Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Болада шайтонлаш бўлса диазепамни юборинг


Download 0.75 Mb.
bet129/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

18.2. Болада шайтонлаш бўлса диазепамни юборинг
Агар болада шайтонлаш бўлса диазепамнинг биринчи дозасини беринг ва касалхонага юборинг.
· Керакли дозани шприцига (1,0 мл) олинг. Агар иложи бўлса дозани вазнига қараб олинг. Сўнг игнани олиб ташланг.
· Шприцни тўғри ичакка 4-5 см ичкарига киритинг ва эритмани жўнатинг.
· Думбаларни қисиб бир неча минут ушлаб туринг.
Жадвал 3. Шайтонлашда диазепам беринг.

Болада шайтонлаш бўлса диазепамни ректал юборинг

  • Болани ён томонига ётқизинг ва нафас йўлларини тозаланг. Боланинг оғзига ҳеч нарса солманг.

· Диазепамни 0,1мл/кг дозада тўғри ичакка игнасиз шприц (1,0 мл) орқали юборинг.
· Агар шайтонлаш тўхтамаса, диазепам дозасини 10 минутдан сўнг қайтаринг.

ЁШИ ёки ВАЗНИ

Диазепам дозаси
(10 мг/2 мл) 0,1 мл/кг

2-< 4 ойлик (3-< 6 кг)

0,5 мл (2,5 мг)

4-<12 ойлик (6-<10кг)

1 мл (5 мг)

1-< 3 ёш (10-< 14 кг)

1,25 мл (6,25 мг)

3-<5 ёш (14-19 кг)

1,5 мл (7,5 мг)




18.3. Гипоглекемиянинг олдини олинг
Жуда оғир фебрил касаллик ва/ёки озиқланишнинг оғир бузилиши таснифлари бор болаларда касалхонага юборишдан олдин гипогликемиянинг олдини олиш керак бўлади. Гипогликемия жуда жиддий касалликларда, масалан менингитда юзага келади. Бу ҳолат шунингдек бола узоқ вақт овқатланмаганда ривожланади. Бу жуда хавфли ҳолат, чунки у бош мия иш фаолиятининг бузилишига олиб келади.
Кўкрак сути ва унинг ўрнини босувчи сунъий аралашмалар ёки ширин сув гипогликемиянинг олдини олиш учун керак бўлган глюкоза билан таъминлайди.
Агар бола эма олмаса ва Сиз нозогастрал зонддан фойдаланишни билсангиз, зонд орқали 50мл соғилган кўкрак сути ёки кўкрак сути ўрнини босувчи сунъий аралашмалар ёки ширин сув юборинг.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling