Баъзан бир нечта касалликларни даволаш учун битта антибактериал препаратни тавсия этиш кифоя бўлади.
Масалан, пневмония ва ҚУЛОҚнинг ўткир инфекцияси таснифлари бўлган болани битта антибактериал восита билан даволаш мумкин.
Агар имкон бўлса, ҳар доим, боланинг барча касалликларини даволаш учун мос келадиган битта антибактериал воситани танлашга ҳаракат қилинг. Агар, болада антибактериал восита билан даволашни талаб этадиган бир нечта касаллик бўлса, дозани кўпайтирманг ва антибактериал восита бериш муддатиниузайтирманг.
Антибактериал препаратнинг тўғри дозасини аниқлаш учун:
· Сизнинг тиббий муассасангизда бор таблетка ёки сиропнинг тури кўрсатилган устундан фойдаланинг.
· Боланинг ёши ва вазнига мос келувчи қаторни танланг. Тўғри дозани танлашда боланинг ёшига эмас, балки оғирлигига қараб иш кўришни афзал билинг.
Пневмонияда, стрептококкли фарингитда, қулоқнинг ўткир инфекцияси ёки жуда оғир касалликларда антибактериал препарат – АМОКСИЦИЛЛИН
Жадвал 5. Болаларга тавсия этиладиган амоксициллин дозаси
ЁШИ ёки ВАЗНИ
|
АМОКСИЦИЛЛИН
Кунига 2 маҳал, 5 кун давомида беринг
(25 мг/кг бир марталик доза)
|
Таб. 250 мг
|
Таб. 500мг
|
Сироп 5мл /125 мг
|
2 ойликдан 6 ойликкача (3-<6 кг)
|
1/2
|
1/4
|
5 мл
|
6 ойликдан 12 ойликкача (6-<10 кг)
|
1
|
1/2
|
10 мл
|
12 ойликдан 2 ёшгача (10-<15 кг)
|
1,25
|
3/4
|
15 мл
|
2 ёшдан 5 ёшгача (15-20 кг)
|
2
|
1
|
20 мл
|
Илова: стрептококкли фарингитда антибактериал препаратни 10 кун давомида беринг.
15>10>6>
Do'stlaringiz bilan baham: |