Болалар давоматини қайд этиш дафтари (табель, фильтр, патранаж ва ота-оналар тўғрисидаги маълумотлар)


Мисол: Катта гуруҳ болаларининг ривожланиш харитаси кўрсаткичларини ўзлаштириш самарадорлиги юзасидан оралиқ кузатув


Download 174.61 Kb.
bet10/14
Sana09.02.2023
Hajmi174.61 Kb.
#1179198
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
4. 05-03 – Болалар давоматини қайд этиш дафтари (табель, фильтр, патранаж ва ота-оналар тўғрисидаги маълумотлар).

Мисол:
Катта гуруҳ болаларининг ривожланиш харитаси кўрсаткичларини ўзлаштириш самарадорлиги юзасидан оралиқ кузатув
ҲИСОБОТИ
(2020 йил май ҳолатига асосан)


Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши:
Болаларнинг йирик моторика, майда моторика, сенсомоторика, соғлом турмуш тарзи ва хавфсизлик соҳалари бўйича ўзлаштириши керак бўлган билим, кўникма, малакалари сентябрь-май ойлари давомида:таълимий фаолиятлар ва кун давомида олиб бориладиган таълимий-тарбиявий педагогик жараёнларда: ўйин фаолияти, ҳаракатли ўйин, кам ҳаракатли ўйин, ривожлантирувчи ўйинлар, йирик ва майда ўйинчоқ конструктор билан ўйинлар, стол усти ўйинлари (мозаика, лото, домино) орқали якка тартибда иш олиб бориш билан мустаҳкамланиб борилди.
Таълимий фаолиятларда асосий ҳаракат машқларини ўзлаштирмаган болалар асосан сайр вақтида якка ишлашга олинди, жисмоний тарбия йўриқчиси, методист тавсиялари асосида болалар билан якка ишлаш жараёнида амалий метод (кўрсатма бериш, намуна кўрсатиш), оғзаки методлари(тушунтириш)дан фойдаланилди. Болалардаги бўшлиқларни бартараф этиш учун болалар билан спорт мусобақалари ташкиллаштирилди, ҳаракатли ўйинлар, амалий машқлар, майда ўйинчоқ конструктор билан ўйинлар, стол усти ўйинларидан (мозаика, лото, домино) фойдаланилди.
Натижада жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши соҳаси бўйича ўзлаштирилмаган ривожланиш кўрсаткичлари бартараф этилди.
Гуруҳда бетоблиги билан МТТга кам қатнаган болалар Ш.Рахматова,Р.Носирова, К.Хакимова, М.Саидовалар арғамчи зина, арқон бўйлаб тирмашиш машқларини бажаришда қийналдилар. енгил, тезкорлик билан, тўсиқлардан ҳатлаб ўтиш, турли усулларда сакрашда қийналдилар. Ёзги соғломлаштириш даврларида болалар билан ушбу машқларни мустаҳкамлаш режалаштирилди.
Ижтимоий-хиссий ривожланиш:
«Мен» концепцияси, ҳиссиётлар ва уларни бошқариш, ижтимоийлашув, катталар ва тенгдошлар билан мулоқот соҳалари бўйича ўзлаштириши керак бўлган билим, кўникма, малакалари:шахсий қарорлар қабул қилиш қобилиятини намоён этиш, ўз-ўзини баҳолаш қобилиятини намоён этиш, яхши ёки ёмон хатти-ҳаракатга баҳо бериш, ғоялар таклиф этиш, ташаббускорлик кўрсатиш, муаммоларга дуч келганда танишлардан ёрдам сўраш, бошқаларни тушуниш, керак бўлганда уларга ёрдам бериш, ўзидан кичикларга ва кекса инсонларга эътиборли бўлиш, меҳнат фаолиятида ўртоғига ёрдам бериш, ўртоғининг ютуқларидан қувониш, бошқаларнинг меҳнати натижаларига ҳурмат билан қараш каби эзгу хислатларни шакллантириш бўйича психолог билан ҳамкорликда якка тартибда иш олиб бориш билан мустаҳкамланиб борилди.
Натижада ижтимоий-хиссий ривожланиш соҳаси бўйича ўзлаштирилмаган кўпгина ривожланиш кўрсаткичлари бартараф этилди.
Гуруҳдаги Р.Носирова, К.Хакимов, К.Саидова, Р.Ўткировлар билан шахсий қарорлар қабул қилиш қобилиятини намоён этиш, ўз-ўзини баҳолаш қобилиятини намоён этиш, яхши ёки ёмон хатти-ҳаракатга баҳо бериш, ғоялар таклиф этиш, ташаббускорлик кўрсатиш, муаммоларга дуч келганда танишлардан ёрдам сўраш, бошқаларни тушуниш, керак бўлганда уларга ёрдам бериш, ўзидан кичикларга ва кекса инсонларга эътиборли бўлиш каби ўзлаштириши керак бўлган билим, кўникма, малакаларни шакллантиришни ёзги соғломлаштириш даврларида якка ишлашга режалаштирилди.

Download 174.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling