Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал

Меҳнаткашлик камолот омили
зиз болалар, ҳар бир инсон ўзига мос равишда бирон 
иш билан машғул бўлади. Масалан, ўқувчи болалар 
таълим оладилар, шифокор даволайди, ҳайдовчи узоқни яқин 
қилади ва ҳоказо. Инсон ҳаётда ўз ўрнини топиш учун доим 
илм олиши ва фойдали ишлар билан шуғулланиши керак. 
Дангасалик, ишёқмаслик зарарли одат бўлиб, дангаса болалар 


– 151 –
дасрларини тайёрлашга эринадилар. Тиришқоқ болалар эса 
дарсларини вақтида бажариб, рўзғор ишларида ота-онала-
рига ёрдамлашадилар. Бу нарса уларнинг келгусида ҳаёт таш-
вишларини қийналмай бажаришларига замин яратади.
Болалар луғати
Дангасалик – меҳнат қилишдан қочиш, 
ишёқмаслик, танбаллик, ялқовлик.
Меҳнатсевар (меҳнаткаш) – меҳнат қилишни 
яхши кўрадиган.
Рўзғор ишлари – оила ва хўжаликка оид ишлар.
Замин яратиш – бирон нарсага асос солиш, шароит ва им-
кон яратиш.
Мақоллар
1. Ҳурмат қилсанг, ҳурмат кўрасан, меҳнат қилсанг, даврон 
сурасан.
2. Хазина ғойибдан эмас, меҳнатдан.
3. Дарахт япроғи билан гўзал, одам – меҳнати билан.
4. Бекорчидан Худо безор.
5. Гапни оз сўзла, ишни кўп кўзла.
6. Изланганга толе ёр.
7. Меҳнат, меҳнатнинг таги роҳат.
Омонат
й фарзанд, маълум муддатга сақлаш учун берилган 
моддий ва маънавий нарсалар омонатдир. Ҳар бир 
инсон ўз мол-мулкини асраганидек ўзгаларга тегишли нар-
саларни ҳам худди шундай асраб-авайлаши керак. Омонат 
сақлаш жамиятдаги инсонларнинг бир-бирига ишончини 
оширади.
Агар мактаб ҳовлисидан бирон нарса топиб олсанг, у се-
нинг қўлингдаги омонатдир. У сенинг мулкинг эмас. Агар сен 


– 152 –
эгасини қидириб топиб, нарсасини унга қайтариб бериш учун 
мактаб директорига учрасанг, сен омонатга вафодор инсон 
бўласан. Шу ишингни деб сени мактаб директори, устозлар ва 
барча ўқувчилар яхши кўрадилар ва сени мақтайдилар. Агар 
эгасини қидирмасдан уни ўзингники қилиб олсанг, сен хоин 
бўласан. Эҳтимол эгаси тасодифан уни кўриб қолиб, сени 
ўғирлаб олган деб ўйлар ва одамлар орасида сени хоин-ўғри 
деб гап тарқатар. Мана шунда сенинг келажагинг ва шара-
фингга катта зарар бўлади.
Агар бирон инсон пул, зеб-зийнат ёки китоблар каби би-
рон нарсани сенга омонатга қўйса, у нарса бўйнингда омонат 
ҳисобланади. Агар сен уни эҳтиёт қилиб, соғ-саломат сақлаб 
берсанг, сен ишончга сазовор бўласан. Агар сен ундан бирон 
нарсани камайтирсанг ёки бирон жойига нуқсон етказсанг 
ёки эгасининг рухсатисиз уни ўз фойдангга ишлатсанг ёки 
сўраб келса, сен уни инкор этсанг, сен одамларнинг орасида 
хиёнат қилувчи деб таниласан ва ҳеч ким сенга бирон нарсани 
омонатга қўймайди.
Ҳурматли болажонлар, омонатни фақат пул ва моддий нар-
салардан иборат, деб тушунмаслигимиз лозим. Маънавий омо-
натлар ҳам бор. Масалан, биронта дўстимиз сирини сақлаш 
ҳам омонатдир. Агар бир киши сенга ўз сирини омонат деб 
айтса ва сен уни ҳеч кимга айтмасдан сир сақласанг, сен сир 
сақловчи омонатли одам бўласан. Агар сен ўша сирни одам-
лар орасида ёйсанг, сир сақлай олмайдиган, сенга сир айтган 
одамга хиёнат қилган бўласан.
Агар тарозидан урмасдан бирон нарса камайтирмай бера-
ётган тижоратчини кўрсанг, билгинки у омонатга вафодор 
тижоратчидир. Ҳамма одам уни яхши кўриб, омонати билан 
танилади ва савдосига барака киради. Агар тарозидан уриб 
қолаётган бошқа бир тижоратчини кўрсанг, билгинки, у хоин-
дир. Албатта одамлар унинг бу қилмишини билиб, у билан ол-
ди-сотди қилмай қўядилар. Натижада моли касод бўлиб, унга 
нисбатан ишонч ва муҳаббат йўқолади.
Навбатчилик қилаётган аскарга ватан чегаралари омонат...


– 153 –
Тана аъзоларимиз биз учун омонат. Бу омонатни сақлаш учун 
уларни зарарли ишлардан асрашимиз керак...
Фарзандлар ота-онага омонат...
Йўловчи ҳайдовчига, ўқувчилар ўқитувчига, касаллик ши-
фокорга, вазифалар мансабдорга омонатдир. Ҳар ким бу омо-
натлар ҳақида бир куни жавоб беради...
Эй фарзандим, омонат бу одамлар ҳуқуқини ҳимоя этишдир. 
У кўп ишларни ўз ичига олади: улар жумласидан вожиб амал-
ларни бажариш, топширилган ишларни эгалари йўқлигида 
пухта қилиш, қўшни қўшнисининг сирини сақлаши, шифо-
кор касалларнинг сирини сақлаши, инсон билмайдиган нар-
саси ҳақида сўралса, “билмайман”, дейиши, тижоратчи яхши 
мол баҳосида пул олганида ёмон мол сотмаслиги ва агар сотиб 
олувчи ёши кичкина бўлса ёки нархни билмаса, молларнинг 
нархини кўпайтирмаслиги ва ҳоказо.

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling