Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал

Мақтанчоқ бўлманг!
Инсон учун энг катта камчилик мақтанчоқлик қилиш ва 
ўз айбини кўра олмаслигидир. Зеро, ҳар қандай одам хато-
камчиликдан холи бўлмайди. Шундай экан, азиз фарзандим, 
сен зинҳор мақтанчоқ бўлма, жуда зўр ишларни қилсанг ҳам 
кеккайма, ўзингни мақтама, сени бошқалар мақтасин. Ақлли 
бола ўзини мақтамайди. Нодон болалар эса биров улар қилган 
ишларни тан олмасалар ҳам, доим ўзини мақташга ҳаракат 
қилади. Агар сен яхши, билимли ва одобли бола бўлсанг, ин-
сонлар сенинг қандай эканингни билишади, мақтанишга ва 
ўзингни кўз-кўз қилишга ҳожат қолмайди. Демак, ҳаётда кам-
тар ва холис бўлиш инсонни юқори мартабаларни эгаллашига 
сабаб бўлади. Зеро, доно халқимиз бежизга “камтарга камол, 
манманга завол”, деб айтмаган.
Болалар луғати
Мақтанчоқ одам – ўзини-ўзи мақтайдиган, мақтанишни 
яхши кўрадиган киши.
Камтар одам – мақтанишни истамайдиган, ўзини 
бошқалардан паст оладиган, мағрурланмайдиган киши.
Холис одам – самимий, қалби тоза, беғараз, кўнглида кири 
йўқ, яхшиликни бирон таъмасиз амалга оширувчи киши. 
Ҳикмат
аъзи ҳакимларнинг айтишича, тўрт нарса хунук, лекин 
яна тўрт нарса борки, ундан хунукроқдир:


– 114 –
1. Ёшларнинг гуноҳ қилишлари хунук, лекин қариларники 
бундан ҳам хунукроқдир;
2. Жоҳилларнинг дунё билан машғуллиги хунук, олимлар-
ники бундан ҳам хунукроқдир;
3. Барча инсонларнинг дангасаликлари хунук, олим ва та-
лабаларники бундан ҳам хунукроқдир;
4. Бойларнинг мақтанчоқлиги хунук, аммо камбағаллар-
ники бундан ҳам хунукроқдир.
Баҳоуддин Нақшбанднинг каромати
(Ибратли ҳикоя)
уридлари ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанддан каро-
мат кўрсатишни сўрашибди. Ҳазрат ўринларидан 
турибди-да, енгил-енгил беш-олти қадам юриб, яна жойларига 
ўтирибди. Муридлар ҳайрон бўлиб қарашибди. Шунда ҳазрат 
Нақшбанд шундай дебди:
– Икки елкамда тоғдай-тоғдай гуноҳларни кўтариб, қушдай 
енгил юришимнинг ўзи каромат эмасми?

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling