– 169 –
Яна бир ўртоғимиз ота-онасидан олган пулларини тежаб-
тергаб ишлатади, пулни беҳуда сарфламайди, фақат китоб,
дафтар каби керакли нарсаларга сарфлайди.
Унинг бу тежам-
корлиги мақтовга лойиқдир. Биз ҳам унга ўхшашни ҳавас
қилсак арзийди. Пулни тежаб ишлатсак, ота-онамизнинг топ-
ган пулларига барака киради, ўзимиз ҳам фойдасиз харажат-
лардан сақланамиз, исрофдан узоқ бўламиз.
Ҳаётда ҳавас қилса арзигулик инсонлар кўп. Илм-
маърифатли, олиму фузалоларга ҳавас қилиш нақадар яхши!
Яна кучли, бақувват
кишиларга, ватан ва миллатини душ-
манлардан қўриқлайдиган аскарларга ҳавас қилиш ҳам ях-
шидир.
Демак, азиз болажонлар, ҳаётда яхши инсонларга ҳавас
қилиб яшасак, фақат эзгулик ва ютуқларга эришамиз. Ҳасад
билан яшаган одамлар эса ёмонлик сари қадам қўйган
бўладилар...
Ҳасаддан узоқ бўлинг!
асад энг ёмон иллат. Болалар, ҳасад
нималигини била-
сизларми? Ҳасад бу бир кишидаги яхши хусусиятлар
ва ютуқларни кўра олмаслик ва ундаги ютуқ ва яхшиликнинг
йўқ бўлишини хоҳлашдир. Ҳасад кўнгли қора, қалби
тошдек
қаттиқ кимсаларнинг ишидир. Ҳасад инсонни худбин, фақат
ўзи ҳақида ўйлаб, ўзгалар билан иши бўлмаслигига сабабдир.
Ҳасадгўй бирон натижага эришганларни оёғидан чалиб, улар-
га зарар етказишга уринади. Бу энг ёмон одат. Ҳасадгўй ҳавас
қилиш нималигини билмайди. Ҳавас қиладиган одам ўзига
ҳам шундай яхшилик берилишини хоҳласа, ҳасадгўй эса одам-
лардан бу яхшилик олиниб, фақат ўзигагина
берилишини ис-
тайди. Бу худбинлик ва ичиқораликдан бошқа нарса эмас. Де-
мак, болалар, биз ҳасаддан узоқ бўлишимиз, кек ва адоватдан
сақланишимиз керак экан.