Болалар давоматини қайд этиш дафтари (табель, фильтр, патранаж ва ота-оналар тўғрисидаги маълумотлар)


Нутқ,мулоқот,ўқиш ва ёзиш малакалар


Download 174.61 Kb.
bet11/14
Sana09.02.2023
Hajmi174.61 Kb.
#1179198
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
4. 05-03 – Болалар давоматини қайд этиш дафтари (табель, фильтр, патранаж ва ота-оналар тўғрисидаги маълумотлар).

Нутқ,мулоқот,ўқиш ва ёзиш малакалар :
Нутқ ва тил, ўқиш малакалари, қўл бармоқлари майда моторикаси кичик соҳалар бўйича ўзлаштириши керак бўлган билим, кўникма, малакалари кун давомида таълимий фаолиятларда, ривожлантирувчи ўйинлар, воқеабанд ўйинлар, ролли ўйинлар, саҳналаштирувчи ўйинлар, дидактик ўйинлар, бармоқ ҳаракатларини ривожлантирувчи ўйинлар, товуш маданиятини ривожлантирувчи ўйинлар, фаолият турларида (ўйин, сайр, эрталабки қабул, овқатланиш, кийиниш, кундузги уйқу, ювиниш, тажриба, мустақил фаолият, меҳнат, кўнгил очар соатлар, байрам эрталиклари) якка тартибда иш олиб бориш билан мустаҳкамланиб борилди.
Логопед Файзуллаева Шоира билан ҳамкорликда иш олиб бориш натижасида Ф. Шарипова билан “с”, “з”, “ш” товушларни тўғри ва аниқ талаффуз эта бошлади, Н. Санжарова “б”, “п”, “д”, “т” товушларни нутқида равон талаффуз этди ва мазкур товушларни қийинчиликсиз фарқлай бошладилар.
Гуруҳдаги Т.Шокирова, У.Хусанова, Ф.Шариповалар катталар ёрдамида истак бўйича ижодий ҳикоя тузишда, гапларда синоним сўзларни топишда, қофияли сўзлар топишда қийналадилар.
Мазкур болалар билан ёзги соғломлаштириш даврида якка ишлаш режалаштирилди.
Билиш жараёни:
Интеллектуал-билиш малакалари, элементар математик малакалар, тадқиқий-билиш ва самарали рефлексив фаолият соҳалар бўйича ўзлаштириши керак бўлган билим, кўникма, малакалари кун давомида таълимий фаолиятларда, ривожлантирувчи ўйинлар, ҳаракатли, дидактик ўйинлар, табиат ҳақидаги билимларини ривожлантирувчи ўйинлар (таълимий, дидактик, мантиқий), атроф олам ҳақидаги билимларини ривожлантирувчи ўйинлар (таълимий, дидактик, мантиқий), элементар математик тасаввурларини шакллантиришга мўлжалланган ўйинлар (таълимий, дидактик, мантиқий), ясси геометрик шаклли ўйинлар (таълимий, мантиқий, дидактик ), фаолият турларида (ўйин, сайр, тажриба, мустақил фаолият, меҳнат фаолияти) орқали якка тартибда иш олиб бориш билан мустаҳкамланиб борилди.
У.Йўлдошева, Ш.Рахматова, М.Саидова, У.Хусановалар билан эрталабки доира, кечки соатларда 1дан 10гача бўлган сонларни тўғри ва тескари санаш, вақт, фазода мўлжалга олиш, 10 сони ичида қўшиш ва айиришни ўргатишда турли таълимий ўйинлар, тарқатма материаллардан фойдаланиб иш олиб борилди.
Гуруҳдаги кўп бетоб бўлиб машғулотларни ўтказиб юборган болалар (Ф.Шарипова, О.Азизова, Н.Санжарова)элементар математик тасаввурларни шакллантириш: 0, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9 рақамларни миқдор билан таққослаш, 10 гача бўлган сонларни бирликлардан иборат таркиби, масалан: 4 бу – 1, 1, 1 ва яна 1; 9 бу – 1, 1, 1,1, 1, 1, 1, 1 ва яна 1, 10 гача бўлган сонларни ўзидан кичик бўлган 2 та сондан ҳосил қилиш: 4 бу – 3 ва 1; 1 ва 3; 2 ва 2 каби ҳисобларни ечишда қийналдилар. Мазкур болалар билан ёзги соғломлаштириш даврида якка ишлаш режалаштирилди.

Download 174.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling