– 112 –
эдим, сиз эса менга хурмо юборибсиз, сабаби нима?” деб
сўрабди. Шунда Ҳасан Басрий унга: “Сен
менга яхшилик
юборган экансан, мен эвазига хурмо юбордим!” деб жавоб
қилибди.
Бундан маълум бўладики, ғийбат қилинган одам ғийбатчига
тўғри йўлни кўрсатиши керак, аммо ғийбат сўз ғийбатчига за-
рар
етказади, унинг қилган ишларининг савоби бошқа одамга
ўтади ва одамлар олдида ғийбатчининг юзи қора бўлади.
Чақимчилик иллати
урматли
болажонлар, чақимчилик ҳам жуда ёмон одат-
дир. Бирон ерда эшитган гапини тезда бошқа жойга
бориб айтиш, одамлар ўртасига жанжал ва низо уруғларини
сочиш чақимчиликдир. Қалби
тоза инсон бировдан эшитган
гапини бировга айтмайди, жимлик ва сукут сақлашни их-
тиёр этади. Агар
биров унга гап ташиб келса, унга чиройли
насиҳат қилиб, уни бу қилиғидан қайтаради.
Одобли бола
ўзи чақимчилик қилмаслиги билан бир қаторда бошқаларни
ҳам бу ёмон ишдан қайтаради.
Болалар, шуни ёдда сақланглар: энг ёвуз ва ярамас одам
шундай одамки, ўзгаларнинг
айбини топишга интилади, гап
ташиб, дўстларни бир-биридан айиради.
Саккиз хил таом ва бир оғиз ғийбат
(Ибратли ҳикоя)
ир киши Ҳасан Басрийнинг ҳузурига келиб, “фалончи
сен ҳақингда номаъқул гапларни гапирди”, дебди.
– Қачон?
– Бугун.
– Қаерда?
– Уйида.
– Унинг уйида нима қилаётган эдинг?
– Зиёфатга борган эдим.
– 113 –
– Зиёфатда нима единг?
Ҳалиги одам саккиз хил таомнинг номини санабди. Шунда
Ҳасан Басрий:
– Ўша одамнинг саккиз хил таоми қорнингга сиғдию, бир
оғиз сўзи сиғмадими? Тур, кет бу ердан! – деди ва ғийбатчини
олдидан қувиб чиқарди.
Do'stlaringiz bilan baham: