«Божхона иши» таьлим йўналиши бўйича стажировка ўташ дастури юзасидан хисоботи бажарди: би-318 гурух курсанти Камалов Бекзод


в) божхона назорати остидаги товарлар ва транспорт воситалар


Download 0.85 Mb.
bet21/23
Sana21.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1640481
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
хисобот Камалов Бекзод2 (1) (2)

в) божхона назорати остидаги товарлар ва транспорт воситалар:
божхона назорати остидаги товарлар ва транспорт воситалар хисобини шакллантириб бориш ва автоматлаштирилган тарзда хисобини юритиш;
божхона хамрохлигида кузатиб борилишининг тартиб-тамоилларини белгилаш ва назорат олиб бориш;
назоратини олиб боришда кўлланилаётган божхона идентификациялаш воситаларини такомиллаштириш юзасидан ДБК хамда бошкарма рахбариятига таклифлар киритиш.
г) сохавий назоратни амалга оширишда:
божхона маъмуриятчилиги, шу жумладан божхона назоратини ташкил этиш сохасида ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиб, амалиётга татбик этиш бўйича таклифлар ишлаб чикиш;
товар ва транспорт воситаларини божхона постларида божхона кўригидан ўтказиш ахволини ўрганиш, тахлил килиш ва самарадорлигини ошириш чораларини куриш;
ахборот-коммуникацион технологиялардан кенг фойдаланиш ва уларни такомиллаштириш оркали божхона органлари ходимлари билан жисмоний ва юридик шахсларни бевосита мулокотини кескин қисқартириш ва мукобил алока шаклларини жорий этиш;
чегара божхона постлари курилиши ёки кайта таъмирланишида божхона назоратини самарали ташкил этиш юзасидан йўналиш бўйича ДБК хамда бошкарма рахбариятига таклифлар киритиш;
халкаро йўлларда ташиш китобчасидан фойдаланиш бУйича рухсатнома олиш ва уни расмийлаштириш жараёнларини мувофиклаштириш;
Узбекистон Республикасининг эксклав худудларида жойлашган божхона органларининг таркибий тузилмалари фаолиятини такомиллаштириш ва мувофиклаштириш;
бож олинмайдиган савдо дукони, эркин омбор ва божхона омбори фаолиятини лицензиялашни тартиб тамойилларини ишлаб чиқиш ва назорат килиб бориш;
божхона назорати зоналарини белгилаш ва ташкил этиш тартиботларини такомиллаштириш хамда уларнинг фаолиятини мувофиклаштириш;
Узбекистон Республикасининг Давлат чегараси оркали олиб Утиладиган товар ва транспорт воситаларини божхона расмийлаштируви жараёнларини мувофиклаштириш;
божхона юк декларацияси хамда йўловчи божхона декларациясини тулдириш ва расмийлаштириш, божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга кушимча киритиш, уни кайта расмийлаштириш, кайтариб олиш ва бекор килиш методологиясини ишлаб чикиш.
Ушбу бўлимда мен стажировка давомида божхона постларида божхона назоратини ташкил этиш ва ўтказиш, божхона расмийлаштирувини амалга оширишнинг ҳозирги ҳолати, уни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш борасида қилинаётган ишлар, кўрилаётган чора-тадбирлар бундан ташқари Давлат Божхона Қўмитасининг 2007 йил 27 февралдаги “БЮД маълумотлари билан ишлаш” ААТ (АСОД) дастурини амалиётга жорий этиш тўғрисидаги 62-сонли буйруғига асосан БЮД, БКД ва БҚК маълумотлари устидан назоратни амалга ошириш.
божхона назорати ва расмийлаштирув сифатини ошириш (хато ва камчиликларга йўл қўймаслик), унга сарфланаётган вақтни камайтириш, жараённи жадаллаштириш (тезлаштириш) ва шаффофликни таъминлаш(ИКМларни самарали қўллаш)да назорат қилувчи бошқа ташкилотлар билан ўзаро яқиндан ҳамкорликни олиб бориш, автоматик божхона расмийлаштирув жараёнининг амалий ишлаш механизми, хавфни бошқариш тизими ААТ дастури асосида товар ва транспорт воситаларини хавф гуруҳига қараб қизил, сариқ, яшил, кўк йўлакларга йўналтириш ҳамда уни ўзгартиришнинг амалий жиҳатлари, янги хавф профил ва индикаторларини шаклланиш амалиёти, божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган товар ва транспорт воситалари, жисмоний шахслар, уларнинг қўл юклари, багажлари, валюта ва валюта бойликлари устидан божхона назоратини ташкил этиш.
Мен стажировка ўташ жадвалига биноан 24.01.2022 дан 22.01.2022 гача Тошкент Вилояти Божхона бошқармасинингБожхона тўловлари” бўлимида иш жараёнларини ўрганиш, бўлим фаолиятини такомиллаштириш йўналишида олиб борилаётган ишлар, муаммоларни таҳлил этиш учун ушбу бўлимда бўлдим.
Ушбу бўлимда стажировка ўташ давомида ўзимизга керакли назарий ва амалий билим ва кўникмаларга эга бўлдик.
Хусусан ушбу бўлим ўтган 2021 йилнинг январь-декабрь ойларида божхона тўловлари бўйича белгиланган 4 трлн. 65,0 млрд. (2020й. - 3 трлн. 233,84 млрд) сўмлик истиқбол режа 101,9 %га ёки 4 трлн. 141,57 млрд. (2020й. - 3 трлн. 328,11 млрд.) сўмга бажарилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 813,45 млрд. сўм ёки 24,4 %га ошди.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling