Болалар давоматини қайд этиш дафтари (табель, фильтр, патранаж ва ота-оналар тўғрисидаги маълумотлар)
Download 174.61 Kb.
|
4. 05-03 – Болалар давоматини қайд этиш дафтари (табель, фильтр, патранаж ва ота-оналар тўғрисидаги маълумотлар).
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тарбиячининг биринчи ярим йиллиги якунида ўтказиладиган оралиқ кузатуви Оралиқ кузатув
- Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши
- Ижтимоий-хиссий ривожланиш
Тарбиячи : _______________________________ имзо ___________ Тарбиячининг биринчи ярим йиллиги якунида ўтказиладиган оралиқ кузатуви Оралиқ кузатув ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги якуни ва иккинчи ярим йиллик бошланиш даврига тўғри келади, яъни декабрь ва январь ойларида кузатув ишлари олиб борилади. Бу мониторингни ўтказишдан мақсад болага нисбатан танланган методиканинг тўғрилигини аниқлаш, ривожланиш динамикасини белгилашдан иборат. Мазкур кузатув натижаларига кўра, тарбиячи, бошқа мутахассислар билан ҳамкорликда, зарурат туғилган ҳолатларда педагогика жараёнига тузатишлар киритиши мумкин. Ҳар бир гуруҳ тарбиячиси оралиқ кузатув ўтказгандан сўнг гуруҳ тарбияланувчиларнинг ўзлаштиришлари, ривожланиш динамикалари, қўлланилаётган илғор методикалари, болаларнинг ўзлаштиришдаги ютуқларлари ҳақида ҳисобот тайёрлайдилар. Ҳисобот матн тарзида тайёрланади. Мисол: Катта гуруҳ болаларининг ривожланиш харитаси кўрсаткичларини ўзлаштириш самарадорлиги юзасидан оралиқ кузатув ҲИСОБОТИ (2019 йил декабрь ҳолатига асосан) Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши: Болаларнинг йирик моторика, майда моторика, сенсомоторика, соғлом турмуш тарзи ва хавфсизлик соҳалари бўйича ўзлаштириши керак бўлган билим, кўникма, малакалари сентябрь-декабрь ойлари давомида:таълимий фаолиятлар ва кун давомида олиб бориладиган таълимий-тарбиявий педагогик жараёнларда: ўйин фаолияти, ҳаракатли ўйин, кам ҳаракатли ўйин, ривожлантирувчи ўйинлар, йирик ва майда ўйинчоқ конструктор билан ўйинлар, стол усти ўйинлари (мозаика, лото, домино) орқали якка тартибда иш олиб бориш билан мустаҳкамланиб борилди. Таълимий фаолиятларда асосий ҳаракат машқларини ўзлаштирмаган болалар асосан сайр вақтида якка ишлашга олинди, жисмоний тарбия йўриқчиси, методист тавсиялари асосида болалар билан якка ишлаш жараёнида амалий метод (кўрсатма бериш, намуна кўрсатиш), оғзаки методлари(тушунтириш)дан фойдаланилди. Болалардаги бўшлиқларни бартараф этиш учун болалар билан спорт мусобақалари ташкиллаштирилди, ҳаракатли ўйинлар, амалий машқлар, майда ўйинчоқ конструктор билан ўйинлар, стол усти ўйинларидан (мозаика, лото, домино) фойдаланилди. Натижада жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши соҳаси бўйича ўзлаштирилмаган ривожланиш кўрсаткичлари бартараф этилди. Гуруҳга янги қўшилган С.Набиева, С.Умаровлар билан мураккаб конструкцияларни жамлаш, коптокни клюшка билан тўсиқларора олиб ўтиш, узатилган коптокни турли усуллар билан илиб олиш, пиёдалар учун асосий йўл қоидаларини билиш каби соҳа ривожланиш кўрсаткичларини ўзлаштира олмаганлиги сабабли якка ишлаш жараёнларини давом эттириш режалаштирилди. Ижтимоий-хиссий ривожланиш: «Мен» концепцияси, ҳиссиётлар ва уларни бошқариш, ижтимоийлашув, катталар ва тенгдошлар билан мулоқот соҳалари бўйича ўзлаштириши керак бўлган билим, кўникма, малакалари кун давомида: эрталабки болаларни қабул қилиш вақтида, болани катталар билан мулоқот қилишда одоб қоидаларига риоя қилишлари, ота- оналар билан самимий оҳангда сўзлашишлари, одоб билан мулоқотга киришишлари (саломлашади, хайрлашади, миннатдорчилик билдиради) психолог билан ҳамкорликда якка тартибда иш олиб бориш билан мустаҳкамланиб борилди. Шунингдек, «Мен» концепцияси, ҳиссиётлар ва уларни бошқариш, ижтимоийлашув, катталар ва тенгдошлар билан мулоқот соҳалари бўйича ўзлаштириши керак бўлган билим, кўникма, малакалари кун давомида ташкиллаштириладиган воқеабанд ўйинлар, таълимий ўйинлар, ривожлантирувчи ўйинлар, саҳналаштирувчи ўйинлар, дидактик ўйинлар, вазиятли ўйинлар, оила билан ўзаро ҳамкорлик жараёнида, фаолият турлари (ўйин, сайр, эрталабки қабул, овқатланиш, кийиниш, кундузги уйқу, ювиниш, тажриба, мустақил фаолият, меҳнат) жараёнларида ҳам болалар билан якка тартибда иш олиб борилди. Натижада ижтимоий-хиссий ривожланиш соҳаси бўйича ўзлаштирилмаган кўпгина ривожланиш кўрсаткичлари бартараф этилди. Гуруҳдаги Ш.Рахматова, М.Саидова, М.Махкамов, М.Махмудова, У.Йўлдошева, А.Исмоиловалар билан ўзига юклатилган мажбуриятларни қабул қилиш ва бажариш, мустақил ўзига фаолият турини танлаш, кимнидир хафа қилса, ўзини айбдор хис қилиш, яхши ёки ёмон хулққа баҳо бера олиш, яқин инсонлари ва дўстлари билан ўз ҳиссиётлари ва кечинмалари билан ўртоқлашиш, таниш инсонлар билан осон мулоқотга киришиш, бошқа болалар билан доимий дўстона муносабатларни қўллаб-қувватлаш бўйича психолог Каримова Мовлуда билан октябрь ойидан бошлаб ҳамкорликда иш олиб борилди. Болалар билан уч ой давомида олиб борилган якка ишлар натижасида улардаги бўшлиқлар бартараф этилди. Лекин якка ишлаш давомида бу болаларда хотира, диққат яхши ривожланмагани аниқланди ва болалар билан психолог тавсияси бўйича қўшимча тарзда эрталабки доира, кечки соатларда бола диққатини жамлаш ва хотирасини чархлаш учун турли ўйинлар мисол “Ер, Ҳаво, Сув”, “Саломлашиш ва танишув”, “Эсла ва чиз”, “Унинг исми нима” ваҳокозо ўйинлар ўйнатилиб диққати тарқоқ болаларда диққатни жамлаш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиляпди. Гуруҳга янги қўшилган С.Набиева, С.Умаровларда шахслараро муносабат бўйича муаммо (одамови, тортинчоқ) борлиги аниқланди. Бу болалар билан коррекцион-ривожлантирувчи машғулотлар олиб бориш бўйича режалар ишлаб чиқилди. Download 174.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling