Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Жадвал 4. Гипогликемияга профилактик даво қилинг


Download 0.75 Mb.
bet130/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

Жадвал 4. Гипогликемияга профилактик даво қилинг

  • Бола эма оладиган бўлса: Онадан болани эмизишини сўранг

  • Бола эма олмаса, лекин юта олса:

o Соғилган кўкрак сути ёки унинг ўрнини босувчисини беринг.
o Униси ҳам, буниси ҳам бўлмаса, шакарли сув* беринг.
o 30-50 мл кўкрак сутини ёки шакарли сувни йўлга чиқишдан олдин амбулаторияда беринг.

  • Бола юта олмаса:

o 50 мл сут ёки шакарли сувни* назогастрал зонд орқали юборинг.
*Шакарли сув тайёрлаш учун: 4 чой қошиқ (20 грамм) шакарни 200 мл сувда, тоза идишда эритинг.

19 БОБ. ОҒИЗ ОРҚАЛИ ИЧИЛАДИГАН ПРЕПАРАТЛАРНИ ТАНЛАШ ВА БЕРИШ
III қисмда Сиз бемор болаларга қандай қилиб даво турини аниқлаш кераклигини билиб олдингиз. Бемор болаларни даволаш кўпинча тиббий муассасада бошланади ва уй шароитида давом эттирилиши лозим. “Болани даволанг” схемаси даволаш турларини тасвирлайди. Бу схемада мос келадиган препаратни танлаш ва дозасини аниқлаб, берилиш графигини белгилаш келтирилган.
Уйда даволанишнинг муваффақияти Сизнинг она билан нечоғлик тўғри мулоқот ўрнатишингизга боғлиқ. Она даволашни қандай қилиб тўғри олиб боришни билиши лозим. Онага даволашнинг муҳимлигини тушунтиришкерак. V қисмда онага ёки парвариш қилувчи бошқа шахсга болани парвариши бўйича уй шароитда даволашни ўргатишда тўғри мулоқотнинг кўникмалари ва маълумотлар келтирилган.
19.1. Оғиз орқали бериладиган антибактериал препаратлар
Мос келадиган антибактериал воситаларни беринг
Касаллиги қуйидагича таснифланган болалар антибактериал воситалар билан даволашга муҳтождирлар:
· ОҒИР ПНЕВМОНИЯ ЁКИ ЖУДА ОҒИР КАСАЛЛИК (оғир кечувчи пневмония, бошқа пастки нафас органларининг инфекциялари, масалан бронхиолит, астмоид статус, оғир буғма, эпиглотит, ёд жисм)

  • ПНЕВМОНИЯ

  • ЖУДА ОҒИР ФЕБРИЛ КАСАЛЛИК (сепсис ёки менингит)

  • ОҒИР АСОРАТЛИ ҚИЗАМИҚ

  • ҲАЛҚУМ АБСЦЕССИ (бунда бола ича олмайди)

  • СТРЕПТОКОККЛИ ФАРИНГИТ

  • МАСТОИДИТ

  • ҚУЛОҚНИНГ ЎТКИР ИНФЕКЦИЯСИ

Кўпчилик тиббий муассасаларда антибактериал воситаларнинг бир неча тури бўлади. Сиз, боланинг касаллигига даво қилиш учун, энг мос келадиган антибактериал препаратни танлашни билиб олишингиз лозим – амоксициллин (сироп, таблетка). Мабодо, бола ича олса, орал антибактериал препарат беринг.
Баъзи болаларда, антибактериал воситалар билан даволашни талаб этувчи бир неча касаллик бўлиши мумкин. Имкони бўлса, ҳар доим боланинг барча касалликларига даво қилиш учун мос келадиган битта антибактериал воситани танлашга ҳаракат қилинг.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling