Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Боланинг шу бугун эмлашга муҳтож ёки муҳтож эмаслигини аниқлаш учун


Download 0.75 Mb.
bet120/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

Боланинг шу бугун эмлашга муҳтож ёки муҳтож эмаслигини аниқлаш учун:
Бугун эмлаш қилиш ёки болани парвариш қилувчи шахсга эмлашга аниқ вақтда тиббиёт муассасасига келиш кераклиги айтиш мумкин. Шунингдек бола касалхонага эмлашлари керак бўлган хат билан юборилиши мумкин. Болага эмлаш ўтказиш кераклигини аниқланг.
Боланиинг ривожланиш тарихини КЎРИНГ (112/ҳ шакли);
· Агар боланинг ёшини билмасангиз, буни билиб олинг.
· Боланинг эмлаш варағидаги ёзувларни тавсия этиладиган тақвимга солиштириб кўринг. Бола ўзининг ёши учун тавсия этилган ҳамма эмлашларни олганми-йўқми, аниқланг.
· Агар бола касалхонага юборилмаётган бўлса, болани бугун эмлаш зарурлигини онага тушунтиринг.
Агар қўл остида боланинг ривожланиш тарихи (112/ҳ шакли) бўлмаса:
· Бола қандай эмлашларни олганини онадан бирма-бир айтишини сўранг.
· Боланинг эмлашлари қайд қилинган профилактик эмлаш картасини (063/ҳ шакли) ва профилактик эмлашларнинг қайд этиш журналини (064/ҳ-шакли) текширинг.
· Онанинг қўлига ОНАГА ЭСЛАТМАни бериб, унда белгилаб қўйилган эмлаш кунини онага кўрсатинг ва зарур бўлса, болани эмлаш хусусидаги миллий тақвимга мувофиқ эмлашга юборинг.
· Она Сизга тўғри маълумот берганлигига ишонч ҳосил қилинг. Агар шубҳалансангиз болага эмлаш ўтказинг. Боланинг ёшига мос равишда ОПВ, АКДС ва қизамиққа қарши эмлашни қилинг.
Онага эмлаш картасини беринг ва ҳар доим тиббий муассасага болани олиб келганда ўзи билан олиб келишни илтимос қилинг.
Эмлаш статусини баҳолашингиз мобайнида ёзиш шаклига қилинган эмлашларни белгиланг ва бугун қилинадиган эмлашларни белгилаб қўйинг. Агар бола қўшимча эмлаш учун тиббий муассасага келиши керак бўлса таснифлаш бўлимига кейинги келиш санасини ёзиб қўйинг.
13 БОБ. БОШҚА МУАММОЛАРНИ БАҲОЛАШ
БАҲОЛАНГ схемасининг сўнгги рамкаси болада пайдо бўлиб қолиши мумкин бўлган ҳар қандай бошқа муаммоларга баҳо бериб чиқишингиз зарурлигини Сизга эслатиб туради.
БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемасида бемор боланинг ҳамма муаммолари ҳам баён этилмагани учун Сиз энди боланинг онаси Сизга айтиб берган бошқа муаммоларни баҳолашингиз керак бўлади. Масалан, она болада тери инфекцияси бор, бадани қичишади ёки бадан териси ёки кўз оқлари сарғайган, деб айтиши мумкин. Ёки болани кўриб, текшираётган пайтингизда бошқа касалликни топиб олдингиз. Бошқа ҳар қандай муаммоларни Сиз ўзингизнинг билимларингиз ва тажрибангизга таяниб туриб ҳамда тиббий муассасанинг қоидаларига амал қилган ҳолда аниқлаб олинг ва уларга даво қилинг. Болада Сиз амбулаторияда даво қила олмайдиган бошқа хилдаги ҳар қандай муаммолари бўлса, уни касалхонага юборинг.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling