг назорат тартиб-таомилларидан ўтиш вақти қуйидаги ҳолларда белгиланган вақт меъёрларидан ортиқ бўлиши мумкин:
автотранспорт воситалари ва (ёки) товарлар божхона кўригидан ўтказилганда;
ҳайдовчи ва (ёки) автотранспорт воситаси ёки товарларни Давлат чегараси орқали олиб ўтиш ёхуд ташиш учун рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда;
божхона органларига Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали, шу жумладан, транзит шартларида ўтказиладиган автотранспорт воситалари ва товарлар тўғрисида олдиндан электрон тарзда маълумотлар тақдим қилинмаган ҳолларда;
ўтказиш пунктларида тўланиши белгиланган йиғимлар ёки тўловлар тўланмаган ҳолларда;
ўтказиш пунктида фаолият олиб борувчи давлат назорати органлари қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаганда;
фавқулотда ҳолатларда.
Бироқ, ушбу бандда келтириб ўтилган ҳолатларда автотранспорт воситаларининг назорат тартиб-таомилларидан ўтиш вақти 72 соатдан ортиқ бўлмаслиги лозим. Ушбу вақт ўтгандан сўнг, божхона органи томонидан автотранспорт воситасининг республикага кириши ҳал этилади ёхуд чегара назорати томонидан божхона органи билан келишилган ҳолда ортига қайтарилади.
Автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда Ушбу қарорга асосан Шахслар, йўловчилар ва уларнинг қўл юклари ҳамда багажи назорат тартиб-таомилларидан қуйидаги тартибда ўтказилади:
а) чегара назорати бўлинмалари томонидан Давлат чегарасини кесиб ўтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар мавжудлиги текширилади;
б) санитария-карантин бўлинмаси томонидан назоратдан ўтказилади;
в) Давлат чегараси орқали пиёда ўтадиган шахслар қўл юки билан бирга назорат тартиб-таомилларидан ўтиш учун залга йўналтирилади;
г) божхона назоратидан ўтказиш жараёнида божхона органлари фитосанитария ва ветеринария назорати органларининг қуйидаги вазифаларини ҳам амалга оширади:
фитосанитария ва ветеринария назорати предметлари мавжудлиги тўғрисида сўраш;
фитосанитария ва ветеринария назорати талаб қилинадиган товарларни олиб кириш учун рухсат этувчи ҳужжатлар мавжудлигини сўраш;
қўл юки ва багажни назорат қилиш жараёнида фитосанитария ва ветеринария назорати объектлари мавжудлигини назорат техник воситалари ёрдамида кўздан кечириш.
Шахслар ёки йўловчиларнинг қўл юки ва багажини божхона назоратидан ўтказиш жараёнида божхона органи томонидан фитосанитария ҳамда ветеринария назоратига тушадиган товарлар аниқланганда, назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш учун тегишли давлат назорат органи жалб қилинади. Ушбу ҳолатда божхона органининг талабига асосан фитосанитария ва ветеринария назорати ходимлари божхона назорати жараёнида иштирок этади.
Товарларга нисбатан рухсат этувчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда ва (ёки) рухсат этувчи ҳужжатлари мавжуд бўлган товарлар ташқи кўринишидаги мавжуд аломатларига кўра фитосанитария ёки ветеринария талабларига жавоб бермаган ҳолларда, ушбу товарлар божхона чегарасидан ўтказилишига рухсат берилмайди ва тегишли назорат органи томонидан республика ички ҳудудига киритилмасдан қайтариб юборилади. Товарларни ортига қайтариш уларни олиб кирган шахс ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишда эса Товарлар ва автотранспорт воситалари назорат тартиб-таомилларидан қуйидаги тартибда ўтказилади:
а) автотранспорт воситаси ўтказиш пункти ҳудудига ўтказилади ва кўздан кечириш майдончасига қўйилади;
б) ҳайдовчи божхона назоратидан ўтказилади;
в) ҳайдовчи ёки юкни кузатиб бораётган шахс божхона органига расмийлаштирувни амалга ошириш учун автотранспорт воситаси ва (ёки) товарга тегишли ҳужжатларни қоғоз ёки электрон тарзда тақдим этади;
г) товар Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича коди ёки номига мувофиқ фитосанитария ёхуд ветеринария объекти бўлса, уларни назоратдан ўтказиш жараёнида божхона органи ходими тегишли давлат назорати органи ходимини жалб қилади;
фитосанитария ва ветеринария назорати ходимлари назорат тартиб-таомилларини амалга оширади ва электрон тизимга ёки қоғоз шаклдаги кузатув ҳужжатларига белгиланган тартибда белгилар қўяди;
д) божхона органи ходими томонидан ҳайдовчидан автотранспорт воситасида чегара назоратидан яширинган шахслар, божхона назоратидан яширилган товарлар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ёки ҳудуди орқали транзит ташиш тақиқланган предметлар бор ёки йўқлиги сўралади. Шундан сўнг, автотранспорт воситаси божхона органи томонидан божхона кўздан кечируви ва (ёки) божхона кўригидан ўтказилади. Ҳайдовчи томонидан автотранспорт воситасида чегара назоратидан яширинган шахслар мавжудлиги маълум қилинганда, қонуний чоралар кўрилиши учун божхона органи чегара назорати бўлинмасига хабар беради;
е) автотранспорт воситаси ва унда ташилаётган товарлар божхона расмийлаштирувидан ўтказилгандан сўнг, қоғоз шаклдаги кузатув ҳужжатларига ва (ёки) электрон тизимда божхона органининг тегишли белгилари қўйилади ва шундан сўнг ҳайдовчи чегара (паспорт) назоратидан ўтади;
ё) барча турдаги назорат ишлари ниҳоясига етганидан сўнг, махсус ажратилган жойдаги йўловчилар қўл юки ва багажи билан бирга автотранспорт воситасига чиқариш учун чегара назорати бўлинмаси томонидан кузатиб борилади;
ж) автотранспорт воситасининг ўтказиш пункти ҳудудидан чиқишига «Ягона дарча» божхона ахборот тизими маълумотлари ва кўрсатмаси асосида ёхуд мазкур Низомнинг 26-бандида келтирилган ҳолатларда чегара назорати бўлинмаси томонидан «Ягона қайд варақчаси»да давлат назорати органларининг тегишли белгилари мавжудлиги текширилганидан сўнг рухсат берилади.
Чегара ва божхона назорати жараёнида ёки ундан сўнг шахс Ўзбекистон Республикасидан чиқишдан бош тортган ҳолларда, у Ўзбекистон Республикасига қайтариб киритилади, унинг чиқиш ҳақида қўйилган белгилари бекор қилинади ва ундирилган йиғимлар қайтариб берилмайди.
Товар ёки автотранспорт воситасини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишдан бош тортилган ҳолларда ушбу товар ёки автотранспорт воситаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтариб киритилади.
Агар ваколатли шахс чет эл фуқароси бўлса ваколатли шахс бошқариб келаётган автотранспорт воситасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 19 ноябрда рўйхатдан ўтказилган “БОЖХОНА ЧЕГАРАСИДАН ОЛИБ ЎТИЛАЁТГАН АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ БОЖХОНА РАСМИЙЛАШТИРУВИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА”ги 2156 сонли қарорига асосан чет эл автотранспорт воситаларига мажбуриятнома толдирилади.
Бунда Хорижий автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикасига киришида кириш божхона пости ходими томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклда Ўзбекистон республикаси Давлат Божхона Қўмитасининг 2007 йил 12 апрелдаги “Авто автоматлаштирилган ахборот тизимини амалиётга киритиш тўғрисида”ги 110-сонли буйруғига асосан «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» расмийлаштирилади.
Хорижий автотранспорт воситасининг божхона ҳудудида туришининг умумий муддати календарь йил мобайнида жами тўқсон календарь кундан ошмаслиги лозим Божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этилган муддат ўтгандан сўнг хорижий автотранспорт воситасини бир календарь йил давомида тўқсон календарь кундан ортиқ муддатга вақтинчалик олиб кирганлик учун олиб чиқиб кетиш муддатининг ўтказиб юборилган ҳар куни учун транспорт воситасининг ҳар бир от кучидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,7 % миқдорида йиғимни тўлаш шарти билан йўл қўйилади.
«Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома»ни расмийлаштириш учун хорижий автотранспорт воситасининг эгаси (ҳайдовчиси) томонидан тақдим этилган фуқаролик паспорти, автотранспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси ва оғзаки маълумотлар асос бўлади.
Хорижий автотранспорт воситасининг эгаси (ҳайдовчиси) «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома»да акс эттирилган маълумотларни текшириб чиқади, тўғрилигини ўз имзоси билан тасдиқлайди ва автотранспорт воситасини белгиланган муддатда Ўзбекистон Республикасидан қайтариб олиб чиқиб кетиш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий автотранспорт воситасидан фойдаланишда унинг эгаси (ҳайдовчиси) доимий равишда ўзи билан бирга «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома»ни олиб юриши шарт.
Хорижий автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикасидан қайтариб олиб чиқилишида унинг эгаси (ҳайдовчиси) томонидан чиқиш божхона постига «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» тақдим этилади.
Чиқиш божхона пости ходими ўз имзоси ва шахсий муҳрини қўйиш орқали «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома»ни назоратдан ечади.
Хорижий автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси мазкур Низомнинг 17-бандида белгиланган тартибда вақтинча олиб кириш муддатини узайтириш бўйича мурожаат қилмаса, унга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилиши билан бир қаторда ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган йиғим ундирилади, халқаро юк ва йўловчи ташишда қўлланиладиган автотранспорт воситаси бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» асосида ҳаракатланаётган хорижий автотранспорт воситаси енгиб бўлмас куч ёки йўл-транспорт ҳодисаси юз бериши натижасида фойдаланишга мутлақо яроқсиз ҳолга келганда, унга расмийлаштирилган «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» ваколатли органларнинг тегишли ҳужжатлари асосида мажбуриятнома расмийлаштирган божхона пости томонидан назоратдан ечилади.
Товар сифатида Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган ва транзит олиб ўтилаётган автотранспорт воситасига «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» расмийлаштирилмайди. Унинг ТИФ ёки чиқиш божхона постига божхона назорати остида етказиб берилишини назорат қилиш учун кириш божхона постида товарни етказиб беришнинг назорат ҳужжати расмийлаштирилади.
«Эркин муомалага чиқариш» божхона режимига расмийлаштирилган автотранспорт воситалари учун шакллантирилган электрон маълумотлар 3 йил давомида, «вақтинча олиб кириш» божхона режимига расмийлаштирилган автотранспорт воситалари учун шакллантирилган электрон маълумотлар эса вақтинча олиб кириш муддати тугагандан сўнг 3 йил давомида божхона органларининг маълумотлар базасида сақланади.
ДЙҲХХнинг ҳудудий органларида автотранспорт воситаларини қайд этиш ва бошқа ўзгартиришлар киритиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳужжатлар (маълумотлар) тўплами 5 йил давомида сақланади.
Мен стажировка ўташ жадвалига биноан 18.10.2021 дан 06.11.2021 гача “Бекобод” Темир йўл Чегара Божхона постида иш жараёнларини ўрганиш, пост фаолиятини такомиллаштириш йўналишида олиб борилаётган ишлар, муаммоларни таҳлил этиш учун ушбу постида бўлдим.
Ушбу чегара божхона постида стажировка ўташ давомида ўзимизга керакли билим ва кўникмаларга эга бўлдик.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 912-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси худудига кириб келаётган ва Ўзбекистон Руспубликаси худудидан чиқиб кетаётган товарлар Темир йўл ўтказиш пунктларида назоратни амалга оширади.
Бунда Чегара назорати бўлинмасининг раҳбари поезд келишидан олдин ўтказиш пунктида режим ташкил қилади.
Ўзбекистон Республикасига темир йўл орқали кириб келадиган товарлар ва транспорт воситаси биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона Қўмитасининг 2015 йил 16 февралдаги “темир йўл станцияларида Инспекцион-кўрик Мажмуаларидан фойдаланган холда товар ва транспорт воситаларини божхона назоратидан ўтказишнинг намунавий қоидаларини тасдиқлаш хақидаги қўшма қарор ижроси тоғрисида”ги 27-сонли буйруғига асосан ИКМдан ўтказилади.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling