«Божхона иши» таьлим йўналиши бўйича стажировка ўташ дастури юзасидан хисоботи бажарди: би-318 гурух курсанти Камалов Бекзод
Истиқбол режа қўйидаги тўлов турлари кесимида бажарилган
Download 0.85 Mb.
|
хисобот Камалов Бекзод2 (1) (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3 трлн 737 млрд. 359 млн. сўм ; - Бошқа тушумлар (божхона йиғимлари ва йўл жамғармасига йиғимлар) 155 млрд. 778 млн. сўм
- “ЙЎЛ СОҲАСИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА”
- 297-моддасига асосан
- 339-моддасига асосан Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш тўловчининг танловига кўра қуйидаги исталган усуллар орқали амалга оширилади
- БОЖХОНА ЙИҒИМЛАРИ СТАВКАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
- Тошкент Вилояти Божхона бошқармасининг “Ташқи иқтисодий фаолиятда нотариф тартибга солишни назорат қилиш ва божхона экспертизаси” бўлимида
- “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА ОРГАНЛАРИ ТИЗИМИДА ТОВАРЛАРНИНГ НАМУНА ВА СИНАМАЛАРИНИ ТАСАРРУФ ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА”
- 215-моддосига
- 217-моддосига
Истиқбол режа қўйидаги тўлов турлари кесимида бажарилган:
- Импорт божхона божи - 193 млрд. 297 млн. сўм; - Акциз солиғи - 55 млрд. 131 млн. сўм; - Қўшилган қиймат солиғи - 3 трлн 737 млрд. 359 млн. сўм; - Бошқа тушумлар (божхона йиғимлари ва йўл жамғармасига йиғимлар) 155 млрд. 778 млн. сўмни ташкил этди. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги “ЙЎЛ СОҲАСИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА”ги ПҚ-4545 сонли қарорига асосан 2021 йил 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чет давлатлар автотранспорт воситаларининг кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзит ўтиши учун йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: 70 фоизи — Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига; 20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига; 10 фоизи — Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида автотранспорт воситаларининг вазн ва габарит параметрларини қайд этувчи (ҳар бир ўққа тушадиган оғирликни аниқлаш имкониятига эга) махсус автоматлаштирилган ўлчаш воситалари билан жиҳозланган замонавий назоратни ташкил этиш ҳамда ушбу божхона постлари ҳудудидаги ички автомобиль йўлларини тегишли ҳолатда сақлаш учун мақсадли йўналтирилган ҳолда божхона органларининг бюджетдан ташқари жамғармасига ажратилиши устидан назоратни амалга оширади. Бундан ташқари Божхона коденсининг 297-моддасига асосан Республикага импорт қилинадиган товарларга нисбатан бериладиган имтиёзлар устидан назоратни амалга оширади. Бунда Божхона коденсининг 329-моддасига асосан Божхона тўловларини кечиктириб ва бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш Божхона декларацияси қабул қилинган кундан эътиборан тўқсон календарь кун муддатга кечиктириб тўлаш имконияти қуйидагилар бўйича берилади: ишлаб чиқарувчи корхоналарга экспорт маҳсулотини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган, божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш бўйича; моддий ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ҳамда кичик корхоналарга, фермер хўжаликларига, шунингдек юридик шахс мақомини олган деҳқон хўжаликларига ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган товарлар учун божхона тўловларини тўлаш бўйича. Божхона коденсининг 339-моддасига асосан Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш тўловчининг танловига кўра қуйидаги исталган усуллар орқали амалга оширилади: пул маблағларини божхона органининг шахсий ғазна ҳисобварағига киритиш; товарларни гаровга қўйиш; банк кафолатини тақдим этиш; божхона тўловларини тўлаш мажбуриятини суғурталаш; кафиллик. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги “БОЖХОНА ЙИҒИМЛАРИ СТАВКАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА”ги 700-сонли қарорига асосан Республикага кириб келаётган, чиқиб кетаётган хамда транзит ўтаётган товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан Божхона йигимларини тўғри ва тўлиқ ундирилиши устидан назорвтни амалга оширади. Мен стажировка ўташ жадвалига биноан 24.01.2022 дан 27.01.2022 гача Тошкент Вилояти Божхона бошқармасининг “Ташқи иқтисодий фаолиятда нотариф тартибга солишни назорат қилиш ва божхона экспертизаси” бўлимида иш жараёнларини ўрганиш, бўлим фаолиятини такомиллаштириш йўналишида олиб борилаётган ишлар, муаммоларни таҳлил этиш учун ушбу бўлимда бўлдим. Ушбу бўлимда стажировка ўташ давомида ўзимга керакли назарий ва амалий билим ва кўникмаларга эга бўлдим. Ушбу бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 17 мартдаги “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА ОРГАНЛАРИ ТИЗИМИДА ТОВАРЛАРНИНГ НАМУНА ВА СИНАМАЛАРИНИ ТАСАРРУФ ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА”ги 145-сонли қорарига асосан товарлардан намуна ва синама олинади. Бунда Намуналар ёки синамалар уч нусхада олинади ва мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича божхона органи мансабдор шахси томонидан учта нусхада намуналар ёки синамалар олиш далолатномаси тузилади. Бунда далолатноманинг: биринчи нусхаси намуналар ёки синамалар билан биргаликда божхона лабораториясига шу куннинг ўзида юборилади; иккинчи нусхаси товарга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахсга берилади; учинчи нусхаси тадқиқотни (экспертизани) тайинлаган божхона органида қолдирилади. Олинган синама ва намуналар махсус қадоққа солинади ва унинг устига жадвал товар тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдирилади ҳамда масъул этиб тайинлаган ходим томонидан имзоланади ва пакетнинг белгиланган қисмига муҳр босилади. Шундан сўнг божхона органининг мансабдор шахси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 5 декабрдаги “Товарларни божхона экспертизаси” автоматлаштирилган ахборот тизими янги талқинини амалиётга тадбиқ этиш тўғрисида 311-сон буйруғига асосан жорий этилган дастур орқали бошқарма лабаратлриясига жўнатади. Божхона лабараторияси бошлиғи ҳужжат ва намуналарни кўриб чиқиб, товарлар йўналиши бўйича экспертларга ишни тақсимлаб беради. Тадқиқот (экспертиза) учун юборилаётган материаллар кузатув хати билан тадқиқотни (экспертиза) тайинлаган (белгиланган) божхона органи ходими томонидан етказилади, экспертизага товар моддий бойликларидан олинган синама ва намунадан ташқари ушбу товарга тегишли қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: Божхона юк декларацияси (БЮД, грузовая таможенная декларация -ГТД); Шартнома (экспертизага тақдим этилаётган товарга тузилган шартнома, битим); Инвойс ёки счет-фактура; Транспорт йўл варақаси (Товарно транспортная накладная-ТТН), Темир йўл варақаси, авиа накладной (СМР, ТИР), Коносамент (сув транспортида келтирилган товарнинг варақаси); Сертификатлар (Товарнинг келиб чиқиш, Мувофиқлик, Санитар-гигиеник, Ветеринар, экологик, Сифат ва бошқа сертификатлари); Товарнинг техник паспорти, Давлат стандарти ёки техникавий шарти (ТШ); Товардан 3 нусхада олинган намуна ёки синама ҳамда товарга илова қилиб жўнатилган бошқа ҳужжатлар. Божхона экспертизаси божхона кодексининг 215-моддосига асосан Божхона экспертизаларини ўтказишнинг энг кўп муддатлари уларнинг мураккаблик даражасига кўра тўрт тоифага бўлиш орқали белгиланади: биринчи тоифа — битта ҳам мураккаблик даражасига эга бўлмаган экспертизалар, уларни ўтказиш учун уч иш кунигача бўлган муддат талаб этилади; иккинчи тоифа — ҳеч бўлмаганда битта мураккаблик даражасига эга бўлган экспертизалар, уларни ўтказиш учун беш иш кунигача бўлган муддат талаб этилади; учинчи тоифа — камида иккита мураккаблик даражасига эга бўлган экспертизалар, уларни ўтказиш учун ўн иш кунигача бўлган муддат талаб этилади; тўртинчи тоифа — камида тўртта мураккаблик даражасига эга бўлган ўта мураккаб экспертизалар, уларни ўтказиш учун йигирма иш кунигача бўлган муддат талаб этилади. Бунда божхона кодексининг 217-моддосига асосан Ўтказиладиган экспертизада иштирок этадиган экспертлар сони ва таркиби бўйича экспертизалар якка тартибда ўтказиладиган, комиссиявий ва комплекс экспертизаларга бўлинади. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling