БЕЛГИЛАР
|
ТАСНИФЛАНГ
|
ДАВОСИ
(касалхонага юборишдан аввал қилинадиган шошилинч даво қора ҳарфлар билан ажратилган)
|
§ Кафтларининг оқлиги яққол
|
ОҒИР КАМҚОНЛИК
|
Ø ЗУДЛИК билан касалхонага юборинг
|
§ Кафтларининг оқлиги ўртача
|
КАМҚОНЛИК
|
Ø Темир препаратларини беринг
Ø Агар боланинг ёши 1 ёшдан катта бўлса ва охирги 6 ой ичида дегельминтизация ўтказилмаган бўлса, мебендазол беринг
Ø Онасига қачон зудлик билан қайтиш лозимлигини тушунтиринг
Ø Кейинги ташриф 14 кундан сўнг
|
§ Кафтларининг оқлиги йўқ
|
КАМҚОНЛИК
ЙЎҚ
|
Ø Бола 2 ёшга тўлмаган бўлса, унинг овқатланишини баҳоланг ва тавсияга мувофиқ, овқатлантириш бўйича онага маслаҳат беринг
- Агар овқатлантириш буйича муаммо бўлса, кейинги ташриф 5 кундан сўнг
Ø Онасига қачон зудлик билан қайтиш лозимлигини тушунтиринг
|
Оғир камқонлик
Болада қўл кафтларининг яққол оқариб тургани бўлса, унинг ҳолатини ОҒИР КАМҚОНЛИК деб таснифланг.
Давоси
ОҒИР КАМҚОНЛИК деб таснифланган болада пневмония, диарея, қизамиқ ва бошқа оғир касалликлар оқибатида ўлиб қолиш хавфи юқори бўлади. Бундай болалар зудлик билан касалхонага юборилиши лозим. Улар қон қуйиб даволашга муҳтож бўлишлари ҳам мумкин.
Камқонлик
Боланинг қўл кафтлари ўртача оқиш бўлса, унинг ùолатини КАМҚОНЛИК деб таснифланг.
КАМҚОНЛИК деб тасниф берилган болада оғир касалликлар бошланиб қолиш хавфи юқори бўлади. Боланинг овқатланишини баҳоланг ва “Онага маслаҳат беринг ва самарали мулоқот кўникмаларидан фойдаланинг” деб номланган V қисмнинг (Овқатлантириш бўйича онага маслаҳат беринг) 26 БОБидаги ОВҚАТЛАНИШ рамкасига мувофиқ болани овқатлантириб бориш масалалари юзасидан онага маслаҳатларни беринг (ИЛОВА Е).
Темир препаратлари ёрдамида болани даволанг. Агар боланинг ёши 1 ёшдан катта бўлса ва охирги 6 ой ичида дегельминтизация ўтказилмаган бўлса, мебендазол беринг.
Қўл кафтлари ўртача оқиш бўлиб турган боланинг онасига болани такрор марта кўриш учун 14 кундан кейин яна келиш зарурлигни тушунтиринг.
Камқонлик деб таснифланган болани темир препаратлари билан даволаш керак. Даволаш мобайнида ҳар 2 ҳафтада қайта кўрик ўтказиш ва онасига кейинги 2 ҳафта ичида бериладиган темир препаратларини бериш лозим. Агар кафтларнинг оқлиги 2 ойдан сўнг ҳам кетмаса, болани касалхонага баҳолашга юборинг. Касалхонага юборилган озиқланишнинг оғир бузилиши бўлган болаларга темир препаратларини бериш керак эмас. Камқонлиги бўлган 1 ёшли ва ундан катта болаларга, агар охирги 6 ой ичида мебендазол олмаган бўлса, мебендазол беринг.
Камқонлик йўқ
Боланинг кафтларида оқарганлик белгилари бўлмаса КАМҚОНЛИК ЙЎҚ деб таснифланг. 2 ёшга тўлмаган болаларда овқатланиш муаммолари ва озиқланишнинг бузилиш хавфи юқори ёшдаги болалардагига қараганда кўпроқ бўлади.
Бола 2 ёшга тўлмаган бўлса, боланинг овқатланишини баҳоланг ва “Онага маслаҳат беринг ва самарали мулоқот кўникмаларидан фойдаланинг” деб номланган V қисмнинг (Овқатлантириш бўйича онага маслаҳат беринг) 26 БОБидаги ОВҚАТЛАНИШ рамкасига мувофиқ болани овқатлантириб бориш масалалари юзасидан онага маслаҳатларни беринг (ИЛОВА Е).
Do'stlaringiz bilan baham: |