– 119 –
Ёшлик қадрига етиш
зиз болалар, ёшлик даври ғаниматдир. У жуда тез ўтиб
кетади. Яқиндагина мактабда ўқиб юрган болалар кўз
очиб юмгунча улғайиб, турли соҳаларада ишлайдилар. Хул-
лас, билган кишига вақт сувдек оқиб ўтиб кетади. Шу сабаб
ёшликни қадрига етиш, уни фойдали ишлар ва машғулотлар
билан ўтказиш керак. Жумладан,
илм ва одобни, бирон
касб-ҳунарни ўрганиш ҳар бир бола учун муҳимдир. Тўғри,
болаларни вақти-вақти билан ўртоқлари билан ўйнашдан
қайтарилмайди. Аммо болаликнинг ҳамма вақтини ўйин-
кулгу билан ўтказиш тўғри эмас. Балки болалик чоғида илм
олиш қай даражада аҳамиятли
эканини тушуниб етсак, ёши-
миз улғайганида унинг мевасини кўрамиз. Ривоятларда кели-
шича, табобат илмининг катта олими Абу Али ибн Сино 18
ёшига қадар жуда кўп
илмларни эгаллаб, 20-25 ёшларида етук
олимлик мақомини эгаллаган эди. Кўрдингизми, болалар, ҳар
бир бола ёшлигини ғанимат билиб, бу вақтлардан унумли фой-
даланса, катта бўлганида эгаллаган илми ўзига жуда кўп
фойда
келтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: