Болалар давоматини қайд этиш дафтари (табель, фильтр, патранаж ва ота-оналар тўғрисидаги маълумотлар)


Нутқ,мулоқот,ўқиш ва ёзиш малакалар


Download 174.61 Kb.
bet8/14
Sana09.02.2023
Hajmi174.61 Kb.
#1179198
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
4. 05-03 – Болалар давоматини қайд этиш дафтари (табель, фильтр, патранаж ва ота-оналар тўғрисидаги маълумотлар).

Нутқ,мулоқот,ўқиш ва ёзиш малакалар :
Нутқ ва тил, ўқиш малакалари, қўл бармоқлари майда моторикаси кичик соҳалар бўйича ўзлаштириши керак бўлган билим, кўникма, малакалари кун давомида таълимий фаолиятларда, ривожлантирувчи ўйинлар, воқеабанд ўйинлар, ролли ўйинлар, саҳналаштирувчи ўйинлар, дидактик ўйинлар, бармоқ ҳаракатларини ривожлантирувчи ўйинлар, товуш маданиятини ривожлантирувчи ўйинлар, фаолият турларида (ўйин, сайр, эрталабки қабул, овқатланиш, кийиниш, кундузги уйқу, ювиниш, тажриба, мустақил фаолият, меҳнат, кўнгил очар соатлар, байрам эрталиклари) якка тартибда иш олиб бориш билан мустаҳкамланиб борилди.
У. Хусанова билан кузатаётган ҳодиса ва воқеаларни тушунтириб бериш, Ф. Шарипова билан “с”, “з”, “ш” товушларни тўғри ва аниқ талаффуз қилиш, О.Азизова билан сўздаги биринчи товушни билиш, Н. Санжарова билан “б”, “п”, “д”, “т” товушларни фарқлаш бўйича логопед Файзуллаева Шоира билан ҳамкорликда иш олиб борилди. Н. Тошпулатов билан расмларни текис штрихлаш бўйича асосан куннинг иккинчи ярмида шуғулландим ва уйда ота-онасига ҳам бола билан шуғулланишлари учун расмларни текис штрихлаш бўйича топшириқлар бериб бордим.
Октябр-декабрь ойлари давомида якка ишлашда Ф. Шарипова билан “с”, “з”, товушларни тўғри ва аниқ талаффуз қилиш шакллантирилди. Н. Санжарова билан “б”, “п” товушларни фарқлай бошлади.
Нутқ,мулоқот,ўқиш ва ёзиш малакаларни ривожлантириш бўйича Ф. Шарипова билан “ш” товушини тўғри ва аниқ талаффуз қилиш, Н. Санжарова билан “д”, “т” товушларни фарқлаш кейинги ойларда давом эттиришни режалаштирдим.
Билиш жараёни:
Интеллектуал-билиш малакалари, элементар математик малакалар, тадқиқий-билиш ва самарали рефлексив фаолият соҳалар бўйича ўзлаштириши керак бўлган билим, кўникма, малакалари кун давомида таълимий фаолиятларда, ривожлантирувчи ўйинлар, ҳаракатли, дидактик ўйинлар, табиат ҳақидаги билимларини ривожлантирувчи ўйинлар (таълимий, дидактик, мантиқий), атроф олам ҳақидаги билимларини ривожлантирувчи ўйинлар (таълимий, дидактик, мантиқий), элементар математик тасаввурларини шакллантиришга мўлжалланган ўйинлар (таълимий, дидактик, мантиқий), ясси геометрик шаклли ўйинлар (таълимий, мантиқий, дидактик ), фаолият турларида (ўйин, сайр, тажриба, мустақил фаолият, меҳнат фаолияти) орқали якка тартибда иш олиб бориш билан мустаҳкамланиб борилди.
У.Йўлдошева билан эрталабки доира, кечки соатларда 1дан 10гача бўлган сонларни тўғри ва тескари санашни ўргатишда турли таълимий ўйинлар, тарқатма материаллардан фойдаланиб иш олиб борилди. Натижада У.Йўлдошева 1дан 10гача бўлган сонларни тўғри ва тескари санашни ўрганди. Лекин октябрь-декабрь ойларида математикадан ўтказилган таълимий фаолиятларда вақт, фазода мўлжалга олиш, 10 сони ичида қўшиш ва айиришда ҳам ўзлаштиришда қийналди. У.Йўлдошева билан кейинги ойларда ҳам якка ишлаш режалаштирилди. М.Махкамов предметларни узунлиги, эни, қалинлиги ва баландлигига кўра таққослашни яхши тушуниб олди. М.Саидова билан расм асосида сюжетни эслаб қолиш ва расм асосида ҳикоя тузиш устида ота-онаси билан ҳамкорликда ишлар олиб борилди. С.Наимов билан жонли ва жонсиз табиатни фарқлаш бўйича якка ишланди.
Октябрь-декабрь ойларида психологнинг таълимий фаолиятни кузатишлари асосида берган тавсияси асосида А.Исмоилова, Т.Шокировалар билан нутқ ва сўз бойлигини ошириш, диққатни жамлаш юзасидан машқлар, ўйинлар, расмли карточкалар, расмлар асосида савол-жавоблар ўтказилди. Натижада болалардаги бўшлиқлар бартарф этилди.

Download 174.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling