Қулоқ инфекцияси йўқ
Қулоқда оғриқ йўқ ва ундан йиринг оқмаётган бўлса, боланинг ҳолати ҚУЛОҚ ИНФЕKЦИЯСИ ЙЎҚ деб таснифланади. Бундай бола қўшимча давога муҳтож эмас.
11 БОБ. ОЗИҚЛАНИШНИНГ БУЗИЛИШИ ЁKИ КАМҚОНЛИК
Болада озиқланишнинг бузилиши ёки камқонликка ишора қиладиган ўзига хос белгилар бўлмаслиги мумкин. Бемор болада озиқланишнинг бузилиши бўлиши, лекин тиббий ходим ёки оиладаги кишилар бу муаммоларни сезмасликлари мумкин. Озиқланиши бузилган болада талайгина касалликларнинг бошланиш хавфи ва ўлим хавфи юқори бўлади. Озиқланиши енгил ва ўртача даражада бузилган болаларда ҳам ўлим хавфи бирмунча юқори бўлади. Озиқланиши бузилган болаларни аниқлаб олиш ва даволаш кўпгина оғир касалликлар ва ўлимнинг олдини олишга ёрдам бериши мумкин. Озиқланиш бузилишининг баъзи ҳолларига уй шароитларида даво қилса бўлади. Оғир ҳоллар болани махсус равишда алоҳида овқатлантириш, озиқланишнинг бузилишига олиб келадиган (масалан, сил сингари) касалликка махсус даво қилиш учун касалхонага юборишни талаб қилади.
Озиқланишнинг бузилишига олиб келадиган сабаблар
Озиқланиш бузилишининг бир нечта сабаблари бор. Булар турли мамлакатларда турлича бўлиши мумкин. Озиқланиш бузилишининг турларидан бири – овқатда оқсиллар ва қувват берадиган, яхши энергетик моддаларетишмаслигидан келиб чиқадиган ўзгаришлардир. Бу хилдаги ўзгаришлар бола ўз организмининг эҳтиёжларини қондириш учун етарли миқдорда оқсиллар ва энергияни овқатдан ололмайдиган маҳалларда бошланади. Бундай ўзгаришлар тез-тез касал бўлиб турадиган болаларда ҳам бошланиши мумкин. Боланинг иштаҳаси пасайиб кетади ва еган овқати ҳазм бўлмай қолади. Болада оқсиллар ва энергетик моддалар етишмаслигида:
· Бола жуда озиб кетиши, унда маразм белгилари бўлиши мумкин.
· Боланинг бутун бадани шишиб, квашиоркор белгиси пайдо бўлиши мумкин.
· Бола яхши ривожлана олмаслиги, бўйининг ўсиши секинлашиб, жуда паст бўлиб қолиши мумкин.
Боланинг овқатида зарур витаминлар ва минерал моддалар тавсия этиладиган ҳажмда бўлмаган вақтларда ҳам болада овқатланишга алоқадор ўзгаришлар бошланиши мумкин. Бола витаминларни (масалан, витамин А) ёки минерал моддаларни (масалан, темир сингари моддаларни) етарли миқдорда олиб турмаслиги мумкин.
- Бола таркибида витамин А бўладиган овқатдан емаса, бу – организмда витамин А етишмаслигига олиб келиши мумкин. Организмида витамин А етишмайдиган болада қизамиқ ва диареядан ўлиш хавфи юқори бўлади. Бундай боланинг кўзи кўр бўлиб қолиши ҳам мумкин.
- Бола темир моддасига бой овқат еб турмайдиган бўлса, организмида темир етишмовчилиги бошланиб, камқонликка олиб келиши мумкин.
- Овқатланиш рационида кўп миқдорда темир моддасига бой бўлган маúсулотларни эъстемол қилмаслик темир етишмовчилиги ва камқонликка олиб келиши мумкин . Камқонлик - қизил қон таначалари сонининг камайиб кетиши ва қонда гемоглобин ҳажмининг озайиб қолиши билан таърифланадиган касалликдир. Камқонликка олиб келадиган сабаблардан бири қуйидагилар:
- Инфекциялар;
- Паразитар касалликлардан анкилостомоз ёки трихоцефалез, ичакдан қон кетиши сабабли камқонликка олиб келиши мумкин.
- Безгак ҳам қизил қон таначаларини парчаланишига олиб келади. Болаларда камқонлик бир неча марта безгак билан оғриган ва нотўғри даволанганда келиб чиқади. Камқонлик секин ривожланади. Кўп ҳолларда камқонлик бундай болаларда овқатланишнинг бузиши ва безгак сабабли келиб чиқиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |