Дастурнинг асосий мақсад ва вазифалари қуйдагилардан иборат:
божхона кўриги далолатномаларини тўлдириш ва расмийлаштириш;
божхона кўриги далолатномаларнини электрон БЮДлар асосида шакллантириш;
реал вақт оралиғида расмийлаштирилаётган божхона кўриги далолатномалари ва божхона расмийлаштирувига тақдим қилинган ҳужжатлардаги маълумотлар орасидаги фарқларни назорат қилиш;
электрон шаклдаги божхона кўриги далолатномалари базасини шакллантириш;
реал вақт оралиғида маълумотларни сақлаш, узатиш ва бошқа дастурлар билан ахборот алмашув имкониятини яратиш;
йиғма ҳисоботларни шакллантириш.
Божхона кўригини ўтказганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги “БОЖХОНА ЙИҒИМЛАРИ СТАВКАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА”ги 700-сонли қарорига асосан божхона органи ходими томонидан (унинг иштирокида) исталган божхона назорати давомида божхона кўригини, божхона назорати остидаги товарларни декларант томонидан кўздан кечирувни, қайта юклаш операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатларни бажарганлиги (бир соатлик иш учун):
кундузги вақтда (9.00—18.00 иш вақтида) БҲМнинг 25 фоизи;
божхона органлари иш вақтидан ташқари (18.00 — 9.00), дам олиш ва байрам кунлари БҲМнинг 2 баравари
миқдорида божхона йиғими ундирилади. Бунда «экспорт» режимига расмийлаштирилган товар ва транспорт воситалари бундан мустасно.
Шунингдек Давлат Божхона Қўмитасининг 2007 йил 12 апрелдаги “Авто автоматлаштирилган ахборот тизимини амалиётга киритиш тўғрисида”ги 110-сонли буйруғига асосан “АВТО” ААТ дастури орқали Ўзбекистон республикаси Давлат Божхона Қўмитасининг 2019 йил 6 июлдаги “Автотранспорт воситалари ва уларда ташилаётган юкларни электрон рўйхатга олиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 189-сонли буйруғига асосан товар ва транспорт воситаларига ХЙТ/ЮЕБН китобчаси шакллантирилади.
Ушбу ХЙТ/ЮЕБН китобчаси шакллантиришда киритиладиган маьлумотлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2016 йил 6 апрелдаги “БОЖХОНА ЮК ДЕКЛАРАЦИЯСИНИ ТЎЛДИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА”ги 2773-сонли қарорига асосан ваколатли шахс ёки декларант томонидан тақдим етилган БЮДдаги графалардан олинади.
ХЙТ/ЮЕБН китобчаси шакллантиришда Товар келиб тушадиган божхона органига товарларни етказиб беришнинг энг кўп муддати қуйидаги ҳисоб-китоб билан белгиланадиган муддатдан ошмаслиги керак:
ҳаво транспорти учун — уч календарь кундан;
автомобиль ва сув транспорти учун — ўн календарь кундан;
темир йўл транспорти учун — икки минг километр учун ўттиз календарь кундан.
3- модуль
Бизга Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 31 августдаги “Давлат Божхона Қўмитасининг Божхона институти 4-курс курсантларининг Божхона органларида стажировка ўташини ташкил этиш тўғрисида”ги 85-сонли буйруғига мувофиқ хамда Тошкент Вилояти Божхона бошқармасининг 2021 йил 7 сентябрдаги 119-сонли буйруғига кўра 3 та модуль асосида стажировка ўташ жадвали белгилаб берилган бўлиб, 3-модуль асосида стажировка ўташ жадвалида Тошкент Вилояти Божхона бошқармасининг Бўлимларида стажировка ўташ белгиланган.
Мен стажировка ўташ жадвалига биноан 03.01.2022 дан 12.01.2022 гача Тошкент Вилояти Божхона бошқармасининг “Божхона назоратини ташкил этиш” бўлимида иш жараёнларини ўрганиш, бўлим фаолиятини такомиллаштириш йўналишида олиб борилаётган ишлар, муаммоларни таҳлил этиш учун ушбу бўлимда бўлдим.
Ушбу бўлим Давлат Божхона Қўмитасиниг 2021 йил 29 октябрдаги “Божхона назорати ва расмийлаштирувини ташкил этиш бўлими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида”ги 139-сонли буйвуғига асосан фаолият олиб боради ва қуйидаги вазиқаларни бажаради
Do'stlaringiz bilan baham: |