Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим
Download 1.61 Mb. Pdf ko'rish
|
бола одоби билан гузал
Вақтни тежаш ва умр қадрига етиш
ҳмад тиришқоқ ўқувчи. Отаси вафот этиб, ҳатто унга мактабни битириб олишига ёрдам берадиган ҳеч нар- са қолдирмай кетди. У ўқишини ташлаб, бир савдогарга ишчи бўлиб ёлланди. Бўш вақтларида кечки мактабга қатнаб, таъ- лим оларди. У қанча қийналса ҳам, ниҳоят ҳуқуқшунослик шаҳодатномасини қўлга киритди. Шундан кейин у савдогар хизматидан бўшаб, ҳимоячи-адвокат бўлиб ишлай бошлади. У тиришқоқлиги ва вақтини зое кеткизмагани боис ҳеч қанча ўтмасдан обрўси кўтарилиб, номи ҳамма ёққа овоза бўлди. Бу йигит вақтнинг қадрини билиб, ундан унумли фой- далангани учун катта ютуқларга эришди. Агар бўш вақтини ўйин-кулгига сарфлаганида, ҳеч ким уни танимасди ва камбағал ҳолда ҳаёт кечирган бўларди. Сафар қилмоқчи бўлган киши поезднинг кетиш вақтига риоя қилмаса, кейинги поезд келишини кутиб вақти бекор – 117 – кетади. Деҳқон ўз вақтида ерига экинни экмаса, қўшнилари ҳосилни йиғиштираётганларини кўрганда пушаймон бўлади. Мана шундан кўряпсанки, вақтни тежаш дегани уни фой- дали ўринларга сарфлаш демакдир. Яъни, сен вақтингни тар- тибга солишинг ва ундан унумли фойдаланишинг керак. Сен пулдан кўра кўпроқ вақтингни қизғанишинг керак. Чунки ўтган озгина умр ҳеч қачон қайтиб келмайди. Азиз болалар, сизлар вақтингизни тежаб, уни фойдали иш- ларга сарфлашга, умрни беҳуда кетказмасликка ҳаракат қилинг. Телевизорда бериладиган кино ва мультфилмлар сизни дарс қилиш ва бошқа фойдали ишлардан чалғитиб қўймасин. Асло телевизорга қарам бўлиб қолманг. Зеро, вақтини фойдали иш- ларга сарфлаган болалар келажакда, албатта, катта ютуқларга эришадилар. Ҳадиси шарифларнинг бирида шундай тавсия қилинган: “Беш нарсадан олдин беш нарсанинг қадрига ет: 1. Қариликдан олдин ёшликни; 2. Касалликдан олдин соғлиқни; 3. Камбағал бўлиб қолишдан олдин бойликни; 4. Машғул бўлиб қолишдан олдин бўш вақтни; 5. Ўлимдан олдин тирикликни (қадрига ет)”. Қуйидагилар ҳам вақтни тежаш доирасига киради: 1. Ҳар бир ишни ўз вақтида қил. Чунки ким бир ишни бошқа вақтга қолдирса, унинг ишлари кўпайиб кетади. Нати- жада уларни пухта қилолмайди. 2. Ҳар бир амал учун алоҳида вақт белгилашинг керак бўлади. Чунки вақтнинг ишсиз ўтиши умр-нинг бефойда ке- тишидир. 3. Ўйнаш ва дам олиш учун алоҳида вақт ажрат. Чунки бир кунда бир соат ўйнаш ғайрат-шижоатни янгилайди ва ишлаш- га қувватни зиёда қилади. 4. Уйда бефойда ишлар билан шуғулланиб ёки кўчада бо- лалар билан бекорчи гапларни гаплашиб ёзги таътилни бекор ўтказма. Балки унда ҳам ҳайвонот боғи ёки музейга бориш, футбол ўйнаш ёки одоб-ахлоққа ва ақл-заковатга фойдали – 118 – китобларни, газета ва журналларни ўқиш сингари ишлар билан машғул бўл. 5. Компютердан ўз ўрнида фойдалан, кўп вақтингни ком- пютер ўйинларини ўйнаб ўтказма. Болалар, унутмангки, ким вақтини зое кеткизса, бу вақт унинг зарарига ишлайди. Download 1.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling