Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим
Download 1.61 Mb. Pdf ko'rish
|
бола одоби билан гузал
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳасадгўй
- Фойдали насиҳатлар
- Ота-боболаримиз ўгитлари
Болалар луғати
Ҳавас – қизиқиш, иштиёқ, интилиш, рағбат, бировлар эришган ютуқлар ўзида ҳам бўлишини орзу қилиш. Ҳасад – одамлардаги яхшиликларни кўролмаслик, ичиқоралик. Ҳасадгўй – ҳасад қилувчи, қалби ҳасадга тўла одам. Худбин – ўзини ўйловчи, ҳамма нарсадан ўз фойдасини устун қўювчи. Ичиқоралик – дили бузуқлик, ҳасадгўйлик, бировнинг ютуқларини кўра олмаслик. Фойдали насиҳатлар 1. Ҳасад ва ғазаб икки қанот бўлиб ҳаракатга келса, тоза ва чиройли ҳаётларни хира қилиб юборади. 2. Олов ўзидан-ўзи ёниб кул бўлгани каби ҳасадчининг жасади ҳасад ўтидан эриб, барбод бўлади. 3. Одамзот ҳасад қилмаслиги керак, ҳавас қилиши керак. Ҳавас қилган одам муродига етади. 4. Ҳасадчида роҳат йўқ. Ота-боболаримиз ўгитлари урматли болалар, мана китобимизнинг охирига ҳам етиб келдик. Сиз ушбу китобни ўқиш орқали ўзингизга керакли кўп маълумотларни билиб олдингиз, шундайми? Энди ота-боболаримизнинг қимматли панд-насиҳатларидан бир қанчасини келтирамиз. Уларни ёдлаб олишга ҳаракат қилинг: – Икки тоифа одам доимо бойдир, ҳеч камбағал бўлмайди: бири – олим, иккинчиси – қаноат эгаси. – Икки нарса борки, ози ҳам кўпдир: биринчиси – адоват, иккинчиси – чақимчилик. – 171 – – Икки нарса қалбни бузади: бири – кўп овқат ейиш, ик- кинчиси – кўп ухлаш. – Икки нарса инсонни тез адо қилади: бири – аҳмоқлик, иккинчиси – ахлоқсизлик. – Икки нарсани киши ўзидан қувиши қийин: бири – соя, иккинчиси – бадфеъллик. – “Нима десам экан” деб андиша қилиш “нега айтдим” деб пушаймон бўлишдан яхшироқ. – Уч нарсани унутган одам ақлли эмас: дунёнинг ўткинчилигини, ундан қачондир ажралишини ва ўлимдан ҳеч ким қутулиб қола олмаслигини. – Ҳакимларнинг айтишича, одамлар уч гуруҳга, яъни ақллиларга, ярим ақллилар ва нодонларга бўлинадилар. Ақлли шундай кишики, бирон воқеа юз бермасдан аввал ун- дан қутулишнинг чора-тадбирини ўйлаб иш тутади. Одам- лар охирида қиладиган ишни у олдиндан қилиб қўяди. Ярим ёки ўрта ақлли шундай кишики, бирон ҳодиса юз берса, эсанкираб қолмайди, ундан қутилиш чорасини қидиради ва шу туфайли бу бало домидан озодликка эришади. Но- дон шундай кишики, бирон нохуш воқеа юз берса, ундан қутилиш йўлларини қидириш ўрнига дод-вой қилиш билан чекланади. – Уч сифат уч хил натижа келтиради: мулойимлик – улуғ мартаба, қаноат – роҳат, тавозеъ – эъзоз келтиради. – Уч нарса инсон учун жуда зарур: қаҳру ғазаб вақтида ўзини тута билиш, бошга кулфат тушганда бетоқат бўлмай сабр қилиш ва хайрли ишларга шошилиш. – Уч неъмат қадрига уч тоифа одам етади: ёшлик қадрига қарилар, саломатлик қадрига беморлар ва хотиржамлик қадрига ғам-ташвишли кишилар. – Ақлли кишида учта хислат бўлади: бирон нарса сўралса, одоб билан жавоб беради, бировдан ёмонлик кўрса ҳам яхши- лик қилади, халқи учун фойдали фикрларни олға суради. – Уч хил кишининг хизматидан бўйин товламаслик керак: ота-она, меҳмон ва бемор хизматидан. – 172 – – Бир улуғ киши шундай деди: “Кишининг қалбида тўртта гавҳар бўлиб, бу тўрт гавҳарнинг тўртта душмани ҳам бор. Би- ринчиси ақл гавҳаридир, унинг душмани ғазабдир. Иккинчиси илм гавҳаридир, унинг душмани такаббурликдир. Учинчиси қаноат гавҳари, унинг душмани ҳирсдир. Тўртинчиси сахий- лик гавҳари, унинг душмани таъмадир”. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling