Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал

Болалар луғати
Қаноат – шукр қилиш, борига рози бўлиш, 
ози билан ҳам кифояланиш, мамнунлик, қониқиш 
ҳисси.
Тақдир – Аллоҳ тарафидан олдиндан белги-
лаб қўйилган қисмат (тақдир Аллоҳнинг бандалар 
нима амаллар қилишини билишидир, асло биров-
ни ишга мажбурлаш эмас).
Кўз тикиш – бировларнинг нарсасига ёмон назар билан 
қараш. (Бу сўз «кутиш» маъносида ҳам келади)
Фойдали насиҳатлар
1. Киши учун энг фойдали ва дилни ёритув-
чи нарса қаноатдир. Энг зарарли ва нафратли 
нарса ҳирс ва ғазабдир.
2. Қаноат барча мамлакатлар унга тобе 
бўлган мамлакатдир. Қаноат шундай бир мам-
лакатки, ҳеч ким унга зарар етказа олмай-
ди. Ким унга эгалик қилса, ҳеч бир нарсага муҳтож бўлмайди, 
бахтли ҳаёт кечиради. Бошқаларда кўрганни жуда қаттиқ ис-
тамаслик ҳам қаноатдир.
4. Кўзи суқ учун бутун дунё ҳам кифоя қилмайди, борига 
қаноат қилувчи киши бахтли ҳаёт кечиради.


– 163 –
5. Кўзи тўқ одам ҳар нарсага суқланавермайди, бир одам бир 
нарсали бўлса, унга ҳавас қилавермайди.
6. Тана ва нафсга эрк берма, бўйин эгма, унинг истаклари эр-
мак ва ўйин, у алам ва қайғу келтиради.
7. Таомга ортиқ даражада ҳирс қўйиш худбину пасткаш ки-
шиларнинг ахлоқларидандир.
Очкўзлик оқибати
(Ҳикмат)
уҳаммад ибн Ямоний шундай деди: “Олти кишидан 
олти нарса ҳақида сўраганимда бир хил жавоб олганим учун 
бир умр рўза тутишни ихтиёр қилдим. Табиблардан: “Касал-
ликларга энг шифоли нарса нима?”, деб сўрадим. Улар: “Очлик 
ва оз ейиш”, дейишди. Донишмандлардан: “Ҳикмат излашда 
қайси нарса кўпроқ ёрдам беради?”, деб сўрадим. Улар: “Очлик 
ва оз ейиш”, дейишди. Обидлардан: “Аллоҳ ибодатида кўпроқ 
қайси нарса фойдалироқ”, деб сўрадим. Улар: “Очлик ва оз 
ейиш”, дейишди. Зоҳидлардан: “Зуҳдга қайси нарса кўпроқ ун-
дайди”, деб сўрадим. Улар: “Очлик ва оз ейиш”, дейишди. Ула-
молардан: “Илм олишда қайси нарса энг афзали”, деб сўрадим. 
Улар: “Очлик ва оз ейиш”, дейишди. Подшоҳлардан таом ва 
иштаҳа очувчининг энг ёқимлиси ҳақида сўраганимда, улар 
ҳам: “Очлик ва оз ейиш”, дейишди”.
* * * 
Имом Шофеъий: “Ўн йилдан бери тўйиб овқат емадим. 
Чунки тўйиб ейиш баданни оғирлаштиради, заковатни (ақл-
идрокни) кетказади, уйқуни келтиради ва эгасини ибодатдан 
қолдиради”, деган экан.
Ҳакимлардан бири шундай деган: “Дунёнинг ичига кир, 
сайр қил, кўр, аммо эҳтиёт бўл, дунё сенинг ичингга кириб 
кетмасин!”


– 164 –

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling