Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


 Озиқланишнинг бузилиши ҳолатини ва камқонликни таснифлаш


Download 0.75 Mb.
bet116/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

11.2. Озиқланишнинг бузилиши ҳолатини ва камқонликни таснифлаш
Озиқланиш ҳолати хусусида учта тасниф бор: ОЗИҚЛАНИШНИНГ ОҒИР БУЗИЛИШИ, KАМВАЗНЛИК ва KАМВАЗНЛИК ЙЎҚ. Бундай таснифланган болаларни давосини аниқлаш ва даволаш III ва IV қисмларда беринган.
Мисол : Озиқланишнинг бузилиши ҳолатини таснифлаш жадвали

БЕЛГИЛАР

ТАСНИФЛАНГ

ДАВОСИ
(касалхонага юборишдан аввал қилинадиган шошилинч даво қора ҳарфлар билан ажратилган)

§ Кўзга ташланадиган оғир озғинлик ёки
§ Иккала оёқ панжаларида шиш

ОЗИҚЛАНИШНИНГ ОҒИР
БУЗИЛИШИ

Ø Гипогликемиянинг олдини олинг
Ø ЗУДЛИК билан касалхонага юборинг

§ Вазн ёши учун кам

KАМВАЗНЛИК

Ø Боланинг овқатланишини баҳоланг ва тавсияга мувофиқ, овқатлантириш бўйича онага маслаҳат беринг
Ø Онасига қачон зудлик билан қайтиш лозимлигини тушунтиринг
Ø Кейинги ташриф 14 кундан сўнг

§ Вазни ёши учун мос ва озиқланишнинг бузилиши белгилари йўқ

KАМВАЗНЛИК
ЙЎҚ

Ø Боланинг ёши 2 ёшга тўлмаган бўлса, унинг овқатланишини баҳоланг ва тавсияга мувофиқ, овқатлантириш бўйича онасига маслаҳат беринг
- Агар овқатлантириш бўйича муаммо
бўлса, кейинги ташриф 5 кундан сўнг
Ø Онасига қачон зудлик билан қайтиш лозимлигини тушунтиринг

Боланинг овқатланишини баҳолашингиз керак, агар:
· Боланинг ёши 2 ёшгача бўлса, ёки
· Боланинг ҳолати КАМ ВАЗНЛИК ва/ёки КАМҚОНЛИК деб таснифланса.
Қандай қилиб боланинг овқатланишини баҳолаш ва онасига овқатлантириш ва суюқликлар бўйича маслаҳат беришни “Онага маслаҳат беринг ва самарали мулоқот кўникмаларидан фойдаланинг” деб номланган V қисмнинг (Овқатлантириш бўйича онага маслаҳат беринг) 26 БОБида батафсил билиб оласиз (қаранг - ИЛОВА Е).

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling