Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


БОБ. БОЛАНИНГ ЭМЛАНГАНЛИK ҲОЛАТИНИ ТЕКШИРИШ


Download 0.75 Mb.
bet119/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

12 БОБ. БОЛАНИНГ ЭМЛАНГАНЛИK ҲОЛАТИНИ ТЕКШИРИШ
Ҳамма боланинг эмланганлик ҳолатини текширинг.
Тавсия этиладиган эмлаш тақвимидан фойдаланинг
Боланинг эмланганлик ҳолатига баҳо беришда эмлашга тааллуқли миллий тақвимдан фойдаланинг.БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемасини кўздан кечириб, тақвимни топинг. Боланинг эмланганлик ҳолатини баҳолар экансиз, шу тақвимга ҳам аҳамият беринг. Боланинг ёшига тўғри келадиган, тавсия этилган эмлашни буюринг. Агар бола эмлаш дорини керакли ёшида олмайдиган бўлса, бундай болада касаллик пайдо бўлиш хавфи ортади. Болаларнинг ҳаммаси тавсия этиладиган эмлаш дориларнинг ҳаммасини туғилганидан кейинги биринчи кундан бошлаб олишлари керак. Болани тавсия этилган ёшида эмлаш учун тиббий муассасага олиб келишмаса, бу эмлаш дориларни болага тез фурсатда қилиш лозим. Қолган дозаларини ҳеч бўлмаса 4 ҳафта оралатиб беринг. Эмлаш тақвимини тўла такрорлашнинг зарурияти йўқ.
Схема 12. Боланинг эмланганлик ҳолатини текшириш схемаси.

Эмлаш монеликларига риоя қилинг
Авваллари баъзи тиббий ходимлар боладаги енгил касалликлар уларни эмлашга монелик қилади (болани эмламаслик учун сабаб бўлади) деб ўйлар эдилар. Улар болани уйига жўнатиб, онасига болани соғайиб кетганидан кейин тиббий муассасага яна олиб келиш кераклигини уқдирар эдилар. Бу - нотўғри йўл, чунки эмлаш ишини кечиктиради. Болани тиббий муассасага олиб келиш учун онага узоқ масофани босиб ўтишга тўғри келар ва болани эмлаш учун кейинги сафар олиб келиш қийин бўлар, балки. Бола унга қизамиқ, шол, бўғма, кўк йўтал, қоқшол ёки сил юқиб қолиши хавфи остида қолаверади. Бемор болаларни ҳам, уларни шифохонага юбориш зарурияти йўқ бўлса, касалликларга қарши эмлаш жуда муҳим.
Эмлашга фақат 3 турдаги монелик мавжуд:
· Иммун танқислиги билан кечувчи касалликка чалинган болалар ёки хавфли ўсмалар, нурланишлар, иммун тизимини пасайтирувчи дори воситалари билан даволаш сабабли иммун тизимининг сустлашиши кузатилган болалар тирик вакциналар (БЦЖ, қизамиққа, тепкига, қизилчага ва шолга қарши вакциналар) билан эмланмайдилар. Шунга қарамай, ОИВ инфекцияси аниқланган ёки гумон қилинган болаларда ушбу касалликнинг клиник белгилари юзага чиқмаган даврда барча вакциналар билан, шу жумладан БЦЖ ва сариқ иситмага қарши вакциналар билан эмлаш мумкин.
· Эмлашидан сўнг болада шайтонлаш, анафилактик шок, энцефалопатик реакциялар каби кучли асоратлар кузатилган бўлса, кейинги эмлашларда бу вакцинани қўлламанг. Агар бу асорат АКДС дан сўнг кузатилган бўлса, АКДС ўрнига таркибида кўкйўтал компоненти бўлмаган АДС анатоксин билан эмланг.
· Қайта-қайта такрорланувчи шайтонлаш кузатилган ёки марказий асаб тизимининг бошқа ўткир неврологик касаллиги бўлган болаларда АКДС вакцинасини қўлламанг.
Агар бола касалхонага юбориладиган бўлса, касалхонага юборишдан олдин эмлаш ўтказманг. Бола касалхонага боргандан кейин ўша муассасадаги тиббий ходим болани эмлаш керак-керакмаслигини ҳал қилади. Шунда боланинг касалхонага жойлаштириш кечикмайди.
Болада диарея бўлса ва уни орал полиовакцина билан эмлаш вақти келган бўлса, унга ҳозирги ташриф вақтида ОПВ дозасини бериш керак. Аммо, бу дозани рўйхатга олиш керак эмас. Бола амбулаторияга яна 4 ҳафтадан сўнг ОПВнинг дозаси учун қайта келиши керак, ва шу доза берилиб, сўнг рўйхатга олиб кўйиш керак.
Агар бола қандайдир сабабларга кўра туғруқҳонада Гепатит В га қарши эмланмаган бўлса, болани схемасига мувофиқ эмлаш керак.
Онага оиладаги қолган болаларда ҳам эмлашларни ўтказишни кузатиш лозимлигини тавсия этинг. Керак бўлса, онасига қоқшолга қарши анатоксин инъекциясини қилинг.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling