«Божхона омбори» ААТ дастурининг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасида жойлашган божхона омборларига “Вақтинчалик сақлов”, “Божхона омбори” ва “Эркин омбор” божхона режимларига ва бу режимлардан бошқа божхона режимларига расмийлаштирилган товарлар ҳисобини автоматлаштирилган режимда олиб бориш учун ишлаб чиқилган.
«Божхона омбори» ААТ дастурининг вазифалари
Бу дастур Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 21 августдаги 274-сонли буйруғи асосида амалиётга киритилган бўлиб, қуйидаги вазифаларни бажариш учун мўлжалланган:
реал вақт оралиғида Ўзбекистон Республикасида жойлашган божхона омборларида “Вақтинчалик сақлов”, “Божхона омбори” ва “Эркин омбор” божхона режимларига расмийлаштирилган товарлар ҳаракатини назорат қилиш;
товарларнинг бошқа божхона режимларига расмийлаштирилишининг ҳаққонийлиги даражасини ошириш;
тушиши мумкин бўлган божхона тўловлари бўйича истиқбол кўрсаткичларини бериш;
ноқонуний божхона расмийлаштируви бўйича ахборот бериш;
товар гуруҳлари, сақланиш вақтлари ва хавф гуруҳлари бўйича мониторинг ўтказиш;
маълумотларни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик тизимини қўллаган ҳолда Web-технологиялари асосида тизимда ишловчилар учун маълумотлар базасига кириш имконини таъминлаш;
реал вақт оралиғида маълумотларни сақлаш, узатиш ва қайта ишлаш масалаларини ҳал қилиш;
реал вақт оралиғида АСОД, АВТО, Ж/Д, Божхона кўриги далолатномаси ААТ дастурлари билан ахборот алмашув имкониятини бериш;
таҳлилий маълумотларни олиш.
4. Дастурда товарларни божхона омборига жойлаштириш.
Дастурда товарларни божхона омборига жойлаштириш, сақлаш ва божхона режимларига расмийлаштириш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
биринчи босқичда, товарлар, божхона омборига, бирламчи юк йўл ҳужжатлари бўйича қабул қилиш далолатномалари асосида жойлаштирилади ёки божхона омборига кирим қилинади;
Do'stlaringiz bilan baham: |