Болалар давоматини қайд этиш дафтари (табель, фильтр, патранаж ва ота-оналар тўғрисидаги маълумотлар)


Download 174.61 Kb.
bet9/14
Sana09.02.2023
Hajmi174.61 Kb.
#1179198
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
4. 05-03 – Болалар давоматини қайд этиш дафтари (табель, фильтр, патранаж ва ота-оналар тўғрисидаги маълумотлар).

Ижодий ривожланиш:
Дунёни бадиий тасаввур этиш, бадиий-ижодий қобилиятлар соҳалар бўйича ўзлаштириши керак бўлган билим, кўникма, малакалари кун давомида таълимий фаолиятларда, таълимий ўйинлар, мусиқий дидактик ўйинлар, бармоқ ҳаракатларини ривожлантирувчи ўйинлар, мусиқий ҳаракатли ўйинлар, саҳналаштириш, стол усти театри, бармоқ театри, қўлқопли театр, соя театри, қўғирчоқ театри, оригами театри, болалар кутубхонаси фаолияти, мустақил ижодий фаолият, байрам, кўнгил очар тадбирлар, мустақил фаолият, сайр, болалар расм кўрик танловлари, тўгараклар фаолияти орқали якка тартибда иш олиб бориш билан мустаҳкамланиб борилди.
К.Саидова, М.Махмудовалар билан мусиқа раҳбари якка тартибда ишлаб ижобий натижаларга эришди. Қизларимиз мусиқага монанд ҳаракатлар қила оляпдилар. А.Исмоиловада мураккаб предметлар чизиш ва уларни декоратив нақшлар билан ясатиш малакаси жуда яхши шаклланмади. А.Исмоилова билан кейинги ойларда ҳам якка ишлаш давом эттирилади.
Октябрь-ноябрь ойлари давомида У.Йўлдошева, К.Салимовлар билан якка ишлаш давомида қоғоздан ва табиат материаллардан аппликация яратиш бўйича малака шаклланди.
Гуруҳга янги қўшилган С.Набиева, С.Умаровларда шахслараро муносабат бўйича муаммо (одамови, тортинчоқ) борлиги туфайли мусиқа машғулотларида фаол қатнаша олмаяптилар. С.Набиева, С.Умаровлар билан мусиқий таълим, саҳналаштириш, стол усти театри, бармоқ театри, қўлқопли театр, соя театри, қўғирчоқ театри, оригами театрида фаол иштирок этиш учун мусиқа раҳбари психолог билан ҳамкорлик ишлари режалаштирдилар.
Тарбиячи: _________________

Тарбиячининг ўқув йилининг охирида ўтказиладиган якуний кузатуви
Ўқув йили охири - май ойида тарбиячи якуний кузатув ўтказади. Тарбиячи болалар билан ўқув йили бошида ва иккинчи ярим йиллик давомида белгиланган вазифалар қай даражада бажарилганлиги ва эришилган натижаларга кўра кейинги ўқув йилига мақсад ва вазифалар белгиланади.


Ўқув йили охирида тарбиячи томонидан ҳисобот тайёрлаш ва уни педагогик кенгашга тақдим этиш.
Ҳар бир гуруҳ тарбиячиси ўқув йили якунида дастур асосида болалар ўзлаштириши бўйича ҳисобот тайёрлайдилар. Ушбу ҳисобот якуний педагогик кенгашда тингланади ва муҳокама этилади. Ҳисоботда болалар томонидан ўқув дастури ўзлаштирилишининг сифат даражаси тўғрисида маълумот берилади ва унда ҳар бир болалар томонидан тегишли натижаларга эришилмаган бандлар ҳамда улар нега бажарилмаганлиги сабабларига тўхталиб ўтади (баъзи методикалар ўзлаштирилмагани, тарқатма материаллар, адабиётларнинг етарли бўлмагани, гуруҳ техника воситалари билан етарли даражада таъминланмагани, боланинг бетоб бўлгани ва таълимий фаолиятларни ўтказиб юборгани, ота-оналарнинг фаол бўмагани ва ҳ.к.). Кенгаш аъзолари олиб борилган иш натижаларига баҳо берилади. Мутахассисларнинг бола ривожланишидаги педагогик ёрдамининг натижавийлиги юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилади. Ушбу натижалар асосида сабабларни бартараф этиш борасидаги ишлар режалаштирилади ва мазкур гуруҳ учун келаси йилга мўлжалланган вазифалар белгиланади.

Download 174.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling