Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал

Болалар луғати
Сабрли – чидамли, бардошли, иродали, 
қатъиятли, 
Вазмин – оғир, босиқ, салобатли.
Фойдали насиҳатлар
1. Айтилишича, одамларнинг бахтлироғи 
қуйидагилардир:
– қалби илмга ташна кишилар;
– жисми сабр қилувчи кишилар;
– қўлида бор нарсага қаноат қилувчи киши-
лар.
2. Сабрнинг аввали аччиқ, охири эса ширин.
3. Ёмон кунда сабр қилган одам яхши кунга тез етади.
4. Ғазабнинг аввали жиннилик, охири надоматдир.


– 161 –
5. Жавобнинг юмшоғи ғазабни сўндиради, сўзнинг қаттиғи 
одамни ўлдиради.
6. Шошқалоқлик бу адашган одамларнинг иши, сабрлилик эса 
эзгу одамларнинг ишидир.
7. Сабрли бўл, муродга етасан.
8. Яхшиларнинг даражасига азият ва машаққатларга сабр 
қилиш орқали эришилади.
9. Агар меҳнат-машаққат ёки қайғу-алам дуч келса, сабр би-
лан қарши олсанг, унинг ортидан яна шодлик келади.
10. Ишнинг фурсатини кутиш, шошилмаслик керак, ҳамма 
иш вақти-соати келганда битади.
Қаноатли бўлиш фазилати
аноат инсонни бойитади. Фақат шундай бўлишига 
кўпчилик шубҳа билан қарайди. Қаноат сўзи қўлидаги 
мавжуд нарсага рози бўлиб, тақдирига ёзилганидан бошқасига 
кўз тикмаслик маъносини билдиради. Баъзилар қаноатни 
нотўғри тушуниб, уни дангаса бўлиб ўтиришдир деб ўйлайди. 
Қаноат ўзига ато этилган нарсага рози бўлиш, бошқалар мулки 
ва ризқ-насибасига кўз олайтирмасликдир. Бу зинҳор ғайрат-
шижоатга тескари эмас. Машҳур саҳоба Саъд ибн Абу Ваққос 
ўғлига шундай деб насиҳат қилибди:
– Ўғлим бой бўлишни истасанг, бойлик билан бирга қаноат 
ҳам сўра. Чунки қаноатсиз одам бой бўлолмас. Қаноат эса 
битмас-туганмас бойлик дир.
Азиз болалар, бир эътибор беринг: тишларимиз, бўйимиз 
маълум бир ўлчовга етгач, ўсишдан тўхтайди, тўғрими? Агар 
аъзоларимиз ўсишда давом этаверса нима бўларди?!
Хотирамиз маълум бир миқдорда маълумотни қабул қилади. 
Ундан ортиғини сиғдира олмайди.
Олма тарвуз каби йириклашмайди. Ёмғир керагидан ортиқ 
ёғса, қандай оқибатларга олиб келади? Демак, ҳамма нарса-
нинг ўз меъёри бор. Қаноат инсонга ўша меъёрда яшашни 
ўргатади. Қаноатнинг зидди очкўзликдир. Очкўзлик инсонни 
ҳалокатга олиб боришига ҳаётий мисоллар келтирамиз:


– 162 –
Бир ҳайдовчи манзилга тезроқ етиб олай, деб тезликни 
оширибди ва оқибатда автоҳалокатга учрабди. Бир йигит куч-
ли бўламан, деб керагидан ортиқ овқат еяверганидан ўзини 
ҳам кўтара олмайдиган даражада семириб кетибди.
Инсон тўхташи керак бўлган нуқтани билиши керак. Бу 
нуқтани қаноат белгилаб беради. Очкўзлик эса чегарадан 
чиқишга ва кўнгилсизликлар томон йўл олишга сабаб бўлади.
Демак, ҳаётда ҳамма нарса ўз меъёрида бўлиши яхши экан. 
Қаноатни ўзига шиор қилиб олган инсон ҳам мана шу мезон 
асосида ҳаёт кечирган бўлади.

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling