Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал

Фойдали насиҳатлар 
1. Ақл эгалари ва виждон соҳиблари ҳар вақт 
кўрган, қилган ва билганларининг ҳақиқатини 
ва тўғрисини сўзлайдилар.
2. Ибн Хатиб айтади:
– Ёлғончиликдан сақланинг, чунки ёлғончилик 
фитна-фасодга (ёмон ишларга) олиб боради. 
Ростлик йўлини танланг, барча яхшиликка етасиз!
3. Бир ҳаким айтади:
– Кимки ёлғончиликка ўрганса, у бошқаларни ҳам ёлғончи, 
деб ўйлайди.
4. Эгри дарахтнинг сояси ҳам эгри бўлади.
5. Оғиз ва тилнинг безаги тўғри сўздир, сўзни тўғри сўзла, 
дилингни беза.


– 157 –
6. Ростгўйлик инсонни улуғлар мартабасига кўтаради.
7. Ёлғончиликдан четланиб, ростгўйлик йўлини тутган ки-
шини бошқа одам у ёқда турсин, ҳатто ёлғончининг ўзи ҳам 
яхши кўриб қолади.
8. Тўғри сўз аччиқдир, уни ҳазм қилгин, кейин фойдаси тега-
ди, хушнуд қилади.
9. Тўғри сўз киши эркин нафас олади.
Тил ва дил бирлиги
зиз болалар, шеърият мулкининг султони Амир Али-
шер Навоий бобомиз: “Тилинг билан кўнглингни бир 
тут”, деб насиҳат қилганлар. Тилшунос олим, ватандошимиз 
Абулқосим Замахшарий эса: “Одамнинг сиртию ботини (ичи) 
тўғри, саломат ва тузук бўлса, унинг зоҳири (ташқариси) ҳам 
соғлом бўлади”, деб айтганлар.
Бу инсонни комиликка олиб чиқувчи хислатдир. Зеро, 
тил ва қалбнинг бир бўлиши билан одам ростгўй ва чин ин-
сонга айланади. Тилида бир гап, қалбида бошқа гап бўлса, у 
ёлғончи саналади. Дўстини тилида мақтаб, қалбдан уни ёмон 
кўриш иккиюзламачиликдир. Шу сабаб бундай иллатдан 
сақланиш учун тил ва қалбни бир қилиш, маккорлик, айёрлик 
ва ёлғончиликдан сақланиш керак.
Ваъдаси устидан чиқиш
й фарзанд, шуни билки, берилган ваъда қарз кабидир. 
Олинган қарзни узиш, уни вақтида қайтариш шарт 
бўлганидек, ваъдасига вафо қилиш ҳақиқий инсонга хос фа-
зилатдир. Ваъдаси устидан чиқадиган болаларни “яхши бола”, 
“ақлли бола” дея таърифланади. Ваъда бериб, унутиб юбора-
диган болаларни ҳамма “субутсиз”, “ваъдабоз” деб ёмонлайди. 
Шунинг учун ваъдага эътиборли бўлиб, тўғри сўз бўлишга 
ҳаракат қилиш керак.
Яхши болалар ваъда бермасалар ҳам бирон нарсани бажа-
ришга ҳаракат қиладилар. Минг марта ваъда бериб, унга эъ-


– 158 –
тибор бермай юрадиган болаларга одамлар ҳар қачон ишон-
май қўяди. Одамлар назаридан қолиш жуда ёмон нарса. Ким 
одамлар ишончини йўқотса, ҳаётда кўп қийинчиликларга 
учрайди. Зеро, сен ҳали улғайиб, катта-катта ишларни амал-
га оширишинг керак. Бунда тўғрисўзлик, ваъданинг устидан 
чиқиш каби фазилатлар сенга жуда керак. Шундай экан, ваъда 
берсанг, уни албатта бажар! Қила олмайдиган ишни “бажара 
оламан!” деб катта гапирма! Фақат кучинг етадиган ишга ки-
риш, ваъда беришдан олдин уни ўз вақтида бажаришга ҳам эъ-
тиборли бўл!

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling