«Божхона иши» таьлим йўналиши бўйича стажировка ўташ дастури юзасидан хисоботи бажарди: би-318 гурух курсанти Камалов Бекзод


Download 0.85 Mb.
bet18/23
Sana21.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1640481
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
хисобот Камалов Бекзод2 (1) (2)

иккинчи босқичда, товарлар, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси томонидан танланган божхона режимларига расмийлаштирилади ёки божхона омборидан чиқим қилинади;
учинчи босқичда, божхона омборида назоратда турган товарлар сальдоси аниқланади ва назорати олиб борилади.
I. Товарларни божхона омборига жойлаштириш - товарни божхона омборига жойлаштириш божхона омбори ходими томонидан товарнинг юк йўл ҳужжатлари асосида, божхона инспектори иштирокида қабул қилиш далолатномасини расмийлаштириш билан амалга оширилади.
Қабул қилиш далолатномасини расмийлаштириш учун божхона омбори ходими “Божхона омбори” ААТ дастурининг асосий менюсидаги “Ввод документов” бўлимидан “Помещение товаров на склад” қисмидаги “Ввод (акт осмотра)” ойнасига киради.
Қабул қилиш далолатномаси ҳужжатлар ва товар реквизитлари қисмларидан иборат бўлиб, расмийлаштириш, биринчи навбатда, қабул қилиш далолатномаси рақами ва санасини киритишдан бошланади. Агарда товар юк йўл ҳужжатларида Авто ККДГ, МДП китобчаси, Ж/Д ККДГ бўлса, “Номер документа” катакчасида “Проверить” тугмасини босиб, АВТО, Ж/Д дастурларидан товарга тегишли маълумотлар автоматик равишда тўлдирилади. Ҳамма кўрсатилган маълумотлар киритилгандан сўнг “Сохранить” тугмаси босилади ва маълумотлар дастурда сақланиб қолади.
Божхона Кодексининг 246-моддасига асосан Ваколатли шахс томонидан танланган божхона режимига жойлаштириладиган товарлар ва транспорт воситалари божхона расмийлаштирувидан ўтказилиши лозим.
Божхона Кодексининг 247-моддасига асосан Божхона расмийлаштируви божхона органлари жойлашган ерда ва уларнинг иш вақтида амалга оширилади. Божхона расмийлаштируви декларантнинг ёки бошқа ваколатли шахснинг сўровига кўра ва унинг ҳисобидан бошқа жойларда ҳамда божхона органининг ишдан ташқари вақтида амалга оширилиши мумкин. Божхона расмийлаштирувининг божхона органлари жойлашган ерларда эмас, балки бевосита ўз ҳудудларида ёки биноларида амалга оширилишидан манфаатдор бўлган шахслар бу органларга хизмат ва маиший биноларни, ускуналарни ҳамда алоқа воситаларини текин асосда фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этади.
Божхона расмийлаштируви божхона органига товарлар ва (ёки) транспорт воситалари хусусида ҳужжатлар тақдим этилган пайтдан, ушбу Кодекснинг 162-моддасида назарда тутилган ҳолларда эса, оғзаки маълум қилинган ёхуд жисмоний шахснинг божхона расмийлаштирувини амалга ошириш ниятидан далолат берувчи бошқа ҳаракатлар бажарилган пайтдан эътиборан бошланади. Божхона расмийлаштируви божхона органи ва декларант ёхуд ваколатли шахс ўртасидаги товарларни божхона режимига жойлаштириш ва (ёки) божхона режимининг амал қилишини тугаллаш, божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш ёхуд ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳаракатларни бажариш билан боғлиқ бўлган муносабатлар тартибга солинганидан кейин тугалланади.

Агар товарлар ва транспорт воситалари Эспорт Ёки Реэкспорт қилинаётган бўлса божхона органининг мансабдор шахси товарлар ва транспорт воситаларига тегишли Божхона юк декларацияси расмийлаштирилганидан сўнг Фақат “Қизил” йўлакларга тушган товарлар ва транспорт воситаларига Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигининг 2019 йил 19 апрелдаги “ТОВАРЛАРНИ БОЖХОНА КЎЗДАН КЕЧИРУВИ ВА БОЖХОНА КЎРИГИДАН ЎТКАЗИШДА ҲАМДА НАМУНА ВА (ЁКИ) СИНАМАЛАР ОЛИШДА БОЖХОНА ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА”ги 3154-сонли қарорига хамда 195-моддаларига асосан Божхона кўриги божхона назорат шакллини амалга оширади. Хавф даражаси ХБАТ томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини тоифаларга ажратиш, хавф профиллари ёки тасодифий танлов асосида аниқланади.


ХБАТда божхона кўригини амалга ошириш назарда тутилмаган ҳолларда божхона кўриги ўтказилса, ушбу кўрикни ўтказиш учун божхона пости бошлиғининг ёзма рухсати (асосини кўрсатган ҳолда) ХБАТга киритилиши ҳамда белгиланган йўлак ўзгартирилиши лозим.

Божхона кўриги божхона назорат шакли натижаси Ўзбекистон республикаси Давлат Божхона Қўмитасининг 2010 йил 8 октрябрдаги “Божхона кўриги” ААТ тўғрисидаги 342хфу-сонли буйруғига асосан “Божхона кўриги” ААТ дастурга киритади.



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling