Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал

Шукр қилиш фазилати
зиз болалар, биласизки, биз фойдаланадиган барча 
нарсаларни меҳрибон Аллоҳ таоло беради. Булар эва-
зига У Зотга шукр қилиб, ўша неъматларни фақат яхшилик 
йўлида ишлатишимиз керак. Бир инсон сизга икки дона олма 
совға қилса, бундан қанчалик қувонасиз. Аллоҳ бизга беҳисоб 
неъматларни ато қилиб қўйибди. Буларга, албатта, шукр 
қилиш керак.
Яна ўзингизга тегишли китобни дўстингизга ўқиш учун 
берсангиз-у, аммо у китоб варақларини йиртиб, муқовасини 
кир-чир қилиб қайтариб берса, қанчалик жаҳлингиз чиқади. 
Шундай экан, бизлар ҳам берилган неъматларни авайлаб-ас-
раб, уни ўз ҳолича сақлаш ва танамизни турли иллатлардан 
ҳимоя қилишимиз лозим. Бунинг учун ичкилик, тамаки чекиш, 
соғлиққа зарарли нарсаларни истеъмол қилишдан узоқ бўлиб, 
қабиҳ ишлардан сақланишимиз ва компютер ўйинларини кўп 
ўйнашдан эҳтиёт бўлишимиз керак.


– 168 –
Болалар, бизнинг тана аъзоларимиз баҳоси йўқ неъмат-
лардир. Ёруғ оламни кўриш учун берилган икки кўзимиз 
қанчалик қадрли, тўғрими? Кўзнинг қадрига ундан жудо 
бўлганлар етади, дейишади. Аммо ақлли болалар кўз ва бошқа 
аъзолар қадрига етиши учун кўзларидан жудо бўлиши шарт 
эмас. Зукко болалар бир ёмонликни у келмасдан олдин сезиб, 
ундан қутулиш йўлини биладилар. Бизнинг аъзоларимиз ҳам 
олтиндан қимматроқдир. Чунки олтинни пулга сотиб олинса 
ҳам, бироқ тана аъзоларининг соғлиғини қайтариб бўлмайди. 
Шундай экан, бизга ато этилган ҳар бир неъматни авайлаб-ас-
рашимиз, уни фақат яхшилик ва эзгулик йўлига ишлатишимиз 
лозим.
Болалар луғати
Шукр қилиш – миннатдорлик изҳор қилиш, 
мақтов айтиш (неъматларни бергани учун Аллоҳга 
мақтов айтиб, ўша неъматни яхши ишларга сарф-
лаш шукрдир).
Қадрига етиш – бирон нарсанинг қийматини 
билиш, авайлаш.

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling